Sayt test rejimida ishlamoqda

Орибжонова Нодира Шухратжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи баҳолашининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/P350.
Илмий раҳбар: Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори, профессор; Жабборов Хазрат Хусенович, психология  фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи баҳолашнинг рўёбга чиқишини белгилаб берувчи психологик омиллари асосида бу жараёнга таъсир кўрсатишнинг амалий усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирларда ахлоқий ўзини ўзи баҳолашнинг ахлоқий ўзини ўзи англаш компонентларига боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, эгосентрик, гуруҳий, гуманистик, яратувчанликка йўналганликнинг фаол фуқаролик позисияси билан уйғун ривожланиши туфайли шахс рефлексив жараёнлари устувор характерга эга эканлиги асосланган;
ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи англаш компонентларига устуворлик бериш натижасида қадриятлар тизимида англанган ижтимоий таъсир механизмларини (норма, ахлоқий установка) шахснинг ўз-ўзига бўлган муносабатида ифодаланиши орқали шахсий ижтимоий идентификациясининг ривожланиши асосланилган;
шахсда ахлоқий этник масъулиятлилик компонентлари локализациясига кўра, ахлоқий соҳадаги интуисия, экзистенсиал масъулият, алтуристик эмосиянинг реалистик тафаккур таъсирида назорат қилиниши туфайли хулқ-атворда ахлоқий ўзини ўзи баҳолашнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари далилланган;
ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи баҳолаш учун ўзини ўзи англаш, тушуниш ва билиш, таҳлил қилишнинг ҳаётий мақсадлар компонентларга интеграцияси натижасида “Мен”га нисбатан конструктив эмосионал муносабатнинг ривожланишига асосланиб, мотивасион-рефлексив соҳага коррексион адаптив таъсир этиш муҳимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи баҳолашининг психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
ўсмирларда ахлоқий ўзини ўзи баҳолашнинг ахлоқий ўзини ўзи англаш компонентларига боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, эгосентрик, гуруҳий, гуманистик, яратувчанликка йўналганликнинг фаол фуқаролик позисияси билан уйғун ривожланиши туфайли шахс рефлексив жараёнлари устувор характерга эга эканлигини асослашга доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-111-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» ва “Педагогик психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-111-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи баҳолашга хизмат қилувчи етакчи омилларни аниқлашда гуманистик, яратувчанликка йўналганлик ривожланишининг фаол фуқаролик позисияси каби компонентларининг устувор характерга эга эканлигини таҳлил этишга шароит яратилган;
ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи англаш компонентларига устуворлик бериш натижасида қадриятлар тизимида англанган ижтимоий таъсир механизмларини (норма, ахлоқий установка) шахснинг ўз-ўзига бўлган муносабатида ифодаланиши орқали шахсий ижтимоий идентификациясининг ривожланиши асосланилишига оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-111-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» ва “Умумий психодиагностика”модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-111-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи баҳолаш қадриятлар тизими, англанган ижтимоий таъсир механизмлари, шахснинг ўз- ўзига бўлган муносабати даражаси билан боғлиқлик жиҳатлари асосида тавсиялар ишлаб чиқилган;
шахсда ахлоқий этник масъулиятлилик компонентлари локализациясига кўра, ахлоқий соҳадаги интуисия, экзистенсиал масъулият, алтуристик эмосиянинг реалистик тафаккур таъсирида назорат қилиниши туфайли хулқ-атворда ахлоқий ўзини ўзи баҳолашнинг ёшга боғлиқ хусусиятлари далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-111-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» ва “Умумий психодиагностика” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-111-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи баҳолашнинг когнитив соҳа билан уйғунлашганлиги ҳамда аҳлоқий ўзини ўзи баҳолашнинг ёшга боғлиқ ривожланиш имкониятлари таҳлил қилинган;
ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи баҳолаш учун ўзини ўзи англаш, тушуниш ва билиш, таҳлил қилишнинг ҳаётий мақсадлар компонентларга интеграцияси натижасида “Мен”га нисбатан конструктив эмосионал муносабатнинг ривожланишига асосланиб, мотивасион-рефлексив соҳага коррексион адаптив таъсир этиш муҳимлиги исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-111-сон буйруғи билан «Психологик хизмат» ва “Психологик тренинг асослари” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-111-а-сон маълумотномаси). Натижада ўсмирлик даврида ахлоқий ўзини ўзи баҳолашнинг етакчи компонентларига асосланиб, шахс соҳасига коррексион-ривожлантирувчи таъсир кўрсатишнинг амалий имкониятлари кўрсатиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish