Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидова Муҳайё Октамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Журналистика трансформациясига инновацион технологияларнинг таъсири ва контент яратишнинг замонавий шакллари”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3221.
Илмий раҳбар: Қосимова Наргис Суннат қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil/27.01.
Расмий оппонентлар: Маматова Якута Мухаммеджановна, филология фанлари доктори, профессор; Ибраева Галия Жунусовна, сиёсатшунослик фанлари доктори, профессор (Ал-Фароби номидаги Қозоғистон давлат университети).
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади журналистика трансформациясига инновацион ахборот технологияларининг таъсири, уларнинг миллий журналистикада тадбиқ этилиши истиқболлари, шунингдек муаммолари ва аудитория онгига таъсири орқали жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги ролини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги  :
журналистик материаллар жанр таъсирчанлигини оширишга қаратилган иммерсив медиа номи остидаги виртуал реаллик технологиялари, яъни реал воқеликни акс эттирувчи конвергент технологик платформа ҳамда техник воситаларнинг уйғунлигида ҳосил бўлувчи контентларда иммерсия эффектлари мавжудлиги аниқланган;
компютер технологиялари ёрдамида инсон учун виртуаллик муҳитиини яратувчи иммерсив технологиялар кросс-медиал нарратив сифатидаги виртуаллик тушунчаси ҳодисалар гуруҳига киритилиб, умумий ҳусусиятларга бирлаштирилди ва “виртуал реаллик” деб аталаиш билан бирга мазкур технологияларнинг дастурий таъминоти турларига кўра виртуал реаллик (ВР – Виртуал Реалитй), тўлдирилган реаллик (АР – Аугментед Реалитй), аралаш реалликларга (МР – Михед Реалитй) классификацияланган;
ВР технологиялар журналистика трансформацияси сифатида намоён бўлаётган иммерсив журналистика йўналиши бўлиб, субектнинг воқеликни қабул қилишдаги иллюзор эмоциялари ақл ва онгнинг психофизик когнитив модели, хаёлий ва ҳаётий фарқларнинг метафизикаси кўринишидаги вербал коммуникацияларнинг аудиовизуал имкониятларида ўз аксини топган алоҳида коммуникатив ҳолат сифатидаги графикли ва реал (360 даражали видеоформат) тасвирли мултимедиявий форматлари асосланган;
ВР-контент дизайнерлари лойиҳалар ишлашда фойдаланувчининг иммерсив эффектларни қабул қилишдаги истеъмолчилик тажрибаси ва хулқини инобатга олган ҳолда ўзаро таъсирчанлик хусусиятига эга бўлмаган виртуал реаллик хабар контенти (ВР-И); ўзаро таъсирчанлик хусусиятига эга бўлган виртуал реаллик хабар контенти (ВР+И), яъни иммерсив ахборот вақт ва макон муҳити доирасида моҳиятли воқеликни яратишида муҳим ҳисобланган амалий методология ишланмаси далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий журналистика тараққиёти сиёсатини амалга оширишда иммерсив журналистиканинг журналистикадаги ўрни ва журналистиканинг алоҳида йўналиши сифатида профессионал журналистикага таъсирини очиб беришни тадқиқ қилиш асосида:
журналистик материалларнинг жанр таъсирчанлигини оширишда иммерсия эффектларидан унумли фойдаланиш амалиёти қўлланилган ҳамда турли ОАВ тажрибаси мисолида таҳлил қилинган бўлиб, иммерсия эффектлари аудитория онгида ранглар, воқеликлар, тафсилотлар тасвири асосида ахборот холис тарзда қабул этилиши ва контент сифатининг ошишига доир амалиёт мисолида ВР технологияларнинг умумий классификациясига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканалида “Ойдин ҳаёт ливе”, “Мунозара майдони” каби кўрсатувлари ва “Кун мавзуси” эшиттиришини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-йил 21-декабридаги 02-13-2110-сон маълумотномаси). Натижада, иммерсия эффектлари аудитория онгида ранглар, воқеликлар, тавсилотлар тасвири асосида ахборот холис тарзда қабул этилиши ва контент сифатини ошишига хизмат қилган;
иммерсив эффектларнинг инсон онгига таъсири борасидаги масалалар ечими бошқа соҳа вакиллари томонидан ҳам чуқур ўрганилиши зарурлиги ва ушбу мавзуни тадқиқ этиш кўлами, йўналишлар кенгайтирилишига доир қарашларни шакллантиришда миллий журналистика консепсиясининг технологик сиёсати консепсияси билан ҳамоҳанглигидаги иммерсив журналистика йўналиши материаллари контекстига оид хулосалардан Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Об-ҳаво маълумотлари” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Сирдарё вилояти бўлими томонидан 2022-йилнинг 1-декабрида тақдим этилган 441-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур технология аудиторияга таъсирчанлик хусусиятларини ўрганиш лойиҳаси доирасида иммерсив эффектларнинг инсон онгига таъсири борасидаги масалалар ечими бошқа соҳа вакиллари томонидан ҳам чуқур ўрганилиши зарурлиги ва ушбу мавзуни тадқиқ этишда кўлам, йўналишлар кенгайтирилишига доир қарашларни шакллантиришга хизмат қилган;
ВР технологиялари қўлланилган телекўрсатувлар рейтинг натижаларини ўрганиш орқали иммерсия эффектларининг аудиторияга, жамият турмуши ҳамда онгига таъсири ва телеефир контентларини мазмун-моҳиятини бойитишда иммерсия эффектларидан фойдаланишда юзага келадиган ахборот хавфсизлиги муаммолари мавзусига йўналтирилган илмий-оммабоп материаллар таҳлилига оид хулосалардан “Маҳалла” телерадиоканалида “Ёндашув”, “Рейд вақти”, “Бориб кўрамиз”, “Ҳамма уйда” каби кўрсатув ва эшиттиришларида синовдан ўтган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маҳалла” телерадиоканалининг 2022-йил 21-декабридаги 02-12-1053-сон маълумотномаси). Натижада, телеефир кўрсатувларини иммерсия эффектлари орқали мазмунан ва моҳият жиҳатидан бойитишга эришилган;
аудиовизуал контентларни яратишда иммерсия эффектларидан унумли фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологияларни ҳаётга тадбиқ этиш сиёсатининг ажралмас қисми бўлган барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда иммерсив ахборотнинг жамият онги ва маданиятини шакллантириши, халқаро ҳамда миллий медиада ахборот узатишнинг замонавий технологик усулларидан кенг фойдаланиш зарурати консептуал ёндашуви бўйича амалий тавсиялардан “Спорт” телерадиоканалида янгиликлар тайёрлаш ва уларни эфирга узатишда иммерсия эффектларидан унумли фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси “Спорт” телерадиоканалининг 2022-йил 21-декабридаги 02-02-1044-сон маълумотномаси). Натижада, рақамли технологиялардан телеефир вақтида унумли фойдаланиш орқали ахборотнинг таъсирчанлигини ошишига, истеъмолчининг ахборотга бўлган талабларини қондириши муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish