Тўйинов Ботир Исматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий таълим муассасалари смета харажатлари ижросининг ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби иқтисодий таҳлил ва аудит.( иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Iqt3842.
Илмий раҳбар: Хасанов Баҳодир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ризаев Нурбек Қодирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий барқарорликни таъминлаш шароитида олий таълим муассасалари смета харажатлари ижроси ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет ташкилотининг инновацион харажатларини акс эттирувчи 223 415-“Ноу-хау” субсчети ва ҳисоб регистрини ҳисоб сиёсатига киритиш асосида номодий активларни ҳисобга олиш ва бухгалтерия ўтказмаларида акс эттириш такомиллаштирилган;
инновация, фан, таълим ва амалиётнинг интеграциялашув жараёнларининг чуқурлашуви шароитида олий таълим муассасалари харажатлари сметасини тузишда соатбай иш ҳақи фондини штат жадвали умумий ҳажмига нисбатан амалдаги 4% дан халқаро меъёрларга мос равишда 12% гача ошириш орқали хорижий педагоглар ва амалиётчи мутахассисларни соҳага кенг жалб қилиш таклифи асосланган;
даромадлар ва харажатлар сметаси ижроси бўйича бухгалтерия балансининг такомиллашган шаклини ишлаб чиқиш орқали хусусий капитал таркибида бюджет ташкилотининг жамғармаларини шакллантириш ва баланс моддаларини реформация қилиш таклифи асосланган;
олий таълим муассасаларида смета харажатларини бюджетлаштириш ва ижро этиш жараёнида ички назорат тизими самарадорлигини баҳолашнинг декадалар кесимида экспресс аудит кўрсаткичларини қўллаш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодий барқарорликни таъминлаш шароитида олий таълим муассасалари смета харажатлари ижроси ҳисоби ва аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
бюджет ташкилотининг инновацион харажатларини акс эттирувчи 223 415-“Ноу-хау” субсчети ва ҳисоб регистрини ҳисоб сиёсатига киритиш асосида номодий активларни ҳисобга олиш ва бухгалтерия ўтказмаларида акс эттиришни такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан смета ва ходимлар рўйхатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 15-июлдаги 03/20-1991-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси аудиторлар палатасининг 2024-йил 10-июлдаги 69-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга қўлланиши натижасида олий таълим муассасаларининг молиявий ҳисоботлари ҳисоб жараёнининг якуний босқичи саналиб, барча фойдаланувчиларга маблағларнинг қандай мақсадларга сарфланганлиги, даромад ва харажатлар сметаси ижроси, яъни асосий молиявий режаси қандай амалга оширилганлиги тўғрисида шаффоф ва тўғри маълумотларни олиш имкони яратилган;
инновация, фан, таълим ва амалиётнинг интеграциялашув жараёнларининг чуқурлашуви шароитида олий таълим муассасалари харажатлари сметасини тузишда соатбай иш ҳақи фондини штат жадвали умумий ҳажмига нисбатан амалдаги 4% дан халқаро меъёрларга мос равишда 12% гача ошириш орқали хорижий педагоглар ва амалиётчи мутахассисларни соҳага кенг жалб қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан смета харажатлари баланси ижросини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 15-июлдаги 03/20-1991-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси аудиторлар палатасининг 2024-йил 10-июлдаги 69-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида бухгалтерия балансида балансдан ташқари счетларнинг акс эттирилаётганлиги, ташкилот мулкининг манбалари кўрсатилганлиги, инновацияга доир номоддий активларга тегишли сатрларнинг киритилганлиги бюджет ҳисоби ва ҳисоботини халқаро стандартларга трансформация қилиш имкони яратилган;
даромадлар ва харажатлар сметаси ижроси бўйича бухгалтерия балансининг такомиллашган шаклини ишлаб чиқиш орқали хусусий капитал таркибида бюджет ташкилотининг жамғармаларини шакллантириш ва баланс моддаларини реформация қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан смета ва ходимлар рўйхатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 15-июлдаги 03/20-1991-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси аудиторлар палатасининг 2024-йил 10-июлдаги 69-сонли далолатномаси). Мазкур таклиф асосида олий таълим муассасалари смета харажатларида соатбай ҳақ тўлаш тизими халкаро тажрибалар асосида такомиллаштирилиши натижасида таълим муассасаларига тажрибали хорижий педагоглар ва амалиётчи мутахассисларни соатбай ҳақ тўлаш асосида кенг таълимга жалб этиш имкони яратилган;
олий таълим муассасаларида смета харажатларини бюджетлаштириш ва ижро этиш жараёнида ички назорат тизими самарадорлигини баҳолашнинг декадалар кесимида экспресс аудит кўрсаткичларини қўллаш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан сметалар мониторинги жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 15- июлдаги 03/20-1991-сон маълумотномаси ва Ўзбекистон Республикаси аудиторлар палатасининг 2024-йил 10-июлдаги 69-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга қўлланилиши олий таълим муассасаларида смета харажатларини тузиш, ички назорат тизими самарадорлигини доимий баҳолаб бориш имконини яратган.