Искандаров Абдулла Икрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шимолий Ғарбий Ўзбекистон ҳақиқий қалқонли қандалалари (Heteroptera: Pentatomidae) фаунаси, экологияси ва аҳамияти», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/В780.
Илмий раҳбар: Холматов Бахтиёр Рустамович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.В.52.01.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапакович, биология фанлари доктори, профессор; Қўчқоров Абдивоҳид Ҳакимович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ҳақиқий қалқонли қандалалар популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш, экологиясини асослаш ҳамда зарарли турларига қарши самарали кураш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ҳақиқий қалқонли қандалаларининг фаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 3 кенжа оила 9 триба 21 авлодга мансуб 24 тури аниқланган;
Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ҳудудида аниқланган ҳақиқий қалқонли қандалалардан Chlorochroa pinicola ва Bagrada abeillei турлари Ўзбекистон фаунаси учун илк бор аниқланган;
Шимоли-ғарбий Ўзбекистон ҳақиқий қалқонли қандалаларининг биоценоз ва агроценозларда тарқалган 16 оилага мансуб 37 та маданий ва бегона ўт ўсимлик турлари билан озиқланиши – трофик алоқалари очиб берилган;
Шимоли-ғарбий Ўзбекистон беда агробиоценозида ҳақиқий қалқонли қандаласининг тарқалиши ва зарари баҳоланган ҳамда уларга қарши кураш усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Шимолий Ғарбий Ўзбекистон ҳақиқий қалқонли қандалалари (Heteroptera: Pentatomidae) фаунаси ва экологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳақиқий қалқонли қандалаларининг 3 кенжа оилага тегишли бўлган 10 турига мансуб 36 нусха ҳашарот намуналари республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023 йил 28 августдаги 4/1255-1807-сон маълумотномаси). Натижада, намуналар қалқонли қандалалар фондини бойитган ва қандалалар турлари хилма-хиллигини аниқлаш ва турларини систематик таҳлил қилиш имконини берган.
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида Pentatomidae оиласи ҳақиқий қалқонли қандала турларининг мДНК COI қисми нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (NCBI) нинг 2024 йил 29 апрелдаги маълумотномаси). Натижада, Bagrada abeillei тури учун - PP736568, Bagrada kaufmanni тури учун - PP726658 ва Chlorochroa pinicola тури учун - PP724395 идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқиёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.