Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдуллаев Джамолиддин Яхшибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/P382.
Илмий раҳбар: Саидов Азамат Исмоилович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна, психология фанлари доктори, профессор; Ходжибоев Илҳомжон Исломжонович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда илмий дунёқарашни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини баҳолаш орқали амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда илмий дунёқарашни шаклланишида танқидий ва мустақил фикрлашнинг муваффақиятга интилиш билан ижобий, илмий фикрлашнинг муваффақияцизликдан қочиш мотиви билан тескари коррелясияга эга эканлиги туфайли “муваффақиятга нисбатан муносабат”нинг устувор характерга эга эканлиги асосланган;
талабаларнинг илмий дунёқарашини шаклланиши уларнинг академик ўзлаштириш даражасига боғлиқ равишда ахборотларни “билиш”га, ижтимоий тан олинишга эришиш, ахборотларни қайта ишлаб интроексияланишига олиб келганлиги туфайли ўқув мотивлари билан идентив кечиши далилланган;
талабаларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда илмий фикрлашнинг обект тузилишини ўзгартириш, танқидий фикрлашнинг янгилик ҳисси, ижодкорликка йўналганлик, мустақил фикрлашнинг янгилик ҳисси, танқидийликка узвий боғлиқлигини гуруҳий муносабатларда усутвор намоён бўлиши туфайли ижодий фаолликни оширишга эришиш муҳимлиги далаилланган;
талабаларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш уларнинг тафаккур услубининг ўқув фаолият мотивлари орасидан билиш (когнитив), муваффақиятга эришиш ва интроексиялаш мотивларига таъсир этиб, академик ўзлаштириш даражасини дифференциал ифодаланишига олиб келганлиги сабабли “педагог-талаба” муносабатлари тизими муҳим ижтимоий-психологик омил асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда илмий дунёқарашни шаклантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда илмий дунёқарашни шаклланишида танқидий ва мустақил фикрлашнинг муваффақфиятга интилиш билан ижобий, илмий фикрлашнинг муваффақияцизликдан қочиш мотиви билан тескари коррелясияга эга эканлиги туфайли “муваффақиятга нисбатан муносабат”нинг устувор ҳарактерга эга эканлигини асослашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази Илмий услубий кенгашининг 2024 йил 11 майдаги 126-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 14 майдаги ПМ-126а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар илмий дунёқарашига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омиллар ва уларнинг таъсир хусусиятларини аниқлаш имкони яратилган;
талабаларнинг илмий дунёқарашини шаклланиши уларнинг академик ўзлаштириш даражасига боғлиқ равишда ахборотларни “билиш”га, ижтимоий тан олинишга эришиш, ахборотларни қайта ишлаб интроексияланишига олиб келганлиги туфайли ўқув мотивлари билан идентив кечишини далиллашга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази Илмий услубий кенгашининг 2024 йил 11 майдаги 126-сон буйруғи билан «Психокоррексия» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 14 майдаги ПМ-126а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда илмий дунёқарашига компонентлари ўртасидаги корреляцион бўғлиқлик натижаларини очиб беришга эришилган;
талабаларнинг илмий дунёқарашини шакллантиришда илмий фикрлашнинг обект тузилишини ўзгартириш, танқидий фикрлашнинг янгилик ҳисси, ижодкорликка йўналганлик, мустақил фикрлашнинг янгилик ҳисси, танқидийликка узвий боғлиқлигини гуруҳий муносабатларда усутвор намоён бўлиши туфайли ижодий фаолликни оширишга эришиш муҳимлиги далилашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази Илмий услубий кенгашининг  2024 йил 11 майдаги 126-сон буйруғи билан «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика  университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 14 майдаги ПМ–126а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда илмий дунёқараш кўрсаткичларини аниқлашга доир ташхис методикаларини тизимлаштириш имкони кенгайтирилган;
талабаларнинг илмий дунёқарашини шакллантириш уларнинг тафаккур услубининг ўқув фаолият мотивлари орасидан билиш (когнитив), муваффақиятга эришиш ва интроексиялаш мотивларига таъсир этиб, академик ўзлаштириш даражасини дифференциал ифодаланишига олиб келганлиги сабабли “педагог-талаба” муносабатлари тизими муҳим ижтимоий-психологик омил асослашга оид маълумотлар Тошкент давлат  педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий маркази Илмий услубий кенгашининг 2024 йил 11 майдаги 126-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Психология ўқув-илмий марказининг 2024 йил 14 майдаги ПМ–126а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар илмий дунёқарашини шакллантиришга мўжалланган психологик тренинглар ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини баҳолаш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish