Алимов Шохриддин Мухамматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашёлардан фойдаланган ҳолда қазиб олинган бўшлиқни қотувчи аралашмалар билан тўлдиришнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т3618.
Илмий раҳбар: Мислибаев Илҳом Туйчибаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.02.
Расмий оппонентлар: Хакимов Шодибой Икматуллаевич, техника фанлари доктори, доцент; Махмудов Дилмурод Рахматжонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСИС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сунъий массивни шакллантиришнинг самарали технологик схемасини асослаш ва харажатларни камайтириш учун янги тоʻлғазма таркибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустаҳкамликнинг ҳар хил захира коеффициентларида битта сақловчи устунга тушувчи юклама миқдорининг тоғ жинслари ҳажмий оғирлиги, қазиш ишлари чуқурлиги, сақловчи устуннинг ўлчамлари ва тоʻлдириш бурчагининг ўзгаришига боғлиқликлари аниқланган;
қаттиқлашувчи аралашмага мармар ишлаб чиқариш чиқиндилари қоʻшилганда унинг реологик хусусиятлари ва оқувчанлигининг оʻзгариш қонуниятлари ўрнатилган;
ёрдамчи бириктирувчи сифатида 20 % кўмир кулини қўшиш қаттиқлашувчи тўлғазма аралашмасининг мустаҳкамлигини 15 % га ошириши назарий жиҳатдан асосланди ва тажриба-синовлари билан исботланган;
олтин конларини қазиб олишда ёрдамчи боғловчи кўмир куллари ва мармарни ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланган ҳолда қазиб олинган бўшлиқларни тўлдиришнинг янги технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ер ости конларини қазиб олишда қазиб олинган бўшлиқни тўлдиришнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кон захираларини қазиб олиш учун ишлаб чиқилган янги тоʻлғазма материаллари таркиби «Олмалиқ КМК» АЖ Ковулди конида жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖ нинг 2024 йил 23 майдаги 05-24/01-00620-сонли маълумотномаси). Натижада, тоʻлғазма аралашмаси таннархини 17 % дан коʻпроққа камайтириш имконини берган;
қазиб олинган кон бўшлиқларини ёрдамчи боғловчи кўмир кулидан фойдаланган ҳолда тўлдириш бўйича ишлаб чиқилган янги технологик схема «Олмалиқ КМК» АЖ Ковулди конида жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2024 йил 23 майдаги 05-24/01-00620-сонли маълумотномаси). Натижада, конининг захираларини қазиб олишда йиллик 774 млн. сўм иқтисодий самара олиш имконини берган.