Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурасулов Ҳамза Худайқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тоғ ва тоғолди ҳудудларида ёмғир эрозияси тоифалари ва унга қарши кураш чоралари (Бахмал тумани мисолида)”, 06.01.03 – Агротупроқшунослик ва агрофизика (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Qx1093.
Илмий раҳбар: Хакбердиев Обид Эшниёзович, биология фанлари  номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/В.43.01.
Расмий оппонентлар: Қурвантаев Рахмонтой, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Содиқова Гулчехра Саттаровна, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лалми тупроқларда ёмғир эрозияси хавфи тоифаларини аниқлаш ва ёмғир томчиларининг заррача катталиги ҳар хил тақсимланишидаги тупроқ структураси ҳамда агрегатларни парчаловчи таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лалми ҳудудларда эрозия хавфи бўлган ерлар тарқалишининг умумий қонуниятлари ҳамда ёмғир эрозияси омиллари ва тупроқ емирилиши ўртасидаги табиий боғлиқлик аниқланган;
лалми минтақа учун ёмғир эрозиясининг барча асосий омилларининг турли элементларини ҳисобга олган ҳолда тупроқ эрозияси хавфи тоифасини аниқлаш шкаласи ишлаб чиқилган ҳамда эрозия хавфи тоифалари бўйича тупроқнинг йиллик емирилиш миқдори аниқланган;
турли тоифадаги эрозияга хавфли ерларнинг асосий ташхис белгилари аниқланган;
ёмғир эрозиясига қарши фитомелиоратив усуллардан фойдаланиш лалми тупроқларнинг сув-физикавий ва агрокимёвий хусусиятларини яхшилаши ва лалми ерларнинг унумдорлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ёмғир эрозияси тоифалари ва унга қарши кураш чоралари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Бахмал туманининг эрозияга хавфли ерларидаги лалми тупроқлар ва уларнинг унумдорлигини сақлаш ҳамда қайта тиклашга доир тавсиялар» номли тавсиянома Жиззах вилояти Бахмал тумани қишлоқ хўжалигига амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил-29 мартдаги 04/29-06/87-сон маълумотномаси). Натижада, лалми тупроқларнинг ҳолатини аниқлаш, унумдорлигини сақлаш ва оширишда фермер хўжаликлари учун қўлланма сифатида хизмат қилган.
Ёмғир эрозиясига учраган лалми тупроқларнинг эрозия хавфлилиги тоифасини (категориясини) аниқлаш шкаласи ишлаб чиқилган ва шу асосида «Қўшчинор» массиви 849 гектар лалми ерларнинг 1:10 000 масштабли эрозия харитаси тузилган ва Жиззах вилояти Бахмал тумани қишлоқ хўжалигига амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 29- мартдаги 04/29-06/87-сон маълумотномаси). Натижада, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида тарқалган қўриқ типик жигарранг, лалми тўқ тусли бўз ва лалми типик бўз тупроқлар шароитида ёмғир эрозиясини башоратлаш имкони яратилган;
«Баходир Бегимқулов» номли фермер хўжалигининг 20 гектар экин ер майдонида лалми кузги буғдой ва беда экинлари асосида ўтказилган дала кузатув тажрибаларининг натижалари Жиззах вилояти Бахмал тумани қишлоқ хўжалигига амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 29-мартдаги 04/29-06/87-сон маълумотномаси). Натижада, лалмикор деҳқончиликда экинларни тўғри жойлаштириш, ёмғир эрозиясига учраган тупроқлардан самарали фойдаланиш, ёмғир эрозиясига қарши қўлланиладиган тадбирларни муддатида амалга ошириш, тупроқ унумдорлигини тиклашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, эрозияланиш даражасининг олдини олишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish