Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчанов Хусинбой Каримбергановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларда ҳаётий муаммоларни ҳал қилишда копинг стратегияларидан фойдаланишнинг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/P533.
Илмий раҳбар: Нуруллаева Бахтигул Бобожоновна, психология фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Камилова Нодира Гайратовна, психология фанлари доктори, профессор; Норқўзиева Дилрабо Шералиевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда ҳаётий муаммоларини ҳал қилишдаги копинг стратегияларидан фойдаланишнинг психологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабалар ҳаётий муаммоларни ҳал қилишда муаммони бартараф қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муаммодан қочиш стратегияларидан фойдаланиши ва бу стратегияларни танлашнинг дифференциал фарқланиши туфайли  индивиднинг ёш хусусиятлари  асосий таъсир этувчи психологик омил эканлиги исботланган;
талабаларнинг копинг стратегиялардан фойдаланишларида муаммони бартараф этиш шахснинг интеллект даражаси ёшга, боғлиқ шаклланиши  туфайли эмоционал ёки шахслараро интеллектининг устувор характерга эга эканлиги далилланган;
 локус назорат устун талабаларда муаммоли вазиятларда тезда ечим топиш  кўникмаси, экстернал назорат  локуси юқори бўлган талабаларда  эса ижтимоий қўллаб-қувватлаш стратегиялари устунлиги эмпирик жиҳатдан аниқланган;  
 талабаларда когнитив, ҳиссий, хулқ-атвор ресурсларини фаоллаштириш орқали муаммоли вазиятларни ечишда когнитив усуллардан фойдаланиш самарадорлигини ортиши, конструктив копинг стратегиялардан фойдаланиш кўникмаларининг ошганлиги  исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Копинг стратегияларидан фойдаланишнинг психологик хусусиятларига оид муаммони тадқиқ этиш асосида:
талабалар ҳаётий муаммоларни бартараф қилишда муаммони ҳал қилиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва муаммодан қочиш стратегияларидан фойдаланиши ва бу стратгеяларни танлашга индивиднинг ёш хусусиятлари  асосий таъсир этувчи омил эканлигини исботлашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-92-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-92а-сон маълумотномаси). Натижада, мавзуга оид илмий адабиётларни ўрганиш, уларни назарий таҳлил қилиш ва изчилликда тизимлаштириш имкони кенгайтирилган;
муаммони бартараф қилишда талабалар интеллект даражаси ёшнинг катталиги, ҳаётий тажрибанинг нисбатан юқорилиги ва интеллект типига кўра эмоционал ёки шахслараро интеллектининг юқорилиги муҳим фактор эканлигини аниқлашга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-92-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология»  модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-92а-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларга хос бўлган мураккаб ҳаётий вазиятлардаги  копинг стартегиялардан фойдаланишнинг ёш хусусиятларини ўрганиш имкони кенгайтирлган;
интернал назорат устун талабаларда стрессли вазиятларда тезда ечим топиш  кўникмаси, экстернал назорат юқори бўлган талабаларда  эса ижтимоий қўллаб-қувватлаш стратегиялари устунлиги эмпирик жиҳатдан аниқлашга оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-92-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-92а-сон маълумотномаси). Натижада замонавий тадқиқотларда хулқ-атвордаги копинг стартегиялар муаммоларини ўрганиш ва талабаларга хос бўлган мураккаб ҳаётий вазиятлардаги копинг стратегиялардан фойдаланишнинг ёш хусусиятларини ўрганишга шароит яратилган;
талабалар билан олиб борилган «Конструктив копинг сари йўл» ривожлантирувчи психокоррексион дастурининг самарадорлиги, талабалар ўзларининг ижобий томонларини англаши, ўз-ўзини ҳурмат қилиш ҳиссини фаоллаштириш,  ижобий фазилатлари асосида ўз-ўзини англашни ошириш, муаммоли вазиятларнинг ечишда когнитив усуллардан фойдаланиш ко'никмаларини ривожлантириш (копинг стратегиялари), муаммоли вазиятларни ҳал қилиш бо'йича билимларни натижаларини умумлаштириш, муаммони ҳал қилишга йўналтирилган конструктив копинг стратегиялардан фойдаланиш кўникмаларнинг ошиши исботлашга оида таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 4-декабрдаги ПМ-92-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулларига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 11-декабрдаги ПМ-92а-сон маълумотномаси). Натижада талабалар стресли вазиятларда ечим топиш кўникмлари назорат локусига боғлиқлигини  ўрганиш самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish