Узаков Ойбек Асилжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бруситни нитрат кислотали қайта ишлаб донадор ва суспензияли мураккаб NPK-ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/T3239.
Илмий раҳбар: Тожиев Рустамбек Расулович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, DSc.03/30.04.2021.T.106.04.
Расмий оппонентлар: Алимов Умар Кадырбергенович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Умиров Фарход Эргашович. техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: калий нитрат билан қайта ишлаб озуқа компоненти юқори бўлган самарали ўғитлар олишнинг ресурстежамкор технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
магний гидроксидни нитрат кислотаси билан парчалашда кислотанинг меъёрига (1,1:1 нисбатда) боғлиқ ҳолда конверсия жараёни ҳамда мақбул шароитлар (харорат 1150С-1200С, pH 6,0-6,5 оралиғида) аниқланган;
термоконцентратни ЭФКли қайта ишлаш жараёнида кислота меъёри 20%-50% оралиғида олинган бўтқа таркибидаги P2O5умум.= 16,67 дан 19,26 гача ортиши ҳамда CaOумум.=43,04 дан 40,29 гача пасайиши аниқланган;
олинган массага калий нитрат ва ўзида азот тутган бирикмалар асосида донадор мураккаб ўғит олишда мақбул масса нисбатларда (1:07:0,5; 1:1:0,5; 1:1:1) олинган доналарнинг мустаҳкамлиги 2-2,5 баробарга ортиши аниқланган;
ЭФК нинг меъёри бир неча хил концентрацияларда калий нитрат ва азотли бирикмалар ёрдамида суюқ ҳолдаги мураккаб ўғит олинган, ҳамда N: P2O5: K2O = 1: 1: 1 нисбатларда суспензиялашган комплекс ўғит миқдоридаги озуқа моддаларнинг 30% кўпроғини ўз ичига олиши асосланган;
Калий нитрат, ЭФК ва термоконцентратлар асосида олинган азот, фосфор ва калийли ўғитлар олишнинг материал оқими ҳисобланган ва технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Магний гидоксидни нитрат кислотали парчалаб калий хлорид билан конверсиялаш орқали тўғридан-тўғри мураккаб ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
магний нитратни калий хлориди билан конверсиялаб калий нитрат олиш технологияси “Farg‘onaazot” АЖ нинг “2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Farg‘onaazot” АЖнинг 2023 йил 27 апрелдаги 08-1244 сон маълумотномаси), Натижада шудгорда солишга яроқли бўлган таркибида 95,6% дан юқори бўлган калий нитрат ўғитини олишга имкон беради;
термоконцентратни кислотали қайта ишлаб, унга калий нитрат, аммоний нитрат ва карбамид таъсир эттириш орқали донадор мураккаб NPK-ўғит олиш технологияси “Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖ нинг “2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals” АЖнинг 2024 йил 8 мартдаги 02-208-сон маълумотномаси). Натижада донадор ҳолдаги азот-фосфор-калий тутган Nумум.–13,11%; P2О5умум.–13,07%; P2О5ўз.–8,13%; K2O умум.– 13,02% таркибли мураккаб NPK–ўғитлар олиш имконияти яратилади;
экстракцион фосфор кислотаси, калий нитрат, азотли компонентлари асосида мураккаб суспензияли NPK-ўғит олиш технологияси “Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг “2026-2028 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг 2024 йил 26 апрелдаги 71 сон маълумотномаси). Натижада, суспензиялашган азот-фосфор-калий тутган Nумум.–10,21%; P2О5умум.–10,25%; P2О5ўз.–10,10%; K2O умум.– 10,24% таркибли мураккаб NPK–ўғитлар олиш имконияти яратилади.