Нарбаева Гулноза Хусановнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оламнинг фразеологик манзарасида консептуал метафораларнинг ўрни (испан ва рус тиллари материалида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil49.
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Ҳисомовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузухуровна, филология фанлари доктори, профессор; Жосе Рамон Гарсия Гонсалес, филология фанлари доктори, профессор (Испания).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади оламнинг испан ва рус тилларидаги лисоний манзарасини испан ва рус тиллари фразеологик бирликларидаги консептуал метафоралар орқали аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
консептуал метафораларнинг "яширин" семантик маъноларни ўз ичига олган ОФМ ни яратиш механизми сифатида испан ва рус маданиятидаги мақолларни тушуниш, англаш ва қўллаш бўйича илмий билимлар ва маълумотларни тақдим этувчи функсионал мақоми олам объектларини консептуал тизимлаштириш орқали исботланган;
рус ва испан мақолларида гендер метафораларни аниқлаш орқали эркак ва аёлларнинг гендер роллари ҳақидаги тасаввурлари рус маданиятида аёлни камситиш, испан маданиятида эса хиёнатга оид контсептуал метафоралар орқали намоён бўлиши когнитив моделлаштириш механизми асосида аниқланган;
ОДАМ – ҲАЙВОН, ОДАМ – ПРЕДМЕТ метафорасининг ҳар икки тил маданиятига хос эканлигини аниқлаш орқали мақсад майдонига оид хусусиятларнинг (ҳайвонлар ва нарсалар) инсон характерига мос келувчи консептуал метафоралар структурасида акс этиши метафорик ҳосила яратувчи онтологик ва ориентатсион метафоралар асосида исботланган;
талабаларнинг испан мақолларини фаол қўллаш ва талқин қилиш компетентсияси даражасини ижтимоий-лингвистик ёндашувга асосланган эмпирик сўровномалар асосида аниқлаш орқали фанлараро-чоғиштирма аспектда консептуал метафораларни ОФМ ни шакллантиришдаги антропосентрик моҳияти исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оламнинг фразеологик манзарасида консептуал метафораларнинг ўрни (испан ва рус тиллари материалида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
консептуал метафораларнинг "яширин" семантик маъноларни ўз ичига олган ОФМ ни яратиш механизми сифатида испан ва рус маданиятидаги мақолларни тушуниш, англаш ва қўллаш бўйича илмий билимлар ва маълумотларни тақдим этувчи функсионал мақоми олам объектларини консептуал тизимлаштиришга оид натижаларидан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Латвиянинг Резекна технологиялар Академияси, Англиянинг Лондон Метрополитен университети билан хамкорликда бажарилган “561624-ЭПП-1-1-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП ИМЕП” мавзусидаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетининг ИРД/23 156-сон маʼлумотномаси). Натижада, хорижий тил ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича яратилган ўқув-қўлланмада талабаларнинг касбий компетентлигини шакллантиришда технологик ёндашувларни мужассамлаштиришда фойдаланилган;
рус ва испан мақолларида гендер метафораларни аниқлаш орқали эркак ва аёлларнинг гендер роллари ҳақидаги тасаввурлари рус маданиятида аёлни камситиш, испан маданиятида эса хиёнатга оид контсептуал метафоралар орқали намоён бўлиши когнитив моделлаштириш механизмига оид хулосалардан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Испаниянинг Валлладолид университети билан ҳамкорликда бажарилган “2019-1-ЭС01-КА107-036589”-сонли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетининг ИРД/23 208-сон маʼлумотномаси). Натижада, хорижий тил ўқитувчиларининг малакасини ошириш бўйича яратилган ўқув-қўлланма мазмуни эркаклар ва аёлларнинг гендер вазифалари бўйича қарашлардаги фарқларининг таҳлили билан бойитилган;
ОДАМ – ҲАЙВОН, ОДАМ – ПРЕДМЕТ метафорасининг ҳар икки тил маданиятига хос эканлигини аниқлаш орқали мақсад майдонига оид хусусиятларнинг (ҳайвонлар ва нарсалар) инсон характерига мос келувчи консептуал метафоралар структурасида акс этиши метафорик ҳосила яратувчи онтологик ва ориентатсион метафораларга оид хулосалардан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ дастури доирасида Испаниянинг Кастиля ла Манча университети ўртасида 2020-2023 йилларга мўлжалланган “Cредит Мобилитй” 2020-1-ЭС01-КА107-079868-сонли халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетининг ИРД/23 148-сон маʼлумотномаси). Натижада, ҳар икки тил маданиятида одамларни хусусиятига мувофиқ келувчи консептуал метафораларни самарали қўллашга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган;
талабаларнинг испан мақолларини фаол қўллаш ва талқин қилиш компетентсияси даражасини ижтимоий-лингвистик ёндашувга асосланган эмпирик сўровномалар асосида аниқлаш орқали фанлараро-чоғиштирма аспектда консептуал метафораларни ОФМ ни шакллантиришдаги антропосентрик моҳиятига оид хулосалардан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС дастури доирасида Испаниянинг Валлладолид университети билан ҳамкорликда бажарилган “2019-1-ЭС01-КА107-036589”-сонли халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университетининг ИРД/23 208-сон маʼлумотномаси). Натижада, сҳет тили ўқитувчиларининг касбий маҳоратини оширишга қаратилган ўқув қўлланмасини ишлаб чиқиш жараёнида гендер масалалари бўйича эркаклар ва аёлларнинг қарашларидаги фарқларни таҳлил қилиш, шу орқали унинг мазмуни янада бойитилган.