Sayt test rejimida ishlamoqda

Уринова Латофат Шовкатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда диққат сифатлари ривожланишининг психологик хусусиятлари” 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/P402.
Илмий раҳбар: Камилова Нодира Ғайратовна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Psi.72.06.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Тўраханов Абдукарим Эшқўзиевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар оъқув фаолияти самарадорлигини оширишда диққат сифатларининг ролини баҳолаш ва бу жараёнга самарали таъсир коърсатишнинг амалий усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда шаклланган ўқув мотивларига коррексион таъсир этиш уларда таркиб топган ижтимоий, билиш, профессионал, статус, утилитар, коммуникатив сифатлар, билим олишга бўлган интилишни кучайтирганлиги туфайли таълимга фаол мотивацион муносабат ва ўз-ўзини ривожлантириш кўникмалари диққат сифатларини ривожланишига олиб келиши исботланган;
талабаларда диққатнинг кўчиши, бўлиниши, кўлами, кучи, барқарорлиги когнитив, эмоционал, иродавий, мотивацион жиҳатларнинг ўқув маълумотларни ўзлаштириш, ахборотларни қайта ишлаш жараёнида интеграл намоён бўлишининг устувор характери туфайли детерминацион, пракрастинтасион, консентрацион омилларга боғлиқ эканлиги асосланган;
талабаларда ўқув мотивларидан “билим олиш”, “касбий сифатларни эгаллаш”, “маълумотга эга бўлиш”нинг дифференциал намоён бўлиши диққатнинг тақсимланиши, барқарорлиги, ҳажмининг даражавийлиги маълумотларни ўзлаштиришдаги интенсивлик, адекватлик, рефлексивлик сифатларининг ривожланишига олиб келганлиги туфайли диққат сифатларига боғлиқ эканлиги далилланган;
талабаларда диққат сифатлари ривожланишининг психологик модели тизимли фикрлаш, кузатувчанлик, қизиқувчанлик, мантиқий хотира, креативлик билан боғлиқ когнитив омилларнинг эмоционал, иродавий, мотивацион омилларга интегратив намоён бўлиши диққат сифатларига таъсир этганлиги туфайли “мақсад”, “мундарижавий”, “жараён”, “назорат ва баҳолаш”, “натижавий” компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда диққат сифатларини ривожлантириш жараёнини оърганиш доирасида амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда шаклланган ўқув мотивларига коррексион таъсир этиш уларда таркиб топган ижтимоий, билиш, профессионал, статус, утилитар, коммуникатив сифатлар, билим олишга бўлган интилишни кучайтирганлиги туфайли таълимга фаол мотивацион муносабат ва ўз-ўзини ривожлантириш кўникмалари диққат сифатларини ривожланишига олиб келиши исботланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 20-майдаги ПМ-140-сон буйруғи билан «Ривожланиш психологияси ва педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 25-майдаги ПМ-140а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда диққат сифатларининг шаклланганлигининг мавжуд ҳолатини ўрганиш ва унинг ўқув фаолияти билан боғлиқлиги таҳлил қилинган;
талабаларда диққатнинг кўчиши, бўлиниши, кўлами, кучи, барқарорлиги когнитив, эмоционал, иродавий, мотивацион жиҳатларнинг ўқув маълумотларни ўзлаштириш, ахборотларни қайта ишлаш жараёнида интеграл намоён бўлишининг устувор характери туфайли детерминацион, пракрастинтасион, консентрацион омилларга боғлиқ эканлиги асосланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 20-майдаги ПМ-140-сон буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 25-майдаги ПМ-140а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда диққатнинг кўчиши, бўлиниши, кўлами, кучи, барқарорлигининг детерминацион, пракрастинтасион омилларини аниқлаш имконияти яратилган;
талабаларда ўқув мотивларидан “билим олиш”, “касбий сифатларни эгаллаш”, “маълумотга эга бўлиш”нинг дифференциал намоён бўлиши диққатнинг тақсимланиши, барқарорлиги, ҳажмининг даражавийлиги маълумотларни ўзлаштиришдаги интенсивлик, адекватлик, рефлексивлик сифатларининг ривожланишига олиб келганлиги туфайли диққат сифатларига боғлиқ эканлиги далилланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 20-майдаги ПМ-140-сон буйруғи билан «Психодиагностика ва экспериментал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 25-майдаги ПМ-140а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда ўқув мотивларининг диққат сифатларига боғлиқ жиҳатларини таҳлил қилиш имконияти яратилган;
талабаларда диққат сифатлари ривожланишининг психологик модели тизимли фикрлаш, кузатувчанлик, қизиқувчанлик, мантиқий хотира, креативлик билан боғлиқ когнитив омилларнинг эмоционал, иродавий, мотивацион омилларга интегратив намоён бўлиши диққат сифатларига таъсир этганлиги туфайли “мақсад”, “мундарижавий”, “жараён”, “назорат ва баҳолаш”, “натижавий” компонентларни киритиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 20-майдаги ПМ-140-сон буйруғи билан «Психологик тренинг асослари» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2024-йил 25-майдаги ПМ-140а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда диққат сифатлари ривожланишининг мақсад, мазмун, мундарижавий, жараён, назорат ва натижавий компонентларидан иборат психологик модел ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish