Sayt test rejimida ishlamoqda

Оразбаева Гулбахар Жолдасовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оила ва мактаб ҳамкорлигини таъминлаш технологияси ўқувчиларда мустақилликни ривожлантириш омили сифатида”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Ped769.
Илмий раҳбар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01.
Расмий оппонентлар: Даулетмуратов Борибай Коптилеуович, техника фанлари доктори, доцент; Сейтжанова Улбосин Худайбергеновна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларнинг ўз-ўзини намоён этиш омили сифатида оила ва мактабнинг тизимли ўзаро биргаликдаги ҳаракати технологиясини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оила ва мактабнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини таъминлаш орқали ўқувчиларнинг ўз-ўзини намоён этиш жараёни тузилмаси ички англанган эҳтиёж, мослашувчан хулқ-атвор қобилияти, мотивацион, контентли-процессуал ва иродавий таркибий қисмларнинг ўзаро бирлиги ва таъсир даражасини қатъий белгилаш мантиқига барқарор устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
ота-оналарнинг мактаб муҳитига фаол таъсири ва самарали биргаликдаги ҳаракатини ташкил этиш мазмуни субъект-субъект тизимининг шахс мустақиллиги билан идентивлик даражасини бевосита ҳисобга олиш эҳтиёжи сабабли ота-оналарнинг педагогик маданиятини ривожлантириш бўйича эмпирик аспектларнинг аниқ белгиланган доирасини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг ўз-ўзини намоён этиш жараёнининг тузилмали-функционал модели оила ва мактабнинг самарали ўзаро биргаликдаги ҳаракатини амалга оширишга доир мотивацион-мақсадли, мазмунли-жараёнли, натижавий-баҳоловчи босқичларининг интеграцион, ижтимоий компетентлик, уйғунлик, амалий ёʻналтирилганлик функциялари билан қайта алоқаси интенсивлигини вазиятли ёндашув асосида таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
оила ва мактаб ҳамкорлигини таъминлаш технологияси “оила–ўқувчи–мактаб” триадасига мувофиқ ўзаро таъсир иштирокчиларининг субъектив позициясини фаоллаштириш, ота-оналар ва ўқитувчилар билан муносабатларда ўқувчининг шахсий табиатини бевосита ҳисобга олиш каби педагогик шарт-шароитларнинг валидлик даражаси продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг ўз-ўзини намоён этиш омили сифатида оила ва мактабнинг тизимли ўзаро биргаликдаги ҳаракати технологиясини такомиллаштириш бўйича эришилган тадқиқот натижалари асосида:
оила ва мактабнинг ўзаро биргаликдаги ҳаракатини таъминлаш орқали ўқувчиларнинг ўз-ўзини намоён этиш жараёни тузилмасини ички англанган эҳтиёж, мослашувчан хулқ-атвор қобилияти, мотивацион, контентли-процессуал ва иродавий таркибий қисмларнинг ўзаро бирлиги ва таъсир даражасини қатъий белгилаш мантиқига барқарор устуворлик бериш орқали аниқлаштириш, ота-оналарнинг мактаб муҳитига фаол таъсири ва самарали биргаликдаги ҳаракатини ташкил этиш мазмунини субъект-субъект тизимининг шахс мустақиллиги билан идентивлик даражасини бевосита ҳисобга олиш эҳтиёжи сабабли ота-оналарнинг педагогик маданиятини ривожлантириш бўйича эмпирик аспектларнинг аниқ белгиланган доирасини қатъий белгилаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2022-йил  28-февралдаги “Маънавият ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш” тўғрисидаги 01-113-сонли Ёʻл харитасининг умумтаълим мактабларининг “Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи”лари фаолиятини ривожлантиришга қаратилган учрашувлар ва семинар-тренинглар ташкил этиш бўйича 22-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 12-декабрдаги 01/13-07-сон маълумотномаси). Натижада, оила ва мактаб ҳамкорлигини таъминлаш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларнинг ўз-ўзини намоён этиш жараёнининг тузилмали-функционал моделини оила ва мактабнинг самарали ўзаро биргаликдаги ҳаракатини амалга оширишга доир мотивацион-мақсадли, мазмунли-жараёнли, натижавий-баҳоловчи босқичларининг интеграцион, ижтимоий компетентлик, уйғунлик, амалий ёʻналтирилганлик функциялари билан қайта алоқаси интенсивлигини вазиятли ёндашув асосида таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган А1-ХТ-0-92997 “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” (2013-2014-йй.) амалий лойиҳасининг оила ва мактаб ҳамкорлиги асосида ўқувчи-ёшларнинг шахсий қадриятлар тизимини ривожлантириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 19-майдаги 02-07-1840/04-сон далолатномаси). Наижада, ўқувчиларнинг мустақиллигини ривожлантиришда миллий ва умуминсоний қадриятлардан фойдаланиш технологиясини такомиллаштиришга эришилган;
оила ва мактаб ҳамкорлигини таъминлаш технологияси “оила–ўқувчи–педагог” триадасига мувофиқ ўзаро таъсир иштирокчиларининг субъектив позициясини фаоллаштириш, ота-оналар ва ўқитувчилар билан муносабатларда ўқувчининг шахсий табиатини бевосита ҳисобга олиш каби педагогик шарт-шароитларнинг валидлик даражаси продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ИИ-ХТ-0-17222 “Қорақалпоқ миллий менталитетини о'қувчи ёшларда сингдиришда халқ педагогикаси имкониятларидан фойдаланиш” (2014-2015-йй.) амалий лойиҳасининг оила ва мактаб ҳамкорлиги асосида ўқувчи-ёшларнинг шахсий қадриятлар тизимини ривожлантириш қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 19-майдаги 02-07-1840/04-сон далолатномаси). Натижада, оила ва мактаб ҳамкорлигини таъминлаш технологиясини маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар жараёнида қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish