Sayt test rejimida ishlamoqda

Суяров Султон Аллабердиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўрта Зарафшон сув экотизимлари гидробионтлари фаунаси ва экологияси», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/В616.
Илмий раҳбар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/28.02.2023.B.60.06.
Расмий оппонентлар: Юлдашов Мансур Арзикулович, биология фанлари доктори, профессор; Шералиев Бахтиёр Махмутали ўғли, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўрта Зарафшон сув экотизимлари гидробионтларининг (Ҳирудинеа, Бивалвиа, Гастропода, Малаcостраcа) биохилма-хиллигини аниқлаш, уларга экологик омилларнинг таъсирини очиб бериш ва камёб турларни муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Зарафшон сув экотизимларида илк бор зулукларнинг 5 оилага мансуб 8 тури, иккипаллали моллюскаларнинг 3 оилага мансуб 12 тури, қориноёқли моллюскаларнинг 4 оилага мансуб 14 тури ва юксак қисқичбақанинг 1 туридан иборат таксономик рўйхати тузилган ҳамда тадқиқот ҳудуди фаунаси учун 7 тур аниқланган;
тадқиқот ҳудудида тарқалган Эуглеса туркестаниcа Иззатуллаев, 1974, Понтастаcус лептодаcтйлус (Эсчсчолтз, 1823) турларининг рДНКси (ИЦ) нуклеотидлар кетма-кетлиги ҳамда Cорбиcула фергҳаненсис Курсалова эт Старобогатов, 1971, Cорбиcула флуминалис (Мüллер, 1774)ларнинг мДНК (CОИ) гени нуклеотидлари асосида молекуляр идентификацияланган;
турли сув биотопларида гидробионтларнинг тақсимланиш ва популяцион хусусиятлари очиб берилган;
гидробионтларнинг экологик гуруҳлари тавсифланган ҳамда сувларнинг сапроблик даражасини аниқлашда биоиндикаторлик хусусиятлари очиб берилган;
абиотик ва антропоген омилларнинг гидробионтлар тарқалишига ва улардаги ўзгарувчанликка таъсири исботланган;
муҳофазага муҳтож турларнинг чекловчи омиллари исботланган ва уларни сақлаб қолишга оид тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўрта Зарафшон сув экотизимларида гидробионтларнинг тарқалиши, тур таркиби ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
35 тур гидробионтларнинг рўйхати келтирилган бўлиб, уларнинг экологик тавсифи, тарқалиши, биохилма-хиллиги, абиотик ва антропоген омилларнинг таъсири, хўжаликдаги аҳамияти ҳамда муҳофазага муҳтож турларни сақлаб қолишга оид янги маълумотлар ва ишлаб чиқилган тавсиялар Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 18 мартдаги 03-03/3-2626-сон маълумотномаси). Натижада, Зарафшон дарёси ҳавзаси биохилма-хиллигининг давлат мониторингини олиб бориш, ҳайвонот дунёси обектлари давлат кадастрини юритиш ҳамда гидробионтларнинг замонавий тур таркиби, ареаллари ва геоахборот маълумотлари базасини шакллантириш имконини берган;
Ўрта Зарафшон сув экотизимларида учрайдиган гидробионтларнинг биоиндикаторлик хусусиятлари очиб берилган ҳамда Самарқанд вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятида сув ҳавзаларини экологик баҳолаш амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 18 мартдаги 03-03/3-2626-сон маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзаларининг органик ифлосланганлик (сапроблик) даражасини аниқлаш ва экологик баҳолаш имконини берган;
Ўрта Зарафшон сув экотизимларида гидробионтларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар глобал биохилма-хиллик ахборот базасига (ГБИФ, www.гбиф.орг) жойлаштирилган (Глобал биохилма-хиллик ахборот базаси сертификати, www.гбиф.орг, 2024 йил 8 феврал). Натижада, Ўрта Зарафшон ҳудудидаги гидробионтлар тарқалиши тўғрисидаги маълумотлардан халқаро миқёсда фойдаланиш имконини берган;
Cорбиcулина фергҳаненсис Курсалова эт Старобогатов, 1971 турининг мтДНК CОИ гени нуклеотидлар кетма-кетлиги фрагментлари аниқланиб, олинган натижалар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази ГенБанки базасида ПП239092 инвентар рақами орқали рўйхатга олинган (Натионал Cентер фор Биотечнологй Информатион, 2024 йил 5 февралдаги маълумотнома, www.бласт.нcби.нлм.ниҳ.гов). Натижада, дунёнинг турли минтақаларида тарқалган иккипаллали моллюска турларининг идентификасияси ва филогенетик таҳлили боʻйича халқаро маълумотлар базаси таркибини бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish