Рахимов Шарифжон Эсоналиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Машинасозлик учун физик модификацияланган композицион термореактив полимер материалларнинг таркиби ва улардан қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т3805.
Илмий раҳбар: Негматов Сайибжан Садикович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.K/T.03.01.
Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжон Ахмаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Эшкобилов Олим Холикулович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машинасозлик учун физик модификацияланган композицион термореактив полимер материалларнинг таркиби ва улардан қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
физик модификацияланган композицион термореактив полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларнинг физик-механик хусусиятларини полимер ва органоминерал тўлдирувчиларнинг тури, миқдори, нисбати ва электромагнит ишлов бериш режимларининг таъсирида ўзгариши аниқланган;
термореактив полимерлар ва органоминерал тўлдирувчиларнинг тури, миқдори ва нисбати, электромагнит ишлов бериш режимлари ва технологик параметрларнинг композициянинг антифрикцион хусусиятларига таъсирини аниқлаш орқали модификацияланган антифрикцион композицион эпоксид термореактив полимер материалларининг ва улар асосидаги қопламаларнинг самарали таркиблари ишлаб чиқилган;
композицион термореактив полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларга 12-16∙104 А/м кучланишга эга бўлган магнит майдони билан 1200 с вақт давомида таъсир этиш натижасида субстрат сирт юзасининг заррачаларининг фаоллашуви, полимер макромолекулаларининг ориентацияланиши ва макромолекулаларнинг зичлашиши хисобига қопламанинг мустахкамлиги магнит майдонида ишлов берилмаганига нисбатан 1,3-1,7 марта ортиши асосланган;
антифрикцион композицион эпоксид термореактив полимер материаллар асосидаги қопламаларни физик модификациялаш натижасида уларнинг адгезион мустахкамлиги 2-4 марта, ейилишбардошлиги ва атмосфера таъсирига чидамлиги 1,8-2,2 марта ортиши хисобига машина ва механизмларнинг умрбоқийлиги 2-4 марта ортиши аниқланган;
пахтани қайта ишлаш машиналари ва механизмларининг ишчи органларининг ишқаланиш агрегатларида фойдаланиш учун органоминерал тўлдирувчилар асосида электромагнит ишлов бериш орқали физик модификацияланган композицион термореактив полимер материаллар ва улар асосидаги қопламаларни олишнинг самарали технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Машинасозлик учун физик модификацияланган композицион термореактив полимер эпоксид материалларининг самарали таркиблари ва улар асосида қопламалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган физик модификацияланган антифрикцион композицион полимер материаллар ва улар асосидаги қопламалар Пискент пахта тозалаш заводи машина ва механизмларнинг ишчи органларида амалиётга жорий этилган (“O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi paxtachilik kengashining ilmiy tadqiqot organi”нинг 2024 йил 20 мартдаги 02-11/122а - сонли маълумотномаси). Натижада, модификацияланган композицион термореактив полимер қопламалар ишчи қисмларнинг ейилишбардошлилигини 2,2-2,5 баробар, пахта тозалаш машиналарининг ишчи органларининг ишқаланиш агрегатларини ишлаш муддатини 2,0-2,2 баробарга ошириш имконини берган;
юқори физик-механик ва эксплуатацион хусусиятларини таъминловчи, физик модификацияланган композицион термореактив полимер қопламаларни олишнинг ишлаб чиқилган самарали технологияси Пискент пахта тозалаш заводи машина ва механизмларнинг ишчи органларида амалиётга жорий этилган (“O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi paxtachilik kengashining ilmiy tadqiqot organi” нинг 2024 йил 20 мартдаги 02-11/122а - сонли маълумотномаси). Натижада, пахта тозалаш машина ва механизмларининг ишчи органларининг ишқаланиш агрегатларида антифрикцион полимер қопламаларни қўллаш орқали уларни ишлаш қобилиятини 2 мартадан кўпроқ, ейилишга ва атмосфера таъсирига бардошлилигини 1,8-2,2 мартага ошириш имконини берган.