Мухторов Соҳибжон Абдуфатто ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Металлополимерлар асосида антифрикцион ўзини-ўзи мойлайдиган композицион сирпаниш подшипникларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4200.
Илмий раҳбар: Қаршиев Мамарайим, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Ўлмасов Тўлқин Усманович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Шернаев Анвар Норматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: металлополимерлар асосида антифрикцион ўзини-ўзи мойлайдиган композицион сирпаниш подшипникларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вакуум шароитида паст босимларда шимдириш йўли билан антифрикцион-ейилишбардошли металлополимер материални олиниши асосланган;
БрОФ-10-1 маркали металл бронза кукунидан шимдириш учун карказ олишни технологик жараёнининг оптимал параметрлари: карказ заррачаларининг оптимал ўлчами (+800-1000) мкм, водород муҳитида 1 соат давомида куйдириб пишириш ҳарорати 810°C аниқланган;
қишлоқ хўжалиги саноатининг машина ва механизмларининг ишқаланиш агрегатларида ишлатиладиган антифрикцион-ейилишбардошли металлополимер материалларининг оптимал таркиби аниқланган;
композицияни ишлов бериладиган карказнинг ғовак каналларига шимдириш усули орқали ишқаланиш агрегатларида фойдаланиш учун антифрикцион-ейилишбардошли металлополимер материалларини олиш технологияси ишлаб чиқилган ва жараённинг оптимал параметрлари: Т=30-400С ҳароратда полимерни, пластификаторни, эритувчи ва тўлдирувчини аралаштириш ҳарорати, аралаштириш вақти 10-15 дақиқа, вакуум босими 13,3 Па ва шимдириш вақти 5-7 дақиқага тенглиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Металлополимерлар асосида антифрикцион ўзини-ўзи мойлайдиган композицион сирпаниш подшипникларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган металлополимерлар асосидаги антифрикцион композицион ўз-ўзини мойлайдиган сирпаниш подшипниклари Фарғона вилояти «Кувамашсервис» МТП МЧЖ қошидаги СЧХ-4Б маркали пахта экиш сеялкалари ишчи органларининг ишқаланиш агрегатларида жорий қилинган («Ўзагросервис» АЖнинг 09-02/102-1241 2023 йил 19 декабрдаги маълумотномаси). Натижада, сирпаниш подшипникларининг чидамлилигини 1,3 баравар ошириш имконини берган;
металлополимерлар асосидаги антифрикцион ўз-ўзини мойлайдиган сирпаниш подшипниклари Фарғона вилояти «Кувамашсервис» МТП МЧЖда амалиётга жорий этилган («Узагросервис» АЖнинг 09-02/102-1241 2023 йил 19 декабрдаги маълумотномаси). Натижада, ишқаланиш коэффициенти ва едирилиш интенсивлигини 2 баравар камайтириш имконини берган.