Sayt test rejimida ishlamoqda

Магдиев Хасан Нигматжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида еълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ер усти сув ресурслари мониторингида ГАТ технологияларини қўллаш», 11.00.03-Қуруқлик гидрологияси. Сув ресурслари. Гидрокимё (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Gr119.
Илмий раҳбар: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти, DSc.27/30.12.2019.Gr.47.01.
Расмий оппонентлар: Чембарисов Эльмир Исмаилович, география фанлари доктори, профессор; Дергачева Ирина Викторовна, география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ер усти сувлари - дарёлари, кўллари, сув омборларининг гидрологик режими ва сув ресурслари мониторинги усулларини замонавий ГАТ технологияларини қўллаш асосида такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер усти сув объектлари режими элементларини кузатиш маълумотларини бирламчи қайта ишлаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш усуллари ГАТ технологияларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги дарёлар (Q, м3/с; М, л/с·км2; У, мм), кўллар ва сув омборлари (h, м; F, км2; W, км3) сув ресурсларининг асосий миқдорий гидрологик кўрсаткичлари аниқланган;
сув объектлари ва ресурсларининг ГАТ гидрологик маълумотлар базаси уларнинг гидрографик, морфометрик, сув оқими, гидрокимёвий ва бошқа кўрсаткичларини хариталаштиришда фойдаланиш мақсадида яратилган;
дарёлар, кўллар, сув омборлари ва ҳавфли гидрологик ҳодисалар мониторинги хариталарини MapInfoPro, ArcGISPro каби стандарт компьтер дастурларида яратиш технологияси такомиллаштирилган;
Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги ер усти сув объектлари режими ва ресурслари мониторингининг рақамли гидрологик хариталари ГАТ технологияларини қўллаш асосида яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ГАТ технологияларидан фойдаланган ҳолда, Ўзбекистон ер усти сув ресурслари мониторинги усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дарёларнинг гидрологик режими элементлари ҳақидаги маълумотлар базасидан, хусусан, дарёларнинг оқим модули, уларнинг баландлик зоналари бўйича тақсимланиши кўрсаткичларидан Кадастр агентлигининг “Картография” Давлат илмий ишлаб чиқариш корхонаси (ДИИЧ)да Ўзбекистон Миллий атласининг “Дарёларнинг тўйиниш манбалари. М: 1:3500000” картасини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 25 апрелдаги 08-02914-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлардаги тўйинишига кўра турли типга мансуб бўлган дарёлар сув ресурслари мониторинги сифатини яхшилашнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
кўлларнинг охирги ўн йилликлардаги гидрологик маълумотларини ҳисобга олган ҳолда аниқланган асосий миқдорий ва сифатий гидрологик кўрсаткичлари, хусусан, Айдар-Арнасой кўллар тизимига оид материаллардан Кадастр агентлигининг “Картография” ДИИЧ корхонасида Ўзбекистон Миллий атласининг “Айдар-Арнасой кўллар тизими. М: 1:8500000” картасини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 25 апрелдаги 08-02914-сон маълумотномаси). Натижада, Айдар-Арнасой кўллар тизими сув режими ва сув баланси элементлари мониторингини тезкор ташкил этиш имконини берган;
Ўзбекистондаги йирик сув омборларининг асосий гидрологик кўрсаткичлари (умумий ҳажми, меъёрий сув сатҳидаги майдони ва бошқа) маълумотларидан Кадастр агентлигининг “Картография” ДИИЧ корхонасида Ўзбекистон Миллий атласининг “Сув омборлари. М: 1:3500000” картасини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 25 апрелдаги 08-02914-сон маълумотномаси). Натижада сув омборларининг сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча имкониятлари яратилган;
республикамизнинг Aндижон, Фарғона, Наманган вилоятларидаги сув омборларининг морфометрик, гидрографик, гидрологик ва бошқа кўрсаткичлари ҳақидаги  маълумотлар базасидан Кадастр агентлигининг “Картография” ДИИЧ корхонасида Ўзбекистон Миллий атласининг “Сув омборлари: Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари. М: 1:1600000” картасини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2023 йил 25 апрелдаги 08-02914-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона водийсидаги сув омборларидан комплекс фойдаланиш самарадорлигини ошириш учун қўшимча имкониятлар яратилган;
дарёлар, кўллар, сув омборлари, қор кўчкилари ва сел оқимларининг рақамли мавзули хариталаридан Гидрометеорология хизмати агентлигида гидрометеорология тармоғи ишини ташкил этиш ва ривожлантиришнинг истиқбол режаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2024 йил 02 февралдаги 04/11-941-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзгидрометнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектларидаги гидрометеология тармоғини модернизация қилишнинг истиқбол режаларига аниқлик киритишнинг қўшимча имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish