Курбонов Козим Мухаммадрашитовичнинг
фалсафа докторли (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иссиқлик таъминоти қувурларининг ресурс тежамкор параметрларини ҳисоблаш усулини такомиллаштириш”, 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари), 05.09.03 – “Иссиқлик таъминоти. Вентилясия, кондисионерлаш. Газ таъминоти ва ёритиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Т1879.
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Ходжиев Носиржон Рахимжанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.15/27.02.2020.Т.73.02 рақамли Илмий Кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жонқобилов Улуғмурод Умбарович, техника фанлари доктори, профессор., Бабаходжаев Рахимжан Пачеханович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот – Тошкент архитектура-қурилиш университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иссиқлик таъминоти қозон қурилмаси қувурларининг конструктив параметрларини такомиллаштириш асосида иссиқлик узатиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув иситиш қозон қурилмаси қувурининг гидравлик параметрларини ҳисоблаш усули суюқлик ҳарорати ошиши ҳисобига оқим ҳаракати режимининг ўзгаришини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
сув иситиш қозон қувурларидаги тезлик тақсимоти қувур конструктив элементларини таъсирини ҳисобга олган ҳолда оқим ҳаракатининг рационал режими асосланган;
сув иситиш қозон қурилмаси конструктив параметрларининг қувурларга қовурғалар ўрнатиш ҳисобига иссиқлик узатиш юзаси ошганлигини инобатга олувчи иссиқликни узатишнинг такомиллаштирилган усули яратилган;
сув иситиш қозонининг ресурс тежамкор конструкцияси қувурларда оқим ҳаракатининг гидродинамик модели ва исиқлик узатиш коеффисиентини баҳолашда Рейнолдс ва Прандтл мезонлариниг ўзгарувчан қийматларини инобатга олган ҳолда яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иссиқлик таъминоти қозон қурилмасининг параметрлари самарадоригини ошириш мақсадида илмий тадқиқотлар таҳлили бўйича олинган гидравлик ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш натижалари асосида:
қозон қурилмаси конструксияси параметрларини такомиллаштирилган гидравлик ҳисоби “Махсус котёл монтаж сервис” МЧЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021-йил 1-ноябрдаги 03/01-5032-сонли маълумотномаси). Натижада, қозон қурилмасининг иссиқлик бериш жараёни жадаллаштирилиб, иссиқлик алмашинув жараёни самарадорлигини ошириш имконини берган;
қозон қурилмаси иссиқлик узатувчи қувурларининг такомиллаштирилган гидравлик ҳисоби “Иссиқ булоқ таъмир” МЧЖ томонидан жорий қилинган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021-йил 1-ноябрдаги 03/01-5032-сонли маълумотномаси). Натижада, иссиқлик узатувчи қувурнинг иссиқлик узатиш юзасини мақбул вариантини аниқлаш имконияти яратилди;
қозон қурилмаси конструксиясини такомиллаштириш ҳисобига иссиқлик узатиш миқдорининг ошишига ва кам ёқилғи сарфлайдиган иситиш қозони “Андижон коммунал сервис” МЧЖ корхонасида жорий қилинган (Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2021-йил 1-ноябрдаги 03/01-5032-сонли маълумотномаси). Натижада, қозон қурилмасида ёқилғи сарфини 15-20% га камайтириш орқали иқтисодий самарадорликка эришилган.