Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Шоҳруҳ Восилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида миллий танспорт инфратузилмасини такомиллаштириш йўналишлари (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мисолида)”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt1873.
Илмий раҳбар: Хашимова Наима Абитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.07.2022.I.16.05 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Назарова Фотима Хакимовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исъхоков Абдулахат Қаюмович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижов машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида миллий транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий транспорт инфратузилмаси самарадорлигини ресурсларни солиштирма оғирлиги  ва носозликларни солиштирма оғирлиги каби интеграл кўрсаткич асосида хусусий индекслар орқали баҳолашнинг услубий ёндашуви муаллиф томонидан таклиф қилинган ишончлилик индекси  I_ISHCHnни киритиш асосида такомиллаштирилган;
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖда транспорт ва логистик хизматларни ривожлантириш доирасидаги жараёнларни ягона тизим асосида бошқаришга асосланган “Темир йўллар инфратузилмасини бошқариш” ягона автоматлаштирилган ахборот базаси воситасида темир йўлларда юк ташиш ва контейнер ташиш харажатларини камайтириш ҳамда темир йўл ташиш хавфсизлигини таъминлаш таклифи асосланган;
темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланишда юк ташиш иштирокчиларини ягона ахборот бошқарув тизимига жалб қилиш имконини берувчи “логистик транспорт занжири”ни шакллантиришда рақамли ҳисоблагични яратиш орқали вагонлар айланмаси билан боғлиқ эксплуатасия харажатларини (ЭХўйх ≈17-18%) қисқартириш таклифи асосланган;
АРИМА модели асосида инфратузилмасини такомиллаштиришга қилинган харажатларнинг темир йўллар орқали ташиладиган юк ва йўловчи ҳажмига таъсирининг 2027 йилгача пессимистик, оптимистик ва ўртача вариант ссенарийларининг прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида миллий транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий транспорт инфратузилмаси самарадорлигини ресурсларни солиштирма оғирлиги  ва носозликларни солиштирма оғирлиги каби интеграл кўрсаткич асосида хусусий индекслар орқали баҳолашнинг услубий ёндашуви “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётига (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2024-йил  23-майдаги 03/1992-24-сон маълумотномаси) жорий этилган. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши мамлакат темир йўл инфратузилма комплексини самарадорлиги  интеграл кўрсаткичининг пасайишига сабаб бўлаётган хўжаликни аниқлаш ва инфратузилма таркибидаги барча хўжаликлар бўйича ҳисобланган коеффициентлар индексларнинг ўзгариш сабабларини аниқлаш имконини берди;
 темир йўллар инфратузилмасидан фойдаланишда вагонлар айланмаси билан боғлиқ эксплуатация харажатларининг динамик ўсиш суръатларини баҳолашга йўналтирилган “электрон калкулятор”ни яратиш орқали юк ташиш иштирокчиларини ягона ахборот бошқарув тизимига жалб қилишнинг “логистик транспорт занжири”ни шакллантириш таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётига (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2024-йил  23-майдаги 03/1992-24-сон маълумотномаси) жорий этилган. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси темир йўлларида юк ташиш жараёнининг барча иштирокчиларини ягона бошқарув тизимига жалб қилиш ва бутун юкларни биргаликда оптималлаштиришни таъминлайдиган “логистик транспорт занжири” шакллантириш ва вагонлар айланмаси билан боғлиқ эксплуатация харажатларининг йиллик ҳажмини ўртача 17-18 фоизга қисқартириш имкониятини берган;
мамлакат транспорт-логистика инфратузилмасида рақамлаштириш жараёнларининг транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигига таъсирини операцион, бошқарув  ва иқтисодий самарадорлик мезонлари асосида баҳолаш услубиёти таклифи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётига (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2024-йил 23-майдаги 03/1992-24-сон маълумотномаси) жорий этилган. Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши рақамли технологиялар асосида транспорт - логистика тизимини такомиллаштиришда кучлар, маблағ ва вақтдан мақбул фойдаланишни таъминлаш имконини беради;
АРИМА модели асосида темир йўллар орқали ташиладиган юк ва йўловчи ҳажмининг 2027-йилгача пессимистик, оптимистик ва ўртача вариант ссенарийларининг прогноз қийматлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ амалиётида қўлланилган. (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2024-йил  23-майдаги 03/1992-24-сон маълумотномаси) Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ  2027-йилгача ривожланиш стратегиясини такомиллаштириш хамда корхонанинг истиқболдаги параметрларини ўзаро мувофиқлаштириш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish