Sayt test rejimida ishlamoqda

Арибжанова Умида Абдурашитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


 I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмирларда дахлдорлик фазилатини намоён бўлишининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик-психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P295.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Шоира Хамидовна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институти, PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01 (бир марталик илмий кенгаш)
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустамжон Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Абдурахманова Зухра Эркиновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда дахлдорлик фазилатини намоён бўлишининг психологик хусусиятларини оочиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дахлдорлик фазилатининг ривожланишини динамик-прогрессив даражасига кўра, “оила-маҳалла-мактаб” ҳамкорлиги асосида ўсмирларда “компромислик”, “масъуллик”, “прагматиклик”, “толерантлик”, “иродавийлик” каби ижтимоий-психологик хусусиятларни “субектив локус назорати” усули орқали шаклланиши исботланган;
ўсмирларда ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик фазилатининг шаклланишига кўра, “апатия”, “аффективлик”, “эгосентризм”, “эскапизм”, “дауншифтинг”, “негативизм”, “шизоидлик”, “паранояллик”, “эмотивлик” каби салбий апатиклик ҳисларни психокоррексиялаш орқали дахлдорлик фазилатларини шаклланиши даллилланган;
дахлдорлик фазилатининг устувор кўрсаткичларига кўра, “замон ва маконни обектив идрок қилиш”, “ижтимоий норма механизмларига боғлиқлик”, “потенциал даражасини реал баҳолаш” каби хусусиятларни ўсмирлик даврига хос даврий инқирозлар пайтида “коллобарицик-коалицион” тарзда намоён бўлиши далилланган;
ўсмирларда ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик фазилатини шаклланишига кўра, дахлдорлик фазилатининг қуйи, ўрта ҳамда юқори даражаси иерархик кўриниши орқали, “Ўсмирларнинг дахлдорлик фазилати ривожланишининг иерархик-симулятив” модели такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларда дахлдорлик фазилати намоён бўлишининг психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дахлдорлик фазилатининг ривожланишини динамик-прогрессив даражасига кўра, “оила-маҳалла-мактаб” ҳамкорлиги асосида ўсмирларда “компромислик”, “масъуллик”, “прагматиклик”, “толерантлик”, “иродавийлик” каби ижтимоий-психологик хусусиятларни “субектив локус назорати” усули орқали шаклланиши исботланганлигига доир олинган илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 02-февралдаги ПМ-93-сон буйруғи билан “Психодиагностика” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 06-февралдаги ПМ-93-а-сон маълумотномаси). Натижада дахлдорлик фазилатини шакллантириш профилактика ишлари, ўсмирларда дахлдорлик фазилатини психологик омили сифатида унинг таянч мезонлари илмий билимлар билан бойитилган;
ўсмирларда ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик фазилатининг шаклланишига кўра, “апатия”, “аффективлик”, “эгосентризм”, “эскапизм”, “дауншифтинг”, “негативизм”, “шизоидлик”, “паранояллик”, “эмотивлик” каби салбий апатиклик ҳиссини психокоррексиялаш орқали дахлдорлик фазилатларини шаклланиши даллилланганлигига доир олинган илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказинининг 2021-йил 02-февралдаги ПМ-93-сон буйруғи билан “Ривожланиш психологияси” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 06-февралдаги ПМ-93-а-сонли маълумотномаси). Натижалар бу соҳа вакиллари учун дахлдорлик фазилатини шакллантириш ишларининг илмий-методик таъминотини кучайтиришга хизмат қилган;
дахлдорлик фазилатининг устувор кўрсаткичларига кўра, “замон ва маконни обектив идрок қилиш”, “ижтимоий норма механизмларига боғлиқлик”, “потенциал даражасини реал баҳолаш” каби хусусиятларни ўсмирлик даврига хос даврий инқирозлар пайтида “коллобарицик-коалицион” тарзда намоён бўлиши далилланганлиги каби илмий натижалари Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 02-февралдаги ПМ-93-сон буйруғи билан “Таълим тизимида психологик хизмат” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 06-февралдаги ПМ-93-а-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий натижалар ўсмирларда ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик фазилатини шакллантиришга қаратилган профилактика ишларида мақсадлилик ва манзиллилик касб этишини кучайтирган;
ўсмирларда ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик фазилатини шаклланишига кўра, дахлдорлик фазилатининг қуйи, ўрта ҳамда юқори даражаси иерархик кўриниши орқали, “Ўсмирларнинг дахлдорлик фазилати ривожланишининг иерархик-симулятив” модели такомиллаштирилганлигига доир олинган илмий натижалар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 02-февралдаги ПМ-93-сон буйруғи билан “Умумий психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2021-йил 06-февралдаги ПМ-93-а-сонли маълумотномаси). Натижада ўсмирларда ислоҳотларга нисбатан дахлдорлик фазилатини шакллантириш ишларининг натижадорлигига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish