Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Озода Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органлари ходимлари орасида суицидал хулқ-атвор превенсияси (ИИОда хавф гуруҳига кирадиган ходимлар превенсияси)”, 19.00.03 – Инсон касбий фаолияти психологияси (касб психологияси) (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Р153.
Илмий раҳбар: Сирлийев Бахтиёр Назарович, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Арзикулов Дилшод Неъматович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Махмудов Аъзам Мухторович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар органлари ходимларининг суицид содир қилишга мойил хавф гуруҳининг психологик хусусиятларини аниқлаш ва суицидал хулқ-атвор превенсияси чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича модел ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолият ва кундалик турмушда асаб-психик тизимидаги беқарорлик, стрессли вазиятларда таваккалчилик қила олмаслиги сабабли эмоционал, иродавий, интеллектуал регуляцияларнинг таркиб топмаганлиги, шахслараро муносабат функсияларидан адекват ва оптимал фойдалана олмаслик каби дисфункционал бузилишлар суицид хавфи юқори хулқ-атвори хос эканлиги аниқланган;
ходимларда суицидал хулқ-атворнинг кучайиб бориши фонида вазиятни баҳолашда ҳис-туйғуларнинг ақлий назоратдан устуворлик қилиши, суицидни бартараф этишда ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётий тажрибасидан фойдаланиш малакасининг етарли эмаслиги сабабли ўз жонига қасд қилиш хоҳиши эмоционал ригидлик билан биргаликда кечиши далилланган;
шахснинг психологик профили шакллантирилганда қуйи стенларини устуворлиги сабабли мулоқотга (сирлилик, танқидий, камгап, шубҳаланувчан), эмоционал барқарорликка (заифлик, ҳиссий беқарорлик, ҳиссиётларнинг таъсири остида бўлиш), жасурлик (журъатсизлик), қувватсизлик-кескинликка (тортинчоқ, қатъиятсиз), хавотирланишга (хавфли вазиятлардан тез таъсирланувчан), мустақиллик (агрессивлик, ёмон мослашувчанлик, эришилган нарсадан норозилик)ка хос хусусиятлар суицид хавфи юқори ички ишлар органлари ходимларининг қиёфасини тавсифлаши аниқланган;
психокоррекция муҳитида шахснинг фаолиятида субъектив назоратни ўзлаштиришга, мақсад қўйишга, муваффақиятга эришишдаги ўз ролини англашга ўргатиш орқали умумий ички интерналликни ўзини ўзи қадрлашнинг муҳим компоненти сифатида кучайтириши ҳисобига етуклик ёшдаги ходимларда руҳий инқироз ва умидсизликни бартараф этиши суицид хавфини олдини олишнинг самарали усули эканлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органлари ходимлари орасида суицидал хулқ-атвор превенсияси юзасидан ўтказилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ички ишлар органлари ходимларининг касбий фаолият ва кундалик турмушда асаб-психик тизимидаги беқарорлик, стрессли вазиятларда таваккалчилик қила олмаслиги сабабли эмоционал, иродавий, интеллектуал регуляцияларнинг таркиб топмаганлиги, шахслараро муносабат функсияларидан адекват ва оптимал фойдалана олмаслик каби дисфунксионал бузилишлар суицид хавфи юқори хулқ-атвори хос эканлиги аниқланга оид илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 декабрдаги ПМ-104-сон буйруғи билан “Касбий психология” модулига киритилган; 2023 йил 22 декабрдаги ПМ-104-сон буйруғи билан “Шахснинг касбий фаолиятидаги руҳий мослашувчанлигини таъминлаш ва психологик барқарорлигини таъминлашнинг методик таъминотини ишлаб чиқиш” вазифаларида ўз аксини топган ҳамда “Юридик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 2023 йил 28 декабрдаги ПМ-104а-сон маълумотномаси). Натижада, психологларнинг шахсларнинг касбий фаолиятидаги инқирозли ҳолатларда психологик кўмаклашиш билан боғлиқ касбий тайёргарлик даражасини амалий жиҳатдан оширишга эришилган;
ходимларда суицидал хулқ-атворнинг кучайиб бориши фонида вазиятни баҳолашда ҳис-туйғуларнинг ақлий назоратдан устунлик қилиши, суицидни бартараф этишда ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётий тажрибасидан фойдаланиш малакаси етарли эмаслиги сабабли ўз жонига қасд қилиш хоҳиши эмоционал ригидлик билан биргаликда кечишини далиллаш билан боғлиқ илмий янгиликлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 декабрдаги ПМ-104-сон буйруғи билан “Шахснинг маънавий ва психологик камол топишининг методик таъминотини ишлаб чиқиш” вазифаларида ўз аксини топган ҳамда “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 2023 йил 28 декабрдаги ПМ-104а-сон маълумотномаси). Натижада, психологларнинг турли хил ходимлар билан психологик маслаҳатни ташкил этишга оид билимларини ривожлантиришга эришилган;
шахснинг психологик профили шакллантирилганда қуйи стенлари устуворлиги сабабли мулоқот (сирлилик, танқидий, камгап, шубҳаланувчан), эмоционал барқарорлик (заифлик, ҳиссий беқарорлик, ҳиссиётларнинг таъсири остида бўлиш), жасурлик (журъатсизлик), қувватсизлик-кескинлик (тортинчоқлик, қатъиятсизлик), хавотирланиш (хавфли вазиятлардан тез таъсирланувчанлик), мустақилликка (тажовузкорлик, ёмон мослашувчанлик, эришилган нарсадан норозилик) хос хусусиятлар суицид хавфи юқори ички ишлар органлари ходимларининг қиёфасини тавсифлашини аниқлашга доир илмий натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 декабрдаги ПМ-104-сон буйруғи билан “Шахснинг маънавий ва психологик камол топишининг методик таъминотини ишлаб чиқиш” вазифаларида ўз аксини топган ҳамда “Касбий психология” ва “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 2023 йил 28 декабрдаги ПМ-104а-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак психолог мутахассисларни тайёрлаш, “Психологик хизмат” ўқув фани мавзулар мазмуни такомиллаштирилган, фан дастурида психологларнинг превенсияни ташкил этишга оид билимларининг савияси оширишига хизмат қилган;
психокоррексия муҳитида шахснинг фаолиятида субъектив назоратни ўзлаштириш, мақсад қўйиш, муваффақиятга эришишдаги ўз ролини англашга ўргатиш орқали умумий ички интерналликни ўзини ўзи қадрлашнинг муҳим компоненти сифатида кучайтириши ҳисобига етук ёшдаги ходимларда руҳий инқироз ва умидсизликни бартараф этиш суицид хавфининг олдини олишнинг самарали усули эканини исботлашга оид илмий материаллар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 22 декабрдаги ПМ-104-сон буйруғи билан “Психологик хизмат” вазифаларида ўз аксини топган ҳамда “Касбий психология” ва “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 28 декабрдаги ПМ-104а-сон маълумотномаси). Натижада, амалиётчи психологларнинг муаммоли ходимларнинг психологик хизмат кўрсатишда психопрофилактик, психологик маслаҳат бериш кўникмалари ривожлантирилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish