Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбанова Шахлохон Баҳодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Етуклик ёшдаги беморлар психоемоционал соҳасининг ўзига хослиги (сил касалликлар мисолида)», 19.00.06 –Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/P751.
Илмий раҳбар: Уразбоева Дилбар Абдуллаевна, психология фанлар доктори (ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, психология фанлари доктори, профессор; Норметова Юлдуз Каримовна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сил касаллиги билан хасталанган беморларнинг эмоционал ҳолатларини баҳолаш орқали уларнинг реабилитация жараёнига ёрдам берувчи тиббий-психологик хизмат сифатини оширишга қаратилган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сил касаллиги билан хасталанган беморларда касаллик билан боғлиқ хавотирланиш ва стресс даражаси жамиятдаги фаол ҳаракат, ижтимоий мавқе, ўз ўрнига эга бўлиш каби ижтимоий-психологик омиллар сабабли ёш хусусиятларига кўра фарқлар бўлиши исботланган;
сил касаллигида даволаниш муддатининг узоқлиги беморларда хавотирланиш ва субдепрессия даражасининг ошишига, касалликка муносабатнинг “хавотирли”, “неврастения”, “анозогнозик”, “обсессив-фобияли”, “ипохондрик” типларнинг ҳулқда ривожланиши сабабли, беморлар томонидан касалликнинг ижтимоий аҳамиятини баҳолашда ёш хусусиятларга кўра фарқлар мавжудлиги асосланган;
етуклик ёшидаги сил хасталиги билан даволанаётган беморларда намоён бўладиган психологик ўзгаришлар, стресс бузилишларининг психологик хусусиятлари диагностика қилинишига кўра, касалликнинг ривожланиши, кечиши ва даволанишга таъсир қилувчи бемор руҳий ҳолати ва психологик омиллар дифференциал идентив эканлиги далилланган;
етуклик ёшидаги беморларда касаллик кечиси билан боғлиқ эмоционал, когнитив ва ҳулқ-атвордаги ўзгаришларга кўра психоемоционал соҳага интегратив таъсир натижасида ёшга боғлиқ ҳолда касалликка нисбатан “гармония”, “анозогнозик” , “эргопатик” типларининг интегратив ривожланиши далиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Етуклик ёшдаги беморлар психоемоционал соҳасининг ўзига хослиги (сил касалликлар мисолида) бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
сил касаллиги билан хасталанган беморларда касаллик билан боғлиқ хавотирланиш ва стресс даражаси жамиятдаги фаол ҳаракат, ижтимоий мавқе, ўз ўрнига эга бўлиш каби ижтимоий психологик  омиллар сабабли ёш хусусиятларига кўра фарқлар бўлиши исботланган, аниқланган хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 22-декабрдаги ПМ-107-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 28-декабрдаги ПМ-107а- сон маълумотномаси). Натижада етуклик ёшдаги беморларда хавотирлик ва депрессия ривожланишига кўра ёш ва гендер хусусиятларга хос тафовутлар юзасидан илмий асослашга эришилган;
сил касаллигида даволаниш муддатининг  узоқлиги беморларда хавотирланиш ва субдепрессия даражасининг ошишига, касалликка муносабатнинг  “хавотирли”, “невраастения”, “анозогнозик”, “обсессив-фобияли” типларнинг ҳулқда ривожланиши сабабли, беморлар томонидан касалликнинг ижтимоий аҳамиятини баҳолашда ёш хусусиятларга кўра фарқлар мавжудлиги асосланган янгилик Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илий марказининг 2023-йил 22-декабрдаги ПМ-107-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 28-декабрдаги ПМ-107а- сон маълумотномаси). Натижада, етуклик ёш давридаги беморлар ёш, индивидуал ва гендер хусусиятига кўра таъсир ўтказиш механизми психологик жиҳатдан эмпирик ўрганиш кўлами кенгайтирилган;
етуклик ёшидаги сил касаллиги билан даволанаётган беморларда намоён бўладиган  психологик ўзгаришлар, стресс бузилишларининг психологик хусусиятлари диагностика қилинишига кўра, касалликнинг ривожланиши, кечиши ва даволанишга  таъсир қилувчи бемор рухий ҳолати ва психологик омиллар дифференциал идентив эканлиги далилланган Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илий 2023-йил 22-декабрдаги ПМ-107-сон буйруғи билан «Педагогик  психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 28-декабрдаги ПМ-107а- сон маълумотномаси).  Натижада сил касаллиги билан хасталанган беморларидаги эмоционал ҳолат ўзгаришларининг дифференциал фарқлари мавжудлиги асослашга имкон яратилган;
етуклик ёшидаги беморларда касаллик кечиши билан боғлиқ  эмоционал, когнитив ва ҳулқ-атвордаги  ўзгаришларга кўра психоемоционал соҳага  интегратив таъсир натижасида ёшга боғлиқ ҳолда касалликка нисбатан “гармония”, “анозогнозик”, “эргопатик” типларининг интегратив ривожланиши далилланган,  Тошкент давлат педагогика университети 2023-йил 22-декабрдаги ПМ-107-сон буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 28-декабрдаги ПМ-107а- сон маълумотномаси).  Натижада беморлар психоемоционал соҳасига ижобий таъсир қиладиган психокоррексион дастурни қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish