Sayt test rejimida ishlamoqda

Тажиева Умида Ражаббаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хива хонлигида табиатдан фойдаланиш масалалари тарихий жараёнлар контекстида  (ХВИИИ-ХХ аср боши), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar873.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рахмонова Юлдузхон Мадримовна, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат унивеситети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Карлибаев Максет Абдибаевич, тарих фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдуллаев Тимур Пулатович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Хоразм Маъмун академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХВИИИ – ХХ аср бошларида Хива хонлигида табиатдан фойдаланиш масалаларини тарихий жараёнлар контекстида  очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хива хонлигига оид маҳаллий ва хорижий манбаларда аниқланган маълумотлар ўша давр табиати (иқлим, ер, сув манбалари, флора ва фауна) ва табиат ҳодисалари  (шиддатли совуқ, экинларга чигирткалар ҳужуми, вабо офати, ой тутилиши, зилзила, чақмоқ уриши ва бошқалар)ни тавсифлаш имконини бериши далилланган;
Хоразм воҳасининг табиий шароитидан келиб чиққан ҳолда асосий суғориш каналларига, хонлик марказига яқин жойлашган унумдор далалар буғдой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ҳамда боғдорчиликка йўналтирилганлиги, суви кам чекка ҳудудларда полиз маҳсулотлари етиштирилгани, чорвачилик  асосий ўринни тутганлиги, денгиз, кўллар ва дарёлар балиқчилик ривожланишига хизмат қилгани кўрсатиб берилган;
Хива хонлигида ер-сув ресурсларидан фойдаланишда хон ҳокимиятининг суғориладиган ерларни кенгайтириш ва тақсимлашдаги марказий роли, янги суғориш лойиҳалари фақат хон ва унинг вазирлари бошчилигида амалга оширилганлиги, шунингдек, воҳанинг табиий шароитига кўра нисбий изоляцияси ва аҳоли зичлигининг пастлиги Қўнғиротлар сулоласининг марказлашувига ёрдам берган муҳим омиллардан бўлганлиги очиқланган;
Сув танқислиги шароитида кўп йиллар давомида маҳаллий аҳолининг табиатдан фойдаланиш жараёнида тўпланган бой тажрибаси ерларни  тайёрлаш, ўғитлаш ва суғоришнинг ўзига хос усулларини шакллантиришга хизмат қилгани, хонликдаги муҳофазаланган ерлар (яйловлар, овчилик ҳудудлари, боғлар ва хон қабристонлари) табиий ресурсларни қўриқлаш институти сифатида ҳам намоён бўлиши асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган таклиф ва хулосалар асосида:
Хива хонлигига оид маҳаллий ва хорижий манбаларда аниқланган маълумотлар ўша давр табиати (иқлим, ер, сув манбалари, флора ва фауна) ва табиат ҳодисалари  (шиддатли совуқ, экинларга чигирткалар ҳужуми, вабо офати, ой тутилиши, зилзила, чақмоқ уриши ва бошқалар)ни тавсифлаш имконини бериши бўйича натижалардан “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонасининг “Табиат музейи” экспозициясини бойитишда ва экскурсия жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг 2023-йил 16-майдаги 05-12-15-3210-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий хулосалар, воҳанинг табиати, ҳозирги кунда Қизил китобга киритилган, йўқолган ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳақида қизиқувчилар, сайёҳларга янада кенгроқ маълумот беришда асос бўлиб хизмат қилмоқда;
Хоразм воҳасининг табиий шароитидан келиб чиққан ҳолда асосий суғориш каналларига, хонлик марказига яқин жойлашган унумдор далалар буғдой ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришга ҳамда боғдорчиликка йўналтирилганлиги, суви кам чекка ҳудудларда полиз маҳсулотлари етиштирилгани, чорвачилик  асосий ўринни тутганлиги, денгиз, кўллар ва дарёлар балиқчилик ривожланишига хизмат қилгани ҳақидаги натижалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган "Мавзу" кўрсатувларининг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканалининг 2023-йил 15-августдаги 06-28-1236-сонли маълумотномаси). Натижалар хонликда табиатдан фойдаланиш ва хўжалик тизимининг хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
Хива хонлигида ер-сув ресурсларидан фойдаланишда хон ҳокимиятининг суғориладиган ерларни кенгайтириш ва тақсимлашдаги марказий роли, янги суғориш лойиҳалари фақат хон ва унинг вазирлари бошчилигида амалга оширилганлиги, шунингдек, воҳанинг табиий шароитига кўра нисбий изоляцияси ва аҳоли зичлигининг пастлиги Қўнғиротлар сулоласининг марказлашувига ёрдам берган муҳим омиллардан бўлганлиги билан боғлиқ натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Хоразм Маъмун академиясининг 2018 – 2020-йилларда амалга оширилган И-ФА-2019-25 шифрли “Хоразм шаҳарларининг тарихи, маданий мерослари, обидалари ва санъат асарларининг тадқиқотлари асосида смарт технологияларини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси  Фанлар Академиясининг 2023-йил 19-июлдаги 3/1255-1515-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар Хива хонлиги ҳудудидаги урбанизация жараёнларида муҳим ўрин тутган табиий-географик омилларни тадқиқ этишга хизмат қилган;
Сув танқислиги шароитида кўп йиллар давомида маҳаллий аҳолининг табиатдан фойдаланиш жараёнида тўпланган бой тажрибаси ерларни  тайёрлаш, ўғитлаш ва суғоришнинг ўзига хос усулларини шакллантиришга хизмат қилгани, хонликдаги муҳофазаланган ерлар (яйловлар, овчилик ҳудудлари, боғлар ва хон қабристонлари) табиий ресурсларни қўриқлаш институти сифатида ҳам намоён бўлиши ҳақидаги хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган "Мавзу" кўрсатувларининг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканалининг 2023-йил 15-августдаги 06-28-1236-сонли маълумотномаси). Натижалар хонликда табиий ресурслардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ҳақидаги билимларни бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish