Мўминов Ферузжон Илхомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогик лойиҳалаш асосида ёш футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5245.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Кадиров Рашид Хамидович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Талибджанов Асқар Имамджанович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 12-13 ёшли футболчиларнинг машғулот жараёнини педагогик лойиҳалаш асосида жисмоний таййоргарлик даражасини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш футболчиларининг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун асосий интеграл кўрсаткичлари сифатида жисмоний қобилият катталикларини аниқлашга қаратилган ойлик машғулот методикасини ишлаб чиқиш ҳисобига юклама таъсирида организмнинг функсионал даражасини яхшилаш имконияти такомиллаштирилган;
12-13 ёшдаги футболчиларининг махсус жисмоний сифатларини ривожлантириш учун мусобақа жараёнида юзага келадиган мураккаб вазиятларда ўйин ампуласи бўйича тезкор чидамлиликни оширишга қаратилган машқларни киритиш ҳисобига махсус жисмоний тайёргарлик жараёни табақалаштирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги футболчиларнинг машғулот жараёнини режалаштириш ва бошқаришда ўйин ампуласининг ўзига хос хусусиятлари бўйича ўқув-машғулотларида қўлланиладиган турли устиворликка эга ҳамда микроцикл машғулотларида иш қобилиятини тез тиклашга қаратилган педагогик лойиҳалаш моделини ишлаб чиқиш ҳисобига жисмоний ва функсионал тайёргарлигини баҳолаш имкониятлари кенгайтирилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини оширишда машғулотнинг асосий қисмида аероб ва анаероб чидамкорликни ривожлантиришга қаратилган (5 та тўсиқни айланиб ўтиб дарвозага зарба бериш каби) динамик машқларни ва қўшимча эргоген воситаларини машғулотларга киритиш ҳисобига индивидуал техник ҳаракатларни ўзлаштириш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогик лойиҳалаш асосида йош футболчиларнинг жисмоний таййоргарлик даражасини ошириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
ёш футболчиларининг жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун асосий интеграл кўрсаткичлари сифатида жисмоний қобилият катталикларини аниқлашга қаратилган ойлик машғулот методикаси ПФК “Бухоро”га қарашли 3-сон болалар ва ўсмирлар футбол мактабининг футбол машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Йошлар сийосати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 4-сентйабдаги 03-01/04/20/8973-сон маълумотномаси). Натижада, организмнинг функсионал тайёргарлик даражаси 17 % га ошган;
12-13 ёшдаги футболчиларининг махсус жисмоний сифатларини ривожлантириш учун мусобақа жараёнида юзага келадиган мураккаб вазиятларда ўйин ампуласига кўра тезкор чидамлиликни оширишга қаратилган машқларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Танланган спорт тури назарияси ва услубиёти (футбол)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғига асосан 302-0653-сон рухсатномаси). Натижада, махсус жисмоний тайёргарлиги 14%га яхшиланган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги футболчиларнинг машғулот жараёнини режалаштириш ва бошқаришда ўйин ампуласининг ўзига хос хусусиятлари бўйича ўқув-машғулотларида қўлланиладиган турли усворликка эга ҳамда микроцикл машғулотларида иш қобилиятини тез тиклашга қаратилган педагогик лойиҳалаш модели “Спорт ўйинлари ва уни ўқитиш методикаси (футбол)” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан 68-637-сонли рухсатномаси). Натижада, жисмоний тайёргарлиги 21 % га ўсишига эришилган;
бошланғич тайёргарлик босқичидаги футболчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлигини оширишда машғулотнинг асосий қисмида аероб ва анаероб чидамкорликни ривожлантиришга қаратилган (5 та тўсиқни айланиб ўтиб дарвозага зарба бериш каби) динамик машқларни ва қўшимча эргоген воситаларини машғулотларда қўллаш бўйича таклифлар Самарқанд вилоят спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактаби футбол машғулотлари жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Йошлар сийосати ва спорт вазирлигининг 2023 йил 4-сентйабдаги 03-01/04/20/8973-сон маълумотномаси). Натижада, техник тайёргарлиги 19 % га ошган.