Худайбердиева Наргиза Низомиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хизмат кўрсатиш корхоналарида инновацион жараёнларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш», 08.00.13 – Менежмент, 08.00.05–Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтиодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2670
Илмий раҳбар: Ханкелдиева Гузал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.03/27.05.2020.I.66.03.
Расмий оппонентлар: Алиева Маҳбуба Тўйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Оқбаев Алишер Расулжанович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: хизмат кўрсатиш корхоналарида инновация жараёнларини бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “инновацион жараёнларни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни хизмат кўрсатиш корхоналарига татбиқан хизмат кўрсатиш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва бозор талабига мувофиқ сифатини яхшилашни таъминловчи янгиликларнинг яратилиши ҳамда жорий этилиши жараёнларини рағбатлантириш, оптималлаштириш ва мақсадга мувофиқ тартибга солиш нуқтайи назаридан такомиллаштирилган;
Наманган вилояти хизмат кўрсатиш корхоналарида инновацион жараёнларни бошқариш механизмларини такомиллаштиришда инновацион хизмат турининг йўлга қўйилиши (ИЖй=0,5), фаолият сифатида жорий этилиши (ИЖж=0,3), ёндош фаолият турларига диффузиялаш (ИЖд=0,2) фазалари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш таклифи асосланган;
Наманган вилоятида меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи мажмуаларда буюртмаларни қабул қилишда дастурий таъминот ва мобил илова платформаси ёрдамида “яширин талаб”ни рақамли резервлаш амалиётидан фойдаланиш орқали хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш асосланган;
Ўзбекистондаги асосий капиталга инвестициялар ҳажми, меҳмонхоналардаги мавжуд ўринлар сони, жон бошига тўғри келувчи реал умумий даромадлар ҳажми ва аҳоли жон бошига тўғри келган хизматлар ҳажми асосида меҳмонхона хизматларидан фойдаланиш ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш корхоналарида инновация жараёнларини бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “инновацион жараёнларни бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини хизмат кўрсатиш корхоналарига татбиқан хизмат кўрсатиш жараёнларининг самарадорлигини ошириш ва бозор талабига мувофиқ сифатини яхшилашни таъминловчи янгиликларнинг яратилиши ҳамда жорий этилиши жараёнларини рағбатлантириш, оптималлаштириш ва мақсадга мувофиқ тартибга солиш нуқтайи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Ресторан иши” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ваўрта махсус таълим вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда инновацион жараёнларни бошқариш тушунчасининг такомиллаштирилган иқтисодий мазмуни юзасидан кенгайтирилган назарий билимлар ҳосил қилиш имкони яратилган;
Наманган вилояти хизмат кўрсатиш корхоналарида инновацион жараёнларни бошқариш механизмларини такомиллаштиришда инновацион хизмат турининг йўлга қўйилиши (ИЖЙ=0,5), фаолият сифатида жорий этилиши (ИЖЖ=0,3), ёндош фаолият турларига диффузиялаш (ИЖД=0,2), фазалари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш таклифи асосланганлиги бўйича илмий янгиликдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 5-январдаги ПФ-5611-сон “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига 2-илова сифатида тасдиқланган 2019-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсиясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг 3-боб. “Туризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари”нинг 4-бандида кўрсатилган чора-тадбирларни шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 27-июндаги 03-12-17-3955-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилояти хизмат кўрсатиш корхоналарида инновацион хизмат турининг йўлга қўйилиши фазалари ўртасидаги мақбул нисбатни таъминлаш имконияти яратилган;
Наманган вилоятида меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи мажмуаларда буюртмаларни қабул қилишда дастурий таъминот ва мобил илова платформаси ёрдамида “яширин талаб”ни рақамли резервлаш амалиётидан фойдаланиш орқали хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш асосланган(Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 27-июндаги 03-12-17-3955-сон маълумотномаси).Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Наманган вилоятида меҳмонхона хизматлари кўрсатувчи мажмуаларда буюртмаларни қабул қилишда “яширин талаб”ни рақамли резервлаш амалиётидан фойдаланиш орқали хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш имкони яратилган;
Ўзбекистондаги асосий капиталга инвестициялар ҳажми, меҳмонхоналардаги мавжуд ўринлар сони, жон бошига тўғри келувчи реал умумий даромадлар ҳажми ва аҳоли жон бошига тўғри келган хизматлар ҳажми асосида меҳмонхона хизматларидан фойдаланиш ҳажмининг 2027-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган(Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024-йил 27-июндаги 03-12-17-3955-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда узоқ муддатли истиқболда меҳмонхона хизматларидан фойдаланиш ҳажми асосий кўрсаткичлари ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.