Sayt test rejimida ishlamoqda

Ураимов Санжар Рўзматовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ошириш методологияси”, 13.00.04– Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий маслаҳатчи: Ханкелдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятивич, биология фанлари доктори, профессор; Олимов Мухсин Сотиволдиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Раҳимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотлари жараёнида ошириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний тарбия дарсида чегараланган вақт доирасида ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини ривожлантириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича таълим вазифасини тўлақонли ташкил қилишни дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида компенсация қилишга мўлжалланган “Тўрт даражали жисмоний машғулотлар зинаси” ишлаб чиқилган;
ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида “Тўрт даражали жисмоний машғулотлар зинаси” дастури доирасида аероб зонада ишлашда 4 блокли “4+C4” айланма машғулотлар мажмуасидан фойдаланиб, пастки уч бошли ва тўрт бошли мушаклар ҳамда оёқ пай боғламларини мустаҳкамлашга қаратилган юқори фаоллик даражасини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
умумтаълим мактабларидаги дарсдан ташқари жисмоний машғулотлар жараёнида ўқувчиларнинг жисмоний фаоллик тўғрисидаги маълумотларини индивидуал жисмоний ривожланганлик кўрсаткичлари (бўй, вазн ва кўкрак қафаси айланаси каби)ни аниқлаш ва қулай машқлар мажмуаси (жисмоний фаолликнинг бошланғич фазасида тизза ости пайларини статик чўзиш каби)ни танлашга қаратилган “Барча ёшдагилар учун жисмоний тарбиянинг интеграциялашган” моделини амалиётга татбиқ қилиш ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражаси оширилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги даражасини ошириш учун зарурий ҳаракат сифатларини вариатив танлашга асосланган ҳолда ривожлантириш, таъсир қилиш хусусияти бўйича организмни мустаҳкамлашга қаратилган кардио машғулот воситалари (юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш ва умумий жисмоний ҳолатни яхшилаш)ни қўллаш асосида тезкорлик, куч, портловчи куч ва мувозанатни сақлаш қобилиятини ривожлантирувчи ёрдамчи машқлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилган;
барча ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний сифатларини анатомик белгилар бўйича ошириш мақсадида “Тўрт даражали жисмоний машғулотлар зинаси”да бажариладиган жисмоний машқларни тавсифлаш мажмуасини ишлаб чиқиш ҳисобига ушбу кўп босқичли машқлар мажмуасидан фойдаланиш билан чекланган сурʼатда ҳаракатланиш доирасида қўл, сон, тос ҳамда болдир мушакларини машқлантиришда юқори самарали усул эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида ошириш бўйича ўтказилган тажриба тадқиқотлари давомида олинган илмий натижалар асосида:
умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлигини дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида оширишга қаратилган “Тўрт даражали жисмоний машғулотлар зинаси”ни (Патент муаллифлик ҳуқуқини рўйхатга олиш рақами №02411) амалиётда қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона вилояти умумтаълим мактабларининг дарсдан ташқари жисмоний тарбия машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 23-майдаги 01/11-01/11-409-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг тезкорлик сифати 15,9% га яхшиланган;
ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлигини дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида “Тўрт даражали жисмоний машғулотлар зинаси” дастури доирасида аероб зонада ишлашнинг 4 блокли (4+C4) айланма машғулотлар мажмуасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш услубияти Наманган вилояти умумтаълим мактабларининг дарсдан ташқари спорт машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 30-мартдаги 03-06/3165-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда соннинг пастки уч бошли ва тўрт бошли мушаклари ҳамда оёқ пай боғламларининг мустаҳкамлиги кўрсаткичлари 13,8%га яхшиланган;
умумтаълим мактабларидаги дарсдан ташқари жисмоний машғулотлар жараёнида ўқувчиларнинг жисмоний фаоллик тўғрисидаги маълумотларидан тўғри фойфаланиш орқали қулай машқлар мажмуаси (жисмоний фаолликнинг бошланғич фазасида тизза ости пайларини статик чўзиш каби)ни танлашга қаратилган “Барча ёшдагилар учун жисмоний тарбиянинг интеграциялашган” моделини амалиётга татбиқ қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар Фарғона ва Андижон вилоятлари умумтаълим мактабларининг дарсдан ташқари машғулотлари жараёнига “Тўрт даражали жисмоний машғулотлар зинаси”ни қўллаш услубиёти татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 23-майдаги 01/11-01/11-409-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари 12,9%га ошган;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги даражасини вариатив танлашга асосланган ҳолда ошириш учун зарур ҳаракат сифатларини ривожлантиришга қаратилган, таъсир қилиш хусусияти бўйича организмни мустаҳкамловчи кардиомашғулот воситаларини каскадли (бир машқнинг якунланиш жараёни янги машқнинг бошланиш жараёнига уланиши) усулда қўллаш асосида тезкорлик, куч, портловчи куч ва мувозанатни ривожлантирувчи ёрдамчи машқлардан фойдаланиш бўйича таклифлар Фарғона вилояти умумтаълим мактабларининг дарсдан ташқари машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 30-мартдаги 03-06/3165-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг тезкорлик, куч, портловчи куч сифатлари ва мувозанатни сақлаш қобилиятларини ривожлантирувчи ёрдамчи машқлардан фойдаланиш имконияти 10,8 % га ошган;
барча ёшдаги ўқувчиларнинг жисмоний саломатлик даражаси ва жисмоний сифатларини ошириш учун “Тўрт даражали жисмоний машғулотлар зинаси”да бажариладиган машқларни тавсифланиш дастурий тузилмасидаги кўп босқичли машқлар комплексидан вариатив танлаб фойдаланиш усули Фарғона вилояти умумтаълим мактабларининг дарсдан ташқари машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023-йил 23-майдаги 01/11-01/11-409-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг куч ва портловчи куч сифатлари 17,8 % га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish