Тожиева Махлиёхон Жаҳонгир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасининг иқтисодий ривожланишини статистик баҳолаш”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1684
Илмий раҳбар: Ғойибназаров Баҳодир Каримович,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Арзикулов Отабек Али ўғли., иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши назариу ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда туризм секторининг иқтисодий фаолиятини статистик баҳолаш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро таснифлашларни инобатга олиб, иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар)нинг статистик таснифлагичи таркибига туристлар саёҳатини ташкил қилиш, дам олиш ва соғломлаштириш хизматлари каби индикаторларини киритиш орқали туризм хизматини статистик ҳисобга олиш тизими ва ахборотлар базасини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
туризм секторининг статистик кўрсаткичлар тизимини кенгайтирилган ҳолда таснифлаш мақсадида ҳамда комплекс статистик баҳолашни амалга ошириш учун катта сонлар қонунига асосланиб, соҳа фаолияти, даражаси ва динамикасини ифодаловчи интеграл кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
кўп омилли статистик таҳлил усулларидан фойдаланиб, миллий иқтисодиётнинг туризм соҳасини стратегик сектор сифатида ривожлантиришга таъсир қилувчи омиллар эконометрик моделларни тузиш асосида баҳоланган;
экстенсив ва интенсив омиларни ҳисобга олиб, туризм инфратузилмаси ҳамда туристик оқим ҳажмининг иқтисодий ривожланишга таъсирини баҳолаш мақсадида туризмни мамлакат иқтисодий кўрсаткичларидаги улуши қўшимча ўсишининг 2030 йилга қадар статистик прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижасида қуйидаги илмий натижалар амалиётга жорий этилди:
халқаро таснифлашларни инобатга олиб, иқтисодий фаолият турлари бўйича маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар)нинг статистик таснифлагичи таркибига туристлар саёҳатини ташкил қилиш, дам олиш ва соғломлаштириш хизматлари каби индикаторларини киритиш орқали туризм хизматини статистик ҳисобга олиш тизими ва ахборотлар базасини такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Туристический транспорт и дистрибусия” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 26-июндаги 211-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда мамлакат ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ўртасидаги тафовутларни қисқартириш жараёнларини амалга оширишда самарали восита сифатидаги асосий функцияси жиҳатидан такомиллаштирилган туризм соҳаси тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича янги назарий билим ва кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган;
туризм секторининг статистик кўрсаткичлар тизимини кенгайтирилган ҳолда таснифлаш мақсадида ҳамда комплекс статистик баҳолашни амалга ошириш учун катта сонлар қонунига асосланиб, соҳа фаолияти, даражаси ва динамикасини ифодаловчи интеграл кўрсаткичларини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 1 февралдаги 03-12-17-471-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда туризм соҳасини турли умумлаштирувчи кўрсаткичлар орқали статистик баҳолаш имкони оширилган;
туризм секторининг статистик кўрсаткичлар тизимини кенгайтирилган ҳолда таснифлаш мақсадида ҳамда комплекс статистик баҳолашни амалга ошириш учун катта сонлар қонунига асосланиб, соҳа фаолияти, даражаси ва динамикасини ифодаловчи интеграл кўрсаткичлар бўйича берилган илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 1 февралдаги 03-12-17-471-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда туризм соҳасининг иқтисодий ривожланиш жараёнларини кўп омилли статистик таҳлил қилиш имкони оширилган;
экстенсив ва интенсив омиларни ҳисобга олиб, туризм инфратузилмаси ҳамда туристик оқим ҳажмининг иқтисодий ривожланишга таъсирини баҳолаш мақсадида туризмни мамлакат иқтисодий кўрсаткичларидаги улуши қўшимча ўсишининг 2030 йилга қадар статистик прогноз параметрлари бўйича берилган илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2024 йил 1 февралдаги 03-12-17-471-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакат ва унинг ҳудудларида туризм секторини истиқболдаги ривожланиш ҳолатини статистик баҳолаш имкони яратилган.