Sayt test rejimida ishlamoqda

Фозилова Фирангиза Комиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори қўшимча қийматга эга кимё саноати маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2 PhD / Iqt2106
Илмий раҳбар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Карабаева Гулнора Шарафитдиновна иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Юқори қўшимча қийматга эга бўлган кимё саноати маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда яратилган полипропилен ва полиетилен асосидаги янги брендларни жорий этиш орқали кимё саноати корхоналарининг пластмасса ишлаб чиқаришга йўналтирилган экспорт ҳажмини 10 фоизга ошириш асосланган;
Ўзбекистонда кимё саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини баҳолашда маҳсулотлар экспорт жараёнлари занжиридаги юқори қўшимча қиймат яратиш салоҳиятига устунлик беришга кўра ишлаб чиқариш таркибида фосфорли ўғитлар салмоғини ошириш таклифи асосланган;
бозор конюнктураси ўзгаришига кўра кимё саноати маҳсулотларининг таркибий тузилмасини мувофиқлаштириш асосида янги брендни яратиш орқали ташқи бозордаги сифат ва рақобатбардошликни ошириш ёндашуви ишлаб чиқилиб, унинг асосида  калийли ўғитнинг ички таркибига гумус кислотасини қўшиш орқали янги “Аcтив-ҳумиc” бренди жорий этилган;
Ўзбекистонда кимё саноатининг ривожланиши ва иқтисодий хавфсизлигига таъсир этувчи кўп омилли эконометрик модел асосида тармоқ ишлаб чиқариш ҳажми, маҳаллийлаштириш ва қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар экспортидаги ўзгаришларнинг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори қўшимча қийматга эга бўлган кимё саноати маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
халқаро стандартларга мувофиқ ҳолда яратилган полипропилен ва полиетилен асосидаги янги брендларни жорий этиш орқали кимё саноати корхоналарининг пластмасса ишлаб чиқаришга йўналтирилган экспорт ҳажмини 10 фоизга ошириш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024-йил 26-апрелдаги 1358-08-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида пластик компанияларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, тайёр маҳсулот сифатини яхшилаш имкони яратилиб, бу кимё саноати компанияси салоҳиятининг иқтисодий ўсишига олиб келган;
Ўзбекистонда кимё саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини баҳолашда маҳсулотлар экспорт жараёнлари занжиридаги юқори қўшимча қиймат яратиш салоҳиятига устунлик беришга кўра ишлаб чиқариш таркибида фосфорли ўғитлар салмоғини ошириш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024-йил 26-апрелдаги 1358-08-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компаниянинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини саноатнинг иқтисодий ўсиши ва экспорт салоҳиятига эришиш йўналишида кўпайтириш имкони яратилган;
бозор конюнктураси ўзгаришига кўра кимё саноати маҳсулотларининг таркибий тузилмасини мувофиқлаштириш асосида янги брендни яратиш орқали ташқи бозордаги сифат ва рақобатбардошликни ошириш ёндашуви ишлаб чиқилиб, унинг асосида  калийли ўғитнинг ички таркибига гумус кислотасини қўшиш орқали янги “Аcтив-ҳумиc” брендини жорий этиш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024-йил 26-апрелдаги 1358-08-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон учун халқаро йўлакларни кенгайтириш, янги калий хлорид бренди орқали дунёнинг энг яхши компаниялари билан рақобатлашиш, ўз навбатида мамлакат кимё саноати экспортини кенгайтириш имконини яратган;
Ўзбекистонда кимё саноатининг ривожланиши ва иқтисодий хавфсизлигига таъсир этувчи кўп омилли эконометрик модел асосида тармоқ ишлаб чиқариш ҳажми, маҳаллийлаштириш ва қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар экспортидаги ўзгаришларнинг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖнинг фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2024-йил 26-апрелдаги 1358-08-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2030 йилгача Ўзбекистонда кимё саноати маҳсулотларининг экспортини уларнинг ўсиши ва кимё саноатининг рақобатбардошлигини ошириш йўналиши ва ўз навбатида аҳолининг турмуш даражасини саноатнинг ҳолатини прогноз қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish