Исаматова Джамила Нигматуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Суюқ углеводородлар гидродинамикасини мақбуллаштириш орқали қобиқ қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмалари самарадорлигини ошириш», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/T245.
Илмий раҳбар: Исмаилов Ойбек Юлибоевич, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Сайдахмедов Шамшиддинхўжа Мухторович, техника фанлари доктори; Ауесбаев Алишер Уснатдинович, техник фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қувурлар ичидаги конструктив ўзгаришларни амалга ошириш орқали қобиқ қувурли иссиқлик алмаштиргичнинг иссиқлик алмашиниш жараёнларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
углеводород фракцияларининг физик хусусиятлари қийматларини ўлчаш чегарасини аниқлаш бўйича ҳисоблаш ва тадқиқот усуллари ёрдамида тавсиялар ишлаб чиқилган;
қобиқ қувурли иссиқлик алмаштиргич қувурлари ичидаги конструктив ўзгаришларни амалга ошириш ҳисобига углеводород хом ашёсини совутиш учун техник сув сарфи 12% га камайиши аниқланган;
диаметри 15 мм бўлган турбулатор стерженининг самарадорлиги паст хом ашё сарфида нефтнинг оқим тезлигини 2,29 баробар, газ конденсатини 2,27 баробар ошириши исботланган;
иссиқлик алмаштиргичнинг ички қувурига конструктив ўзгартиришлар киритиш орқали хомашё ҳарорати қўшимча 9оС га ортиши аниқланган;
иссиқлик алмашиниш қурилмаси ички қувурига стержен ўрнатиш орқали Рейнольдс сони 5676 дан 11883 гача ортади, шу билан бирга иссиқлик алмашиниш жараёнининг самарадорлиги 16% га ортиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Оқим гидродинамик режимларини ўзгартириш орқали қобиқ қувурли иссиқлик алмаштиргичларнинг самарадорлигини оптималлаштириш бўйича илмий натижалар асосида:
иссиқлик алмаштиргич трубкаси ичига стержен ўрнатиш орқали иссиқлик алмаштиргичларни такомиллаштириш усули «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2025-2026 йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳатига киритилган (Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 2023 йилнинг 3 апрелдаги 02-сон маълумотномаси). Натижада, иссиқлик бериш коэффициенти 1,17% га, иссиқлик узатиш коэффициенти 6,2% га ошириш имконини беради;
Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида иссиқлик алмашинуви жараёнларини жадаллаштириш технологияси «Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси»нинг 2025-2026 йиллардаги амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳатига киритилган (Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси 2023 йилнинг 3 апрелдаги 02-сон маълумотномаси). Натижада, қурилмадаги энергия харажатларини 7,2% камайтириш имконини беради.