Sayt test rejimida ishlamoqda

Бўрибоев Элдар Мамуржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тамаки ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг нутриентив статусини гигиеник баҳолаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Tib2696.
Илмий раҳбар: Азизова Феруза Лютпиллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Элинская Ольга Леонтьевна, тиббиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тамаки ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг ҳақиқий овқатланиш ҳолатини ва статусини гигиеник баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхонаси асосий цехлари ишчилари томонидан бажариладиган ишларнинг оғирлиги ва кескинлигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий маҳсулотлардан иборат кунлик рационни тавсия этиш мақсадида ўртача кунлик энергия сарфининг янги варианти ишлаб чиқилган;
тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналаридаги ишчиларнинг цех тури, иш юкламасининг оғирлиги, зарарлигини инобатга олган ҳолда кунлик овқатланиш рационининг сон ва сифат кўрсаткичларининг таҳлиларида белгиланган кунлик рациондаги тавсияларда гўшт ва нон маҳсулотлари ва шакарнинг ортиқлиги исботланган;
ишчиларнинг озуқа моддалари ва энергияга бўлган кундалик эҳтиёжини қондириш мақсадида қуён гўшти, балиқ, мош, ловия, нўхат, сут маҳсулотларидан иборат бўлган маҳаллий маҳсулотларнинг кунлик рациондаги ўрни исботланган;
тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарида миллий маҳсулотларни қўшиб, овқатланиш рационининг биологик қийматини ошириш ҳисобига янги кунлик рационни жорий этиш тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкeнт тиббиёт акадeмияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 15 майдаги 05/119-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тошкент тиббиёт академиясининг 2023 йил 2 февралдаги 53-06275-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхонаси асосий цехлари ишчилари томонидан бажариладиган ишларнинг оғирлиги ва кескинлигини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий маҳсулотлардан иборат кунлик рационни тавсия этиш мақсадида ўртача кунлик энергия сарфининг янги варианти ишлаб чиқилгани Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/789-сон, Жиззах шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон, Пахтачи туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 30.08.2023 йилдаги 43-сон ҳамда Учқудуқ туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 07.09.2023 йилдаги 356-5-76-СEС/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси асосий цехлардаги ишчиларнинг бажарадиган ишнинг оғирлиги ва кескинлигини инобатга олган ҳолда маҳаллий маҳсулотлардан иборат кунлик рацион тавсия қилиш мақсадида ўртача кунлик энергия сарфининг янги варианти ишлаб чиқиш натижасида амалдаги 2950,0 ккал ўрнига эркакларда 3897,39 ккални ташкил қилганлиги ва унга мос келадиган маҳаллий овқатланиш тартиби ва рационини тузиш орқали ишчилар орасида саломатлик ҳолатини мустаҳкамлаш ва касбий касалликларнинг олдини олиш имкони беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси асосий цехлардаги ишчиларнинг бажарадиган ишнинг оғирлиги ва кескинлигини инобатга олган ҳолда маҳаллий маҳсулотлардан иборат кунлик рацион тавсия қилиш мақсадида ўртача кунлик энергия сарфининг янги варианти ишлаб чиқиш орқали даврий юзага келадиган ишчилардаги ишлаш қобилиятини тиклаш мақсадида (корхонада бир кунлик иш ҳақи 82950 сўм бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси 13,32 кунда ўртача 1104894 сўмни ташкил қилади); 2) шифохонада даволаниш талаб қилинмайди (шифохонада бир кун қолиш ўртача 110000 сўмни ташкил қилади); 3) касбий касалликлар олди олиниб, иқтисод қилишга эришилган (1 нафар имтиёзли нафақа пенсияси ойига 747000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: тамаки ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг кунлик энергия сарфини қоплашга қаратилган силжишлар орқали юзага келадиган асоратларни олдини олишга қаратилган даволаш тактикаси орқали бир нафар ишчи ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 3317000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналаридаги ишчиларнинг цех тури, иш юкламасининг оғирлиги, зарарлигини инобатга олган ҳолда кунлик овқатланиш рационининг сон ва сифат кўрсаткичларининг таҳлиларида белгиланган кунлик рациондаги тавсияларда гўшт ва нон маҳсулотлари ва шакарнинг ортиқлиги исботлангани Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/789-сон, Жиззах шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон, Пахтачи туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 30.08.2023 йилдаги 43-сон ҳамда Учқудуқ туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 07.09.2023 йилдаги 356-5-76-СEС/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналаридаги ишчиларнинг овқатланиш рационининг сон ва сифат кўрсаткичларининг тахлиларида гўшт ва нон маҳсулотлари, шакар ортиқлигига қарамасдан амалдаги кунлик энергия сарфининг янги ишлаб чиқилган вариантини амалда қўллаш мақсадида қўшимча равишда 947,39 ккал таъминлашга қаратилган махаллий маҳсулотлардан ташкил топган  кунлик рацион ишлаб чиқиш орқали тамаки маҳсулотларнинг зарарли таъсирини камайтириш имконини берганлиги билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналаридаги ишчиларнинг цех тури, иш юкламасининг оғирлиги, зарарлигини инобатга олган ҳолда кунлик овқатланиш рационини маҳаллий маҳсулотлардан иборат рацион тузиш орқали (корхонада бир кунлик иш ҳақи 82950 сўм бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ўртача 13,32 кунда 1104894 сўмни ташкил қилади); 2) шифохонада даволаниш талаб қилинмайди (шифохонада 1 кун қолиш ўртача 110000 сўмни ташкил қилади); 3) касбий касалликлар олди олиниб, иқтисод қилишга эришилган (1 нафар имтиёзли нафақа пенсияси ойига 747000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналаридаги ишчиларнинг цех тури, иш юкламасининг оғирлиги, зарарлигини инобатга олган ҳолда кунлик овқатланиш рационинг сон ва сифат кўрсаткичларининг бойитиш орқали бир нафар ишчи ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 3317000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
учинчи илмий янгилик: ишчиларнинг озуқа моддалари ва энергияга бўлган кундалик эҳтиёжини қондириш мақсадида қуён гўшти, балиқ, мош, ловия, нўхат, сут маҳсулотларидан иборат бўлган маҳаллий маҳсулотларнинг кунлик рациондаги ўрни исботлангани Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/789-сон, Жиззах шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон, Пахтачи туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 30.08.2023 йилдаги 43-сон ҳамда Учқудуқ туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 07.09.2023 йилдаги 356-5-76-СEС/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишчиларнинг кунлик озуқа моддалари ва энергияга бўлган эҳтиёжи таъминлаш мақсадида кунлик рационда қуён гўшти, балиқ гўшти, мош, ловия, нўхот, сут маҳсулотларидан иборат бўлган маҳаллий маҳсулотларини қўшиш орқали ишчиларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тамаки ишлаб чиқариш корхонаси иш ўринларида меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичларнинг салбий таъсирини камайиши натижасида ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини йўқотиши олди олинган (корхонада 1 кунлик иш ҳақи 82950 сўм бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ўртача 13,32 кунда 1104894 сўмни ташкил қилади); 2) шифохонада даволаниш талаб қилинмайди (шифохонада 1 кун қолиш ўртача 110000 сўмни ташкил қилади); 3) касбий касалликлар олди олиниб, иқтисод қилишга эришилган (1 нафар имтиёзли нафақа пенсияси ойига 747000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: мазкур диссертация доирасида бажарилган илмий-тадқиқот ишида аниқланган тамаки ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг нутриентив статусини гигиеник баҳолаш орқали бир нафар ишчи ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 3317000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхоналарида миллий маҳсулотларни қўшиб, овқатланиш рационининг биологик қийматини ошириш ҳисобига янги кунлик рационни жорий этиш тартиби ишлаб чиқилгани Жиззах вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/789-сон, Жиззах шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 16.08.2023 йилдаги 1-1/788-сон, Пахтачи туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 30.08.2023 йилдаги 43-сон ҳамда Учқудуқ туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бўйича 07.09.2023 йилдаги 356-5-76-СEС/2023-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхонада миллий маҳсулотларни қўшиш ҳисобига овқатланиш рационининг биологик қийматини ошириш орқали янги кунлик рационни киритиш тартиби ишлаб чиқилган, тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхонада миллий таомлардан иборат биологик қийматини юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини қўшиб маҳалий пархез-профилактик столини қўшиш ҳисобига касб касалликларни камайтиришини кўрсатади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхонада миллий маҳсулотлардан иборат бўлган маҳсулотларни қўшиш ҳисобига овқатланиш рационининг биологик қийматини ошириш орқали янги кунлик рационни киритиш тартиби ишлаб чиқилган. Тамаки ишлаб чиқариш корхонаси иш ўринларида меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичларнинг салбий таъсирини камайиши натижасида ишчилар вақтинчалик иш қобилиятини йўқотиши олди олинган (корхонада 1 кунлик иш ҳақи 82950 сўм бўлса, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ўртача 13,32 кунда 1104894 сўмни ташкил қилади); 2) шифохонада даволаниш талаб қилинмайди (шифохонада 1 кун қолиш ўртача 110000 сўмни ташкил қилади); 3) касбий касалликлар олди олиниб, иқтисод қилишга эришилган (1 нафар имтиёзли нафақа пенсияси ойига 747000 сўмни ташкил қилади). Хулоса: тамаки маҳсулотларни ишлаб чиқариш корхонада миллий маҳсулотларни қўшиш ҳисобига овқатланиш рационининг биологик қийматини ошириш орқали янги кунлик рационни киритиш тартиби ишлаб чиқилиб, тамаки ишлаб чиқариш корхонаси ишчиларининг нутриентив статусини гигиеник баҳолаш орқали бир нафар ишчи ҳисобига бюджет маблағларини ўртача 3317000 сўмга иқтисод қилиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish