Абдуллаев Мансур Абдусаттаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «COVID-19 пандемияси шароитида латекс билан мулоқотда бўлган ишчиларда касалликлар профилактикасини гигиеник асослаш», 14.00.07 – Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tib1891.
Илмий раҳбар: Искандарова Гулноза Тулкиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Эрматов Низом Жумакулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамракулова Мукаддасхон Аскаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: COVID-19 пандемияси даврида латекс билан мулоқотда бўлган ишчилар ўртасида касалликларнинг олдини олишни гигиеник асослаш ва тиббиёт ходимлари ўртасида касбий касалланишни камайтириш учун чора-тадбирларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
COVID-19 пандемияси даври тиббиёт ходимлари иш вақтига, ихтисослик турига, шифокорларнинг кунлик иш юкламасига ҳамда латекс билан мулоқот давомийлигига қараб терининг сезувчанлиги даражаси ва унинг асоратларининг давомийлигини узайишини исботланган;
COVID-19 пандемияси даврида тиббиёт ходимларида атопия мавжудлиги, латекс, резина, бошқа каучук аналоглари ва кимёвий моддалар билан узоқ муддат касбий мулоқотда бўлиш латексга сезувчанлик ривожланиши асосий хавф омиллариннг асосийси эканлиги гигиеник жиҳатдан асосланган;
латекс билан касбий мулоқотда бўлган тиббиёт ходимларида латекс аэроген, тери ва ошқозон-ичак тракти орқали организмга тушиши ҳамда аёлларда латексга нисбатан қондаги махсус иммуноглобулин Е миқдори эркакларникига нисбатан ишончли даражада ортиши исботланган;
COVID-19 пандемияси даврида тиббиёт ходимларида сурункали хасталиклар ва касбий хавфлар орасидаги ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, турли хил тиббий буюмлар билан ишлашда юзага келадиган касбий хавфларнинг олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирларининг тизимли гигиеник тартиби асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 13 майдаги 05/115-сон хулосасига кўра (илмий янгиликни бошқа соғлиқни сақлаш муассаларига жорий этиш бўйича Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2024 йил 16 февралдаги 01/08-274-сонли хати Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: COVID-19 пандемияси даври тиббиёт ходимлари иш вақтига, ихтисослик турига, шифокорларнинг кунлик иш юкламасига ҳамда латекс билан мулоқот давомийлигига қараб терининг сезувчанлиги даражаси ва унинг асоратларининг давомийлигини узайишини исботлангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўйича 10.01.2024 йилдаги 2-n-сон, Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 12.12.2023 йилдаги 14-сон ҳамда Қашқадарё вилояти бошқармаcи бўйича 23.12.2023 йилдаги 72т-§1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жарроҳлик ва терапевтик йўналишдаги тиббиёт ходимлари ўртасида латексга сезувчанликни эрта аниқлаш ва асоратларни олдини олиш имконини бериши билан изоҳланган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар жарроҳлик ва терапевтик йўналишдаги тиббиёт ходимлари ўртасида латексга сезувчанлик ҳолатини эрта аниқлаш ва латекс аллергиясини олдини олиш, унинг асоратларини даволаш учун сарфланадиган маблағларни тежалишини таъминлайди. Хулоса: жарроҳлик ва терапевтик йўналишдаги тиббиёт ходимлари ўртасида латексга сезувчанлик ҳолатини эрта аниқлаш, латекс билан касбий мулоқотда бўлган тиббиёт ходимлари фаолиятини мунтазам мониторингини юритиш, сезувчанлик ҳолатини эрта аниқлаш ва асоратларни олдини олиш ҳамда даволаш учун сарфланадиган маблағларни тежаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: COVID-19 пандемияси даврида тиббиёт ходимларида атопия мавжудлиги, латекс, резина, бошқа каучук аналоглари ва кимёвий моддалар билан узоқ муддат касбий мулоқотда бўлиш латексга сезувчанлик ривожланиши асосий хавф омиллариннг асосийси эканлиги гигиеник жиҳатдан асослангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўйича 10.01.2024 йилдаги 2-n-сон, Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 12.12.2023 йилдаги 14-сон ҳамда Қашқадарё вилояти бошқармаcи бўйича 23.12.2023 йилдаги 72т-§1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: тиббиёт ходимларида латексга сезувчанлик ривожланишида наслий мойиллик, латекс, резина, бошқа каучук аналоглари, кимёвий моддалар билан узоқ муддатли касбий мулоқот асосий хавф омили эканлиги лаборатор синамаларда латекс махсус иммуноглобулин миқдорини аниқлаш ёрдамида исботланган. Олинган натижалар, латекс аллергиясини эрта ташхисоти учун илмий-амалий ишланма бўлиб хизмат қилади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: тадқиқот натижалари асосида латекс аллергиясини эрта аниқлаш орқали асоратларни олдини олиш ва даволашга кетадиган маблағни тежашга олиб келади. Хулоса: ўтказилган иммунологик тадқиқотлар натижаларига кўра тиббиёт ходимларида латексга сезувчанлик ривожланишида наслий мойиллик ҳамда латекс, резина, бошқа каучук аналоглари, кимёвий моддалар билан узоқ муддатли касбий мулоқот латекс аллергияси ривожланишида асосий хавф омили саналади;
учинчи илмий янгилик: латекс билан касбий мулоқотда бўлган тиббиёт ходимларида латекс аэроген, тери ва ошқозон-ичак тракти орқали организмга тушиши ҳамда аёлларда латексга нисбатан қондаги махсус иммуноглобулин Е миқдори эркакларникига нисбатан ишончли даражада ортиши исботлангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўйича 10.01.2024 йилдаги 2-n-сон, Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 12.12.2023 йилдаги 14-сон ҳамда Қашқадарё вилояти бошқармаcи бўйича 23.12.2023 йилдаги 72т-§1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: латекс билан касбий мулоқотда бўлган тиббиёт ходимларини скрининг текширувидан ўтказиш натижасида ўткир ножўя реакциялар ва уларнинг асоратларини олдини олиш имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: латекс билан касбий мулоқотда бўлган тиббиёт ходимларини скрининг текширувидан ўтказиш, қонда иммуноглобулин Е миқдорини аниқлаш, уларда латекс аллергиясини эрта ташхислаш даволашга кетадиган сарф-харажатларни тежаш имконини беради. Хулоса: тиббиёт ходимларида ва латекс билан касбий мулоқотда бўлган ишчиларда қонда латексга нисбатан махсус иммуноглобулин Е миқдори кўрсаткичларининг ишончли ортиши латексни организмга аэроген, тери ва меъда-ичаклар орқали тушиши билан узвий боғлиқ ҳисобланади;
тўртинчи илмий янгилик: COVID-19 пандемияси даврида тиббиёт ходимларида сурункали хасталиклар ва касбий хавфлар орасидаги ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда, турли хил тиббий буюмлар билан ишлашда юзага келадиган касбий хавфларнинг олдини олишга қаратилган профилактика чора-тадбирларининг тизимли гигиеник тартиби асослангани Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўйича 10.01.2024 йилдаги 2-n-сон, Сурхондарё вилояти бошқармаси бўйича 12.12.2023 йилдаги 14-сон ҳамда Қашқадарё вилояти бошқармаcи бўйича 23.12.2023 йилдаги 72т-§1-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: жарроҳлик ва терапевтик йўналишдаги шифокорлар, ўрта, кичик тиббиёт ходимлари ва маъмурият ходимларини чуқур комплекс текширувдан ўтказиш асосида сурункали хасталиклар ва касбий хавфларни эрта аниқлаш ва касбий касалликларни олдини олиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: жарроҳлик ва терапевтик йўналишдаги тиббиёт ходимлари ва маъмурият ходимларини чуқур комплекс текширувдан ўтказиш асосида сурункали хасталиклар ва касбий хавфларни эрта аниқлаш касбий касалликларни даволашга кетадиган сарф-харажатларни тежаш имконини беради. Хулоса: илмий-тадқиқот натижасида жарроҳлик ва терапевтик йўналишдаги тиббиёт ходимлари ва маъмурият ходимларида касбий хавфларни эрта аниқлаш, касбий касалликларни олдини олиш ва даволаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш учун илмий асос бўлади.