Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Икром Искандаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аммиакли селитра суюқланмаси, таббий гипс ва фосфогипс асосида НС-ўғитлар олиш технологияси», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 11.00.05 - Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4587.
Илмий раҳбарлар: Намазов Шафоат Саттарович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Маматалиев Абдурасул Абдумаликович, техника фанлари доктори,катта илмий ҳодим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети ҳузуридаги DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шукуров Жамшид Султонович, техника фанлари доктори; Холмурадов Махматкарим Паттаевич, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аммиакли селитра суюқланмасига табиий гипс ва маҳаллий экологик муаммо даражасида тўпланиб қолган техноген чиқинди фосфогипс қўшимчаларини қўшиш асосида товар хоссалари яхшиланган НС- ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон айрим табиий гипслари ва “Аммофос-Максам” АЖ техноген чиқиндиси фосфогипснинг таркиби, хоссалари ва атроф-муҳитга таъсирини аниқлаш асосида уларни уларни ҳеч қандай механик ва кимёвий бойитмасдан ёки эрувчан кўринишга ўтказмасдан тўғридан-тўғри селитрага модификатор сифатида қўллашга яроқлилиги исботланган;
Экологик ҳавфсиз асетонли экстракциялаш усули ёрдамида гипс-нитратли ва фосфогипс-нитратли суюқланмада аммоний нитрати-НҲ4НО3 нинг конверсияланиш даражаси аниқланган;
электрон микроскопик усулда табиий гипс ёки фосфогипснинг заррачалари аммиакли селитрасининг доналаридаги ғоваклари, микро ва макро ёриқларига мустаҳкам ўрнашиб кристалланиш марказларини ҳосил қилган ҳолда НС-ўғит доналари мустаҳкамлигини 6-7 баробаргача ошириши, ёпишқоқлиги ва ғоваклигини эса 2-3 баробаргача камайтириши асосланган;
табиий гипс ва техноген чиқинди фосфогипс қўшимчалари аммиакли селитранинг кристалл панжараларини зичлаштириши ҳисобига янги турдаги НС-ўғитлар намуналарининг дастлабки парчаланиш ҳароратини 258,3C гача ошириши аниқланган;
аммиакли селитра суюқланмасига табиий гипс ва тўпланган ҳажми бўйича экологик муаммога айланган техноген чиқинди фосфогипсни қўшиш орқали НС- ўғитлар олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аммиакли селитра суюқланмаси, табиий гипс ва техноген чиқинди фосфогипс қўшимчалари асосида ёпишқоқлиги бўлмаган ҳамда термик барқарорлашган НС-ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аммиакли селитра, табиий гипс ва техноген чиқинди фосфогипс асосида азотолтингугуртли ўғитлар олиш технологияси «Электрокимёзавод» ҚК-Ажнинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2024 йил 27 мартдаги 40-сон маълумотномаси). Натижада, табиий ресурс бўлган табиий гипс ва экологик муаммога айланган техноген чиқинди фосфогипсни сувда эрувчан олтингугуртли ва калсийли ўғитга айлантириш имконини беради;
аммиакли селитра суюқланмаси, табиий гипс ва аммоний сулфати асосида НС- ўғитлар олишнинг чиқиндисиз технологияси «Электрокимёзавод» ҚК Ажнинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Электрокимёзавод» ҚК-АЖнинг 2024 йил 27 мартдаги 40- сон маълумотномаси). Натижада, яхши товар хоссаларга эга бўлган донадор НС- ўғит намуналарини олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish