Болтаева Гулсанам Хасановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Табиий ёғ кислоталари асосида ноионоген сирт фаол моддаларнинг синтези ва уларнинг коллоид-кимёвий хусусиятлари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/K795.
Илмий раҳбар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бобир Замирович, техника фанлари доктори, профессор; Бухаров Шухрат Буриевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: табиий ёғ кислоталари асосида ноиноген СФМларни синтез қилиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
синтез қилинган СФМларнинг концентрацияси 0,5-0,6% гача оширилганда уларнинг сирт таранглиги камайиши, шундан сўнг, ПАВМС, ПАВХС , ПАВВЖ , ПАВКЖ ва ПАВКМ учун мос равишда 38,1; 43,2; 44,1; 43,1 ва 48,2 мН/м қийматларда барқарор даражага эришилиб, бу ҳаво ва сув чегарасида СФМ молекулаларининг адсорбциясининг ортишига боғлиқлиги исботланган;
ПАВМС, ПАВХС ва ПАВКМ учун МКК1 паст қийматларни (18,7; 15,6 ва 15,3 мг/л), ПАВВЖ учун эса ККМ1 23,5 ва ККМ2 73,2 мг/л ни ташкил этиб, бу унинг бошқа СФМларга нисбатан мицелла ҳосил қилиши учун анча юқори сарфини талаб қилиши аниқланган;
ПАВМС (58-60°C), ПАВХС (57-59°C) ва ПАВКМ (54-56°C) учун хиралашиш нуқталари пастроқ ҳарорат оралиғида жойлашиб, бу уларни ўртача ҳарорат шароитларида фазавий ажралишисиз қўллаш имкониятини, ПАВВЖ (72-74°C) ва ПАВКЖ (69-71°C)лар эса эритма бир жинслигини сақлаш учун юқори ҳарорат ҳамда мицелла ҳосил бўлиши учун юқори концентрацияларни талаб қилиши аниқланган;
ҳароратнинг ортиши нефт пленкаларини ювиш самарадорлигини сезиларли даражада ошириб, 35°C да ПАВКМ 43,6% самарадорлигига 200 сонияда, 25°C да эса 500 сонияда эришиб, бу нафақат СФМ тузилиши, балки сув/нефть тизими компонентлари ўртасидаги ўзаро таъсирнинг ўзгариши билан ҳам боғлиқлиги аниқланган;
сув ва синтез қилинган анион СМФ эритмаларида электролитларнинг мавжудлиги нефт пленкаларини ювиш самарадорлигини пасайттириб, бу эритувчи хусусиятларининг ўзгариши, жумладан, унинг қутблилигини пасайиши ва сув молекулаларининг нефт пленкалари орасидаги ўзаро таъсирига боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўсимлик мойлари ёғ кислоталари асосида СФМ олиш бўйича илмий натижалар асосида:
пахта мойи ёғ кислоталари асосида олинган ПАВХС сирт фаол моддаси олиш технологияси «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг 2024 йил 5 мартдаги 02-03-01/1-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу СФМни 20 мг/л миқдорда қўллаш нефть таркибидаги сувни 4,11 фоиздан 0,28 фоизгача камайтириш имконини беради;
кунгабоқар мойи ёғ кислоталари асосида олинган ПАВМС сирт фаол моддаси ёрдамида нефтни сувсизлантиришда қўллаш усули «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ нинг 2024 йил 5 мартдаги 02-03-01/1-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу СФМни 190 мг/л миқдорда нефтни сувсизлантириш ва тузсизлантиришда қўллаш нефть таркибидаги сув ва туз миқдорини 3,26 ва 2797 дан 0,40 % ва 296 мг/лгача камайттириш имконини беради.