Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджабова Дилноза Анваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Инглиз ва ўзбек тилларида қимматбаҳо тош, маъдан номларининг лингвомаданий хусусиятлари», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3552.
Илмий раҳбар: Абузалова Мехринисо Кадировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Гадоева Мавлюда Ибрагимовна, филология фанлари доктори, профессор; Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида қимматбаҳо тош, маъдан номлари лингвомаданий хусусиятларининг универсал ва миллий ўзига хосликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги минерологик бирликлар миллатнинг миллий-ментал қарашларини ифодалаш; ҳар бир миллатнинг ўзига хос урф-одати, анъанаси, маиший ҳаёти, фалсафасини акс эттириш; халқ тажрибаси, билими, ақл-заковатини етказиб бериш; бойлик, хазина, куч-қудрат семантик маънолари ҳамда пул бирлигини ифода этиш; беклик, зўрлик, мардлик, давлатмандлик маъноларини ифодалашда воқеланиши исботланган;
ҳар иккала тил коммуникатив жараёнида воқеланадиган қимматбаҳо тош ва маъдан номлари метафорик ўхшатиш воситаси ҳамда баҳо, қадрият тимсоллари сифатида нозик метафорик бирликлар, юксак поетик кўчимлар, бадиий тасвир намуналари нутқни бойитиш ва экспрессив таъсирни юксалтиришга хизмат қилиши асосланган;
инглиз тилида қимматбаҳо тош ва маъдан номлари, асосан, морфологик (аффиксация) ва синтактик (композиция) усулларда, ўзбек тилида эса минерологик бирликларнинг аксарияти ясама сўз эмас, балки туб сўз сифатида қабул қилиниши ҳамда морфемаларга ажратилмайдиган яхлит бирлик сифатида намоён бўлиши аниқланган;
қиёсланаётган тиллар бадиий матнларида қимматбаҳо тош ва маъдан номлари қўлланиш кўлами бўйича турли хил услубий вазифаларни: нарса ёки буюмнинг ранги, шакли, тиббий хусусияти, вазифаси, кимёвий хоссасини; қаҳрамоннинг руҳий ҳолати, ички кечинмалари, ташқи кўриниши, ҳусн-у жамоли ва ёши; гўзаллик, жозибадорлик, софлик, нозиклик, мафтункорликни; инсон табиати, феъл атвори, хулқи; шахс ва буюмнинг инсон учун аҳамияти, қадри, жамиятдаги мавқейи; пул бирлиги; ақл заковатли, етук тафаккурли, юксак қадрланадиган шахс образини ифодалашда хизмат қилиши  далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида қимматбаҳо тош, маъдан номларининг лингвомаданий хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида эришилган илмий натижа ва хулосалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги минерологик бирликлар миллатнинг миллий-ментал қарашларини ифодалаш; ҳар бир миллатнинг ўзига хос урф-одати, анъанаси, маиший ҳаёти, фалсафасини акс эттириш; халқ тажрибаси, билими, ақл-заковатини етказиб бериш; бойлик, хазина, куч-қудрат, пул бирлиги семантик маъноларини ифода этиш; беклик, зўрлик, мардлик, давлатмандлик маъноларини ифодалашда воқеланишига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020- йилларда бажарилган ОТ-Ф1-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 21-декабрдаги 04/1-2760-сон маълумотномаси). Натижада матн таркибида қўлланилган бундай номланишларнинг денотатив маънодан ташқари метафорик маъноларни ҳам билдирганлиги билан боғлиқ қарашлар лойиҳа ҳуқуқий асосларининг бойиш имконини берган;
турли тизимли тилларда қимматбаҳо тошларнинг номлари грамматик, лексик ва фразеологик хусусиятлари семантик, структурал ва функционал майдон конституентларининг таснифий омиллари эканлиги ва уларнинг доминант компонент (ядро) атрофида бирлашувчи иккиламчи (периферик) элементлар қўлланишини воқелантирувчи куч эканлигига оид назарий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022- йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 “Ўзбек тилида нейминг: меъёрий ҳуқуқий асосларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 17-августдаги 04/1-1520-сон маълумотномаси). Натижада аниқланган минерологик хрематонимлар асосида инглиз тилида улар миқдори ўзбек тилидагига нисбатан кўплиги, уларнинг ясалиш тамойиллари, мавзувий ва таркибий-семантик белгиларини аниқлашга хизмат қилган.  
ҳар иккала тил коммуникатив жараёнида воқеланадиган қимматбаҳо тош ва маъдан номлари метафорик ўхшатиш воситаси ҳамда баҳо, қадрият тимсоллари сифатида нозик метафорик бирликлар, юксак поетик кўчимлар, бадиий тасвир намуналари нутқни бойитиш ва экспрессив таъсирни юксалтиришга хизмат қилиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Бухоро” телерадиоканалининг “Аёл ва жамият”, “Ассалом, Бухоро”, “Яхши кайфият”, “Психолог ҳузурида”, “Менинг ҳуқуқим” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 28-июлдаги 02-09-190 сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида қимматбаҳо тош ва маъдан номларининг қиёсий таҳлили билан боғлиқ айрим мулоҳазалар телерадиокомпания ижодий жамоасининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик муаммолари ҳақида мулоҳаза юритиш, теледастур материаллари илмийлигини бойитиш, мукаммаллаштириш ҳамда оммабоплигини кучайтириш масалаларига ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish