Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулиева Дилшода Алижон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кодекс куманикус” топишмоқлари таржималарининг қиёсий таҳлили ва поетикаси”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil1631.
Илмий раҳбар: Жафаров Ботир Саттарович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/31.03.2021.Fil.76.05.
Расмий оппонентлар: Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Досбаева Наргиза Турғунпўлатовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Кодекс куманикус” таркибига киритилган туркий топишмоқларнинг инглизча ва русча таржималарини қиёсий баҳолаш ҳамда уларнинг қардош халқлар фолклорида сақланиб қолган шаклларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Кодекс куманикус” қўлёзмасидаги топишмоқлар таржималари тарихи асосида туркий халқлар адабиётида топишмоқ жанрининг пайдо бўлиш омиллари асосланиб, муаммоли қуман топишмоқларининг жавоблари қўлёзмада берилмаганлиги боис, уларни турли халқлар топишмоқлари билан қиёсий баҳолаб топиш мумкинлиги асосланган;
қўлёзма топишмоқлари илк марта поетик жиҳатдан баҳоланиб, аллитерация ва ассонанс каби фонетик усуллар, метафора, муболаға, жонлантириш, апострофа каби троплар топишмоқларнинг оҳангдорлиги ва тасирчанлигини оширишга хизмат қилгани далилланган;
қуман топишмоқларини замонавий туркий халқлар фолклорида сақланган шакллари асосида уларда консерватив ҳолда сақланган; шаклан сақланган, аммо функсионал табиати ўзгарган; мазмунан сақланган, аммо шаклий жиҳатдан ўзгарган каби учта туркум мавжудлиги ва уларнинг ичида консерватив ҳолда учрайдиган туркий тилдаги топишмоқлар асосий ўринни эгаллагани исботланган;
қўлёзмадаги топишмоқларнинг русча ва инглизча таржималарини аслият матн билан муқояса қилиш орқали таржима жараёнида метафорик ўхшатиш обектлари ўзгариб кетганлиги, қуман топишмоқларининг маъноларини яхши тушунилмагани, ёки қўлёзмадаги сўзларнинг яхши ўқиб бўлмаслиги сабабли миллий хос сўзлар таржималарида фарқлар борлиги, шунингдек, аслиятдаги шеърий парчалар таржимасида шакл сақланмагани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қўлёзмадаги топишмоқларнинг русча ва инглизча таржималарини аслият матн билан муқояса қилиш асосида:
“Кодекс куманикус” қўлёзмасидаги топишмоқларнинг аслият матни ҳамда таржималарини ўрганилиш тарихи асосида туркий халқлар адабиётида топишмоқ жанрининг пайдо бўлиш омиллари асосда чиқарилган хулосалардан Наманган давлат университетида ФЗ-201912099 рақамли “Ўзбек фолклорининг ўзбек ва инглиз тилларидаги веб-сайти ва мултимедиа маҳсулотларини яратиш” мавзусидаги амалий илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2024-йил 27-январдаги 77-04-сон маълумотномаси). Натижада “Ўзбек топишмоқлари тарихи ва тематикасини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш тараққиётини асослаш ва даврийлаштириш масаласини ёритиш тўғрисидаги хулосаларни ҳамда топишмоқлар генезисини асослаш диссертацион тадқиқот жараёнидан олинган илмий маълумотлар билан бойитилган;
қўлёзмадаги топишмоқларнинг русча ва инглизча таржималарини аслият матн билан муқояса қилиш орқали таржима жараёнида метафорик ўхшатиш обектлари ўзгариб кетганлиги, қуман топишмоқларининг маъноларини яхши тушунилмагани, ёки қўлёзмадаги сўзларнинг яхши ўқиб бўлмаслиги сабабли миллий хос сўзлар таржималарида фарқлар борлиги, шунингдек, аслиятдаги шеърий парчалар таржимасида шакл сақланмагани ҳақидаги илмий натижалардан Наманган давлат университетида бажарилган ФЗ-20190815110 рақамли “Кодекс куманикус” қўлёзмасининг электрон илмий изоҳли матни ва изоҳли луғатини яратиш” мавзусидаги инновацион илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Наманган давлат университетининг 2024-йил 27-январдаги 78-04-сон маълумотномаси). Натижада диссертациядаги материаллар “Кодекс куманикус” қўлёзмасининг электрон илмий изоҳли матни ва изоҳли луғати янги материаллар билан бойитилган;
қуман топишмоқларини замонавий туркий халқлар фолклорида сақланган шакллари асосда уларда консерватив ҳолда учрайдиган туркий тилдаги топишмоқлар асосий ўринни эгаллагани исботлаш асосидаги олинган илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ томонидан тайёрланган “Болалар учун”, “Таълим ва тараққиёт” номли радиоешиттиришларнинг 2023-йил феврал ва август ойларидаги сонларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДМ нинг 2023-йил 3-октябрдаги 02-36-1483-сон маълумотномаси). Натижада қўлёзмаларнинг нодир ва ноёб адабий манбалари асосидаги ва уларнинг қадимги адабиёт тараққиётидаги аҳамияти тўғрисида фойдали маълумотлар ушбу радиоешиттиришларнинг мазмуни илмий ва амалий жиҳатдан бойитган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish