Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиёдуллаев Акмал Рауповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Инглиз ва ўзбек тилида эпонимларнинг лингвокогнитив ҳамда лингвокултурологик хусусиятлари », 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2022.3.PhD/Fil2757.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори, профессор; Киличев Байрамали Эргашович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилида эпонимларнинг лингвокогнитив ҳамда лингвокултурологик хусусиятларининг муштарак ва ўзига хос жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли тизимли инглиз ва ўзбек тилларидаги эпонимларнинг лингвокогнитив ва лингвомаданий табиати, уларнинг фанлар, соҳалар, ишлаб чиқарилган ёки кашф қилинган нарса-буюмлар номларини билдирувчи сўзлар сифатида нутқда қўлланиш хусусиятлари тил лексикаси ва терминологияни бойитишга хизмат қилиши аниқланган;
эпонимлар миллий ва халқаро турларга бўлинган ҳолда мураккаб ономастик тил бирлиги сифатида орфографик, деривацион, мотивацион, функсиялилик, семантик, омонимик хусусиятларга эгалиги, субтилларда турли метафорик имкониятлари ва моделлари, гендер хусусияти, антропоцентрик омиллари асосланган;
қиёсланаётган тилларда от, сифат, феъл таркибли эпонимларнинг денотатив ва коннотатив қўлланиши, образлантирилишига хос лингвопоетик, лингвостилистик қирралари, муайян шахс номи билан аталган нарса ёки тушунча ифодаламаслиги каби жиҳатлар мулкий эпонимларнинг умумий ёхуд женерик товар белгисини намоён этишида воқеланиши далилланган;
эпонимлар қўлланишига кўра тавсифловчи, лексик кесишмали, қисқартма ёки акроним кўринишларида учраши, маданий аспектда детерминацияланган типик характерга эга маълумотларни намоён этиши каби хусусиятларига кўра  интернационал, миллий, тарихий-маданий, маданий-ижтимоий эпонимларга бўлиниши, турли тиллар ва маданиятларда ўзаро фарқланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилида эпонимларнинг лингвокогнитив ҳамда лингвокултурологик хусусиятларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларида эпонимлар тизими, уларнинг шаклланиш омиллари, кўпинча мифоним, антропоним ва топоним асосли экани, морфологик белгилари, лексик-семантик моҳияти, табиатан демонимлар билан уйғунлиги, эпонимия ва эпонимизацияга хос тамойиллар оид назарий хулосалардан Бухоро давлат  университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф-1-002 – “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 7-сентябрдаги 04/2618-сон маълумотномаси). Натижада  инглиз ва ўзбек тилларидаги эпонимлар қиёсий аспектда ўрганилиб, янги илмий-назарий қарашлар билан бойитишга эришилган.
турли тизимли инглиз ва ўзбек тилларидаги эпонимларнинг лингвокогнитив ва лингвомаданий табиати, уларнинг фанлар, соҳалар, ишлаб чиқарилган ёки кашф қилинган нарса-буюмлар номларини билдирувчи сўзлар сифатида нутқда қўлланиш хусусиятлари, тил лексикаси ва терминологияни бойитишдаги устиворлигига оид назарий ва амалий материаллардан Бухоро давлат  университетида 2021-2022-йилларга бажарилган ПЗ-202005236 рақамли “Оила психологияси” фанидан мултимедиа маҳсулотларини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 7-сентябрдаги 04/2620-сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек эпонимларининг лексик-семантик моҳияти, тил ва нутқдаги ўрни, морфологик, синтактик хусусиятлари ишлаб чиқилган;  
эпонимлар миллий ва халқаро турларга бўлиниши, мураккаб ономастик тил бирлиги сифатида орфографик, деривацион, мотивацион, функсиялилик, семантик, омонимик хусусиятларга эгалиги, субтилларда турли метафорик имкониятлари ва моделлари, гендер хусусияти, антропоцентрик омиллари билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида “Нажот билимда”, “Ассалом, Бухоро” кўрсатувлари ва “Бухоро” радиосининг “Таълимдаги муаммолар” радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 21-сентябрдаги 02-09-267-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий-назарий далилларга бой бўлиши таминланган ҳамда адабий кўрсатувлар илмий-оммабоплигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish