Бердиева Хуршида Каримовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “10-11 ёшли гандболчи қизларни тайёрлашда ҳаракатли ўйинларни қўллаш самарадорлиги”, 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped1133.
Илмий раҳбар: Усманходжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўйрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижанович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Набиев Темур Эрикович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич тайёргарлик босқичда 10-11 ёшли гандболчи қизларнинг ўқув машғулотлари жараёнида ҳаракатли ўйинларни қўллаш асосида тайёргарлик самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
10-11 ёшли бошланғич тайёргарлик гуруҳи гандболчи қизларининг локомотор ҳаракат амалларини оширишга қаратилган (югуриш, сакраш, қўл панжаси кичик моторикасини ривожлантиришга йўналтирилган) машғулотнинг тайёрлов, асосий қисмларида жисмоний сифатларни ривожлантирувчи ҳаракатли ўйинларни қўллаш ҳисобига дастлабки мақсадли тайёрлаш имконияти кенгайтирилган;
10-11 ёшли бошланғич тайёргарлик гуруҳи гандболчи қизларининг ўқув машғулотлари жараёнида интеграл тайёргарликни ошириш учун сенсомоторика кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган юқори ҳаракат фаоллигига, юқори фаолликка ва ҳаракат фаоллиги юқори бўлмаган гуруҳларга йўналтирилган ҳаракатли ўйинлар комплекси модулини ишлаб чиқиш ҳисобига функсионал ҳолатлар бўйича имкониятларни аниқлаш усулларида аероб, аралаш ва анаероб режимидаги иш қобилиятлари юрак қисқариш сониясини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
10-11 ёшли бошланғич тайёргарлик гуруҳи гандболчи қизларининг машғулотларида турли вазиятларда бир вақтнинг ўзида тўп билан ҳаракатланиш ҳамда ўйин жараёнидаги ўзгаришларга реакция кўрсатишга йўналтирилган гандбол техник элементларини ривожлантирувчи тўпни ерга уриб олиб юриш, узатиш, илиб олиш, тўпни нишонга аниқ отиш каби ҳаракатларни мужассам этувчи ўйинларни машғулот жараёнига киритиш ҳисобига техник-тактик ҳаракатлари ривожлантирилган;
10-11 ёшли бошланғич тайёргарлик гуруҳлари гандболчи қизларнинг жисмоний, координацион ва техник-тактик шунингдек, гандбол ўйинига қизиқишини ортиши ва ижобий муносабатларни ривожлантириш мақсадида турли шиддатларда бажариладиган ҳаракатли ўйинларни меъёрлаштирилган дастурини ишлаб чиқиш ҳисобига ҳаракат кўникмаларини шакллантириш услубияти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 10-11 ёшли гандболчи қизларнинг тайёргарлигини оширишда уларнинг ўқув машғулотлари жараёнида ҳаракатли ўйинларни қўллаш бўйича спорт мактаблари шароитларида ўтказилган тажрибалар асосида:
10-11 ёшли гандболчи қизларнинг тайёргарлигини оширишда уларнинг ўқув машғулотлари жараёнида ҳаракатли ўйинларни қўллаш бўйича таклифлар “Жисмоний тарбия ва спорт фанидан назарий ва амалий машғулот материаллари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 6-октябрдаги 522-сон буйруғига асосан 522-127-рақамли гувоҳнома). Натижада, бошланғич тайёрлов гуруҳи машғулотларида ҳаракатли ўйинларни қўллаган ҳолда 11 ёшли гандболчи қизларни 30 метрга тўпни олиб юриш техникаси 11,42% га, 30 метрга тўпни ўнг қўл билан олиб юриш техникаси 11,28% га, 30 метрга тўпни чап қўл билан олиб юриш техникаси 10,49% га, 30 метрдан тўпни устунлараро олиб юриш техникаси 12,21% га, 30 метрдан тўпни устунлараро олиб ўтиб, дарвозанинг юқори бурчакларига тўп отиш техникаси 10,45% га, дарвозанинг бурчакларидаги 60х60 см нишонга тўп отиш 27,13% га, тўпни бир-бирига 5 метр масофадан отиш техникаси 12,42% га оширилган;
10-11 ёшли бошланғич тайёргарлик гуруҳи гандболчи қизларининг локомотор ҳаракат амалларини оширишга қаратилган, яъни югуриш, сакраш, қўл панжасининг кичик моторикасини ривожлантиришга йўналтирилган ҳаракатли ўйинларни ўқув машғулотининг тайёрлов ва асосий қисмларида қўллаш бўйича берилган таклифлар Қумқўрғон тумани спорт мактаби ёш гандболчиларининг ўқув машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 15-февралдаги 04-01/04/20/1246-сон маълумотномаси). Натижада, 10 ёшли гандболчи қизларда тезкорлик қобилияти 10,18% га, чаққонлик 10,06% га, чидамлилик 21,14% га, куч қобилияти 13,67% га ва эгилувчанлик қобилияти 22,85% га, 11 ёшли гандболчи қизларнинг тезкорлик қобилияти 10,48% га, чаққонлик 11,46% га, чидамлилик 22,53% га, куч қобилияти 13,84% га ва эгилувчанлик қобилияти 23,88 % га оширилган;
10-11 ёшли бошланғич тайёргарлик гуруҳи гандболчи қизларининг ўқув машғулотлари жараёнида интеграл тайёргарлигини ошириш учун сенсомоторика кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ҳамда ҳаракат фаоллигини оширувчи ҳаракатли ўйинлар комплекси модулини қўллаган ҳолда шуғулланувчиларнинг функсионал ҳолатлари бўйича имкониятларини аниқлаш усулларида аероб, аралаш ва анаероб режимдаги иш қобилиятларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар Термиз шаҳар спорт мактаби ёш гандболчиларининг ўқув машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 15-февралдаги 04-01/04/20/1246-сон маълумотномаси). Натижада 10 ёшли гандболчи қизларда тезкорлик қобилияти 6,5% га, чаққонлик 6,62% га, чидамлилик 9,45% га, куч қобилияти 6,36% га ва эгилувчанлик қобилияти 10,19% га, 11 ёшли гандболчи қизларнинг тезкорлик қобилияти 7,65% га, чаққонлик 7,39% га, чидамлилик 9,41% га, куч қобилияти 6,14% га ва эгилувчанлик қобилияти 10,39% га оширилган;
10-11 ёшли бошланғич тайёргарлик гуруҳи гандболчи қизларининг машғулотларида турли вазиятларда бир вақтнинг ўзида тўп билан ҳаракатланиш ҳамда ўйин жараёнидаги ўзгаришларга реакция кўрсатишга йўналтирилган гандбол техник элементларини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар Қумқўрғон тумани спорт мактаби ёш гандболчиларининг ўқув-машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 15-февралдаги 04-01/04/20/1246-сон маълумотномаси). Натижада, 10 ёшли гандболчи қизларнинг 30 метрга тўпни олиб юриш техникаси 10,36% га, 30 метрга тўпни ўнг қўл билан олиб юриш техникаси 10,97 % га, 30 метрга тўпни чап қўл билан олиб юриш техникаси 9,88% га, 30 метрдан тўпни устунлараро олиб юриш техникаси 6,7% га, 30 метрдан тўпни устунлараро олиб ўтиб, дарвозанинг юқори бурчакларига тўп отиш техникаси 7,31% га, дарвозанинг бурчакларидаги 60х60 см нишонга тўп отиш техникаси 25,62% га, тўпни бир-бирига 5 метр масофадан отиш техникаси 10,76% га оширилган.