Убайдуллаева Навруза Неъматжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қимматбаҳо металларни сорбцион ажратиб олиш учун фаоллаштирилган кўмир адсорбентлари олиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хоссаларини аниқлаш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/K705.
Илмий раҳбар: Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Умумий ва ноорганик кимё инситути, Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Очилов Ғолиб Мамаюсупович, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёнғоқ ва бодом пўстлоғи асосида модификацияланган углеродли адсорбент олиш ва уларнинг адсорбцион хоссасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карбонизация шароитлари ва ишқор таъсирида ғовакли структуранинг ўзгаришига ва сорбцион хоссаларига таъсири аниқланган;
ишқор билан термокимёвий ишлов беришни унумга, унинг структур-сорбцион кўрсатгичларига таъсири аниқланган;
термокимёвий КОН билан модификациялаб олинган углеродли адсорбентни 1:0.5, 1:1 ва 1:2 нисбатларда ишлов бериш чиқиш унумни 36.0% дан 46.6% га ошириши, солиштирма сирт юзалари бодом пўстлоқларидан олинган намунларда ёнғоқ пўстлоқларида олинган намуналарга нисбатан юқори эканлиги аниқланган;
паст ҳароратли азот адсорбцияси натижасига кўра ҳар икки намунанинг дастлабки намуналарга нисбатан адсорбция кўрсаткичлари деярли икки баробарга ортиши, намуналарнинг БЭТ бўйича солиштирма сирт юзалари (SBET), ўртача ғовак ҳажмлари ҳамда ғовакларнинг ҳажмий тақсимланиши ҳисобларига кўра исботланган;
ЁУА ва БУА углеродли адсорбентлар ёрдамида оқава сувлар таркибидан металл ионларини тозалаши, Ni ва Cu ионларини РЭМ га тушуриши исботланган;
ЁУА ва БУА углеродли адсорбентлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўсимлик чиқиндилари (ёнғоқ ва бодом пўчоқлари) асосида оқава сувлар таркибидаги металл ионларини сорбцион тозалаш учун углеродли адсорбент олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёнғоқ ва бодом пўчоғи асосида термокимёвий усул ёрдамида углеродли адсорбент олиш технологияси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (Навоий кон-металлургия комбинати АЖнинг 2023 йил 31 августдаги 23/01-01-07/423-сон маълумотномаси) Натижада, ўсимлик чиқиндилари асосида углеродли адсорбентлар олиш имконини беради;
ЁУА ва БУА ёрдамида металлургия саноати оқава сувлари таркибидан металл ионларини тозалаш усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг “2023-2024 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 31 августдаги 23/01-01-07/423-сон маълумотномаси) Натижада, металлургия саноати оқава сувларини металл ионларидан тозалаш имконини беради.