Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Ҳамидбек Султановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “ХИХ-ХХ аср бошларида Хива мадрасалари” 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Tar 1057
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Машарипов Қудрат Юлдашевич - тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Кошанов Бахитбай Абдикеримович - тарих фанлари доктори, профессор.
Замонов Акбар Тургинович - тарих фанлари фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот номи: Нукус давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. ХИХ-ХХ аср бошларигача бўлган даврдаги Хива мадрасалари тарихини ҳамда ижтимоий-сиёсий ва маданий жараёнларга ўтказган таъсирини тизимли асосда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хива хонлиги мадрасаларида фақат аслзодаларнинг (шаҳзодалар, амалдорлар, йирик ер эгалари ва бойлар) фарзандлари билим олиш имкониятига эга бўлганлиги ҳақидаги эски қарашларнинг ҳақиқатга зид эканлиги, мадрасаларда ижтимоий мавқейидан қатъи назар хонлик фуқароларининг катта қисми билим олиш имкониятига эга бўлганликлари тарихий манбалар асосида далилланган;  
Хива хонлигида ХИХ аср биринчи чорагига келиб, Хива хонлари маданий ҳаёт соҳаларида муайян ислоҳотларни амалга оширишлари асосида, мадрасалар сони кўпайган бўлса-да, аммо фақат мазкур давр ижтимоий-иқтисодий талабларига мос мутахассислар етиштириб бериш билан чекланилганлиги, мадрасаларда шу давр жаҳон илм-фан ва маданий-маърифий андозаларига мос келмайдиган таълим тизимининг сақланиб қолинганлиги, замонавий дунёвий фанларнинг ўқитилишига жуда кам эътибор қаратилганлиги натижасида хонликнинг илм-фан ва маданий тараққиётда замондан орқада қолиб кетишига сабаб бўлганлиги исботланган;
Асрлар давомида илм-маърифат масканлари бўлиб келган мадрасалар бир тарафдан Россия империясининг ва кейинчалик эса тоталитар совет режимининг ислом динига ҳамда мусулмон маърифатига қарши кураши оқибатида, иккинчи тарафдан мадрасалар мутаассиб уламоларининг буюк аждодларимизнинг ва маърифатпарвар жадид алломаларининг тараққиётга хизмат қилувчи ютуқларига, илмий кашфиётларга эътибор қаратмай ва, аксинча, бу қарашларга қатъиян қарши бўлганликлари сабабли мадрасаларнинг маданият ва маърифат марказлари вазифасини илгаридек бажара олмай қолишига олиб келганлиги асосланган;
ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Хива хонлигида илм-фан ва маданият тараққиёти Уйғониш даврлари (ИХ-ХИИ ва ХИВ-ХВ асрлар) даражасида тараққий қилмаган бўлса-да, аммо барибир рус-чор ҳукумати ва совет ҳукумати амалдорлари томонидан хонлик аҳолисини саводсиз, қолоқ, маданияциз деб баҳо берганликлари асоссиз эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ-ХХ аср бошларида Хива мадрасалари мавзуси бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хива хонлиги мадрасаларида фақат аслзодаларнинг (шаҳзодалар, амалдорлар, йирик ер эгалари ва бойлар) фарзандлари билим олиш имкониятига эга бўлганлиги ҳақидаги эски қарашларнинг ҳақиқатга зид эканлиги, мадрасаларда ижтимоий мавқейидан қатъи назар хонлик фуқароларининг катта қисми билим олиш имкониятига эга бўлганликлари тарихий манбалар асосида далилланганлиги тўғрисидаги маълумотлардан, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2022-йил 23-декабр 405-сонли маълумотномаси). Диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсиялардан халқ тафаккурида тарихий онгнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига, мамлакатимиз тарихини ўрганишга қаратилган илмий кўникма ва ёндашувлар бўйича малакага эга бўлишга, тарих соҳасидаги билимларини оширишга имкон яратган;
Хива хонлигида ХИХ аср биринчи чорагига келиб, Хива хонлари маданий ҳаёт соҳаларида муайян ислоҳотларни амалга оширишлари асосида, мадрасалар сони кўпайган бўлса-да, аммо фақат мазкур давр ижтимоий-иқтисодий талабларига мос мутахассислар етиштириб бериш билан чекланилганлиги, мадрасаларда шу давр жаҳон илм-фан ва маданий-маърифий андозаларига мос келмайдиган таълим тизимининг сақланиб қолинганлиги, замонавий дунёвий фанларнинг ўқитилишига жуда кам эътибор қаратилганлиги натижасида хонликнинг илм-фан ва маданий тараққиётда замондан орқада қолиб кетишига сабаб бўлганлиги тўғрисидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги тизимида амалга оширилган турли тадбирларда фойдаланилган ҳамда Хивадаги “Ичан-Қалъа” музей-қўриқхонасида экспозицияларни бойитишда, хорижий ва маҳаллий сайёҳларга экскурсиялар ўтказишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 10-январ 01-20/61-сонли маълумотномаси). Бу маълумотлар ўзбек халқининг тарихий-маданий меросини сақлаш, тадқиқ этиш ва келгуси авлодларга етказишга қаратилган давлат дастурларини бажаришга, миллий ва умуминсоний қадриятларни сақлаш, тарғиб этишга бағишланган лойиҳаларни ишлаб чиқишга ҳамда олий ва ўрта махсус таълим тизимидаги ўқув муассасаларида тарихий манбашунослик бўйича талабалар учун дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишга асос бўлиб хизмат қилган;
асрлар давомида илм-маърифат масканлари бўлиб келган мадрасалар бир тарафдан Россия империясининг ва кейинчалик эса тоталитар совет режимининг ислом динига ҳамда мусулмон маърифатига қарши кураши оқибатида, иккинчи тарафдан мадрасалар мутаассиб уламоларининг буюк аждодларимизнинг ва маърифатпарвар жадид алломаларининг тараққиётга хизмат қилувчи ютуқларига, илмий кашфиётларга эътибор қаратмай ва, аксинча, бу қарашларга қатъиян қарши бўлганликлари сабабли мадрасаларнинг маданият ва маърифат марказлари вазифасини илгаридек бажара олмай қолишига олиб келганлиги аниқ илмий мулоҳазалар, фикрлар, хулосалар ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 30-январдаги 06-21-88-сон маълумотномаси) ҳамда Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабий муҳит”, “Хоразмнома”, “Ассалом Хоразм” кўрсатувларини ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 5- январ 1-сонли маълумотномаси). Натижада Хива хонлигида таълим тизими ва бу тизимда мадрасаларнинг ўрни борасида диссертацияда келтирилган маълумотлар ёшларда умуминсоний қадриятларни янада ривожлантиришга хизмат қилган;
   ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Хива хонлигида илм-фан ва маданият тараққиёти Уйғониш даврлари (ИХ-ХИИ ва ХИВ-ХВ асрлар) даражасида тараққий қилмаган бўлса-да, аммо барибир рус-чор ҳукумати ва совет ҳукумати амалдорлари томонидан хонлик аҳолисини саводсиз, қолоқ, маданияциз деб баҳо берганликлари асоссиз эканлиги далилланган маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДУК қошидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали “Тақдимот” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2023-йил 30-январдаги 06-21-88-сон маълумотномаси) ҳамда Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабий муҳит”, “Хоразмнома”, “Ассалом Хоразм” кўрсатувларини ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил 5- январ 1-сонли маълумотномаси). Натижада Хива хонлигида таълим тизими ва бу тизимда мадрасаларнинг ўрни борасида диссертацияда келтирилган маълумотлар ёшларда умуминсоний қадриятларни янада ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish