Sayt test rejimida ishlamoqda

Нажимова Гуляим Батиржановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Инглиз ва қорақалпоқ тилларида кинетик воситаларининг лингвокогнитив хусусиятлари», 10.00.06 – «Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Fil751.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.04.2022.Fil.20.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори, профессор; Эрметова Жамийла Исмайловна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги кинетик воситаларнинг лингвокогнитив хусусиятларини белгилаш, ушбу воситаларни аниқлаш ва кинетик воситаларнинг лингвокогнитив хусусиятларини кодлаш/декодлашни автоматлаштириш имкониятларини очиб беришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
лисоний ибораларни шакллантиришда ва ма'носини узатишда дунёни концептуаллаштириш ва оғзаки бўлмаган сигналларнинг маданий контекстдаги новербал мулоқотни талқин қилишда маданий ўзига хослиги, инглиз ва қорақалпоқ маданиятга тегишли коммуникатив-прагматик, лингво-когнитив хусусиятлари ўзаро боғлиқлиги белгиланган;
когнитив лингвистика, маданий семиотика ва паралингвистикани интеграциялаш, кинетик алоқани ўрганишда маданий-семиотик ёндашув, фанлараро синтез ва интеграциянинг инновацион усуллари, инглиз ва қорақалпоқ лингвомаданиятларида паралингвистик воситаларнинг вербал ва новербал нутқ интизомининг қоида ва меъёрлари, миллий менталитет ва характер, ҳаёт тарзи, миллий анъаналарни акс эттирувчи ўзига хос миллий маданий хусусиятлари аниқланган;
оғзаки бўлмаган имо-ишораларни талқин қилишдаги алоқа жараёнида паралингвистик воситалар маданий фарқлар, тана ҳаракатининг юриш-туриш, имо-ишора, қараш, юз ифодалари ва тегинишлар когнитив асослари дунёнинг концептуализацияси ва оғзаки бўлмаган ишораларнинг семиотик ўлчови каби кинетик алоқанинг яхлит ва кўп ўлчовли кўринишининг янги жиҳатлари очиб берилган;
маданиятлараро ўзаро таъсирда маънони англатувчи семиотик тизим сифатида кинесиканинг роли ҳақидаги мавжуд ғояларни тўлдирадиган тана ҳаракатлари ўртасидаги алоқалар, дунёни концепциялаш ва оғзаки бўлмаган хатти-ҳаракатларнинг когнитив жараёнларида инглиз ва қорақалпоқ тилларида новербал воситаларнинг лисоний ифодаси бўлмиш ишора коммуникациядаги кинесиканинг аҳамияти ва маданий фарқлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги кинетик воситаларнинг лингвокогнитив хусусиятларини ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар асосида:
когнитив лингвистика, маданий семиотика ва паралингвистикани интеграциялаш, кинетик алоқани ўрганишда маданий-семиотик ёндашув, фанлараро синтез ва интеграциянинг инновацион усуллари, инглиз ва қорақалпоқ лингвомаданиятларида паралингвистик воситаларнинг вербал ва новербал нутқ интизомининг қоида ва меъёрлари, миллий менталитет ва характер, хаёт тарзи, миллий анъаналарни акс эттирувчи ўзига хос миллий маданий хусусиятларига оид илмий-назарий қарашлари “Паралингвистика” номли ўқув қўлланмани ишлаб чиқишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлигининг 2021-йил 25-декабрдаги 538-сон буйруғи асосида ўқув қўлланмасини нашр этишга рухсат бериш учун 538-т-007 рўйхатидан ўтказилган). Натижада Инглиз тилшунослиги кафедраси магистратура талабаларига Паралингвистика фанидан мулоқотда новербал хулқ-атворга оид асосий билимларни бериш имконияти яратилган;
лисоний ибораларни шакллантиришда ва ма'носини узатишда дунёни концептуаллаштириш ва оғзаки бўлмаган сигналларнинг маданий контекстдаги новербал мулоқотни талқин қилишда маданий ўзига хослиги, инглиз ва қорақалпоқ маданиятга тегишли, коммуникатив-прагматик, лингво-когнитив хусусиятлари ўзаро боғлиқлиги ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бажарилган “Магистратура мутахассислиги (инглиз тили) назарий фанларидан инглиз тилидан дарсликлар ва ўқув қўлланмалар яратиш ва ўзбекча-инглизча-русча тилшунослик атамалари луғатини тузиш” амалий лойиҳасида белгиланган вазифаларга мувофиқ ўзбекча-инглизча-русча тилшунослик атамаларининг изоҳли луғатини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2023-йил 10-февралдаги 24/58-сон ма'лумотномаси). Натижада, тадқиқот материаллари мазкур лойиҳа доирасида яратилган замонавий тилшуносликка оид дарсликларни тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
оғзаки бўлмаган имо-ишораларни талқин қилишдаги алоқа жараёнида паралингвистик воситалар маданий фарқлар, тана ҳаракатининг юриш-туриш, имо-ишора, қараш, юз ифодалари ва тегинишлар когнитив асослари дунёнинг концептуализацияси ва оғзаки бўлмаган ишораларнинг семиотик ўлчови каби кинетик алоқанинг яхлит ва кўп ўлчовли кўриниши янги жиҳатларига оид илмий хулосалар “Қорақалпоғистон” телеканалидаги “Олтин мерос” кўрсатувида ёритилди, шунингдек, Қорақалпоғистон радиоканалининг “Адабиёт ва Давр” радиодастурида маданиятлараро ўзаро таъсирда маънони англатувчи семиотик тизим сифатида кинесиканинг роли ҳақидаги мавжуд ғояларни тўлдирадиган тана ҳаракатлари ўртасидаги алоқалар, дунёни концепциялаш ва оғзаки бўлмаган хатти-ҳаракатларнинг когнитив жараёнларида инглиз ва қорақалпоқ тилларида новербал воситаларнинг лисоний ифодаси бўлмиш ишора коммуникациядаги кинесиканинг аҳамияти ва маданий фарқлари муҳокама қилинган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2022-йил 10-августдаги 05-22/530-сон гувоҳномаси). Натижада, бу маданиятлараро компетенцияни ривожлантиришга ёрдам берган, радио тингловчиларининг мулоқотда новербал хатти-ҳаракатлари қоидаларини билиш даражаси ошди, чет эллик одамлар билан мулоқотда тушунмовчиликларнинг олдини олиш ва ўзларининг новербал хатти-ҳаракатларини тўғри ифодалаш учун ушбу дастур учун муҳим манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish