Sayt test rejimida ishlamoqda

Раимова Дилноза Раимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё воҳаси шароитида унаби (Ziziphus jujuba Mill.) плантациясини ташкил этиш ва етиштириш технологиясини ишлаб чикиш”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Qx1111.
Илмий раҳбар: Исломов Сохиб Яхшибекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Султонов Камолитдин Садриддинович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Холмирзаева Лола Бахромовна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё воҳаси тупроқ-иқлим шароитида унаби боғларини барпо этиш, навларнинг морфологик кўрсаткичларига экологик муҳитни таъсирини аниқлаш ва етиштириш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё тупроқ-иқлим шароитида унаби дарахтлари новдаларнинг мавсумий ўсиши май ойида Та-ян-цзао ва У-син-хун навларига нисбатан Маябаизао навида 3-4 см, Жихинзао 4-5 см, Занҳуангдазао навида эса 8-10 см гача юқори бўлиши аниқланган;
майдамевали пайвандтагда етиштирилган унаби навларининг қурғоқчиликка бардошлилиги бошқа навларга нисбатан Маябаизао ва Жихинзао навларида юқори бўлиши исботланган;
унаби ўсимлиги қурғоқчилик шароитида ҳаво ҳарорати +42°C дан ортиши, нисбий намлик 14% дан паст бўлиши натижасида барг протоплазма тузилмаларининг шикастланиши аниқланган;
унаби ўсимликнинг кўп йил новдаларини совуқдан зарарланиш ҳолати 2-3 ёшли ўсимликларда 0,5%, бир йиллик шохларининг 0,7% ва куртаклар 0,8% гача, 7-8 ёшли ўсимликларда эса кўп йиллик новдалари 0,2%, скелет шохлари 0,4% ва куртаклар 0,6% гача (28-30°С) зарарланиши аниқланган;
унаби ўсимликлари кўчатларини турли концентрацияли 0,1 ва 0,2% хлор ионларининг NaCl эритмаси билан сунъий шўрланиш шароитида ўстирилганда Та-ян-цзао (st) навида 80%, У-син-хун навида 82%, Маябаизао навида 86%, Жихинзао навида 88%, Занҳуангдазао навида эса 84% бардошлилиги исботланган;
боғ барпо этишда Маябаизао, Жихинзао, Занҳуангдазао навларини 3х4 экиш схемасида экилганда юқори самарадорликка эришилган, бунда озиқланиш майдонига қараб 1 га майдонга 833 дона кўчат жойлашиши аниқланган;
Қашқадарё вилояти иқлим шароитида унаби боғларни озиқлантиришда минерал ўғитларнинг энг мақбул меъёри 1 га майдонга соф ҳолатда N100P40K30 миқдорда берилганда юқори натижага эришиш мумкинлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Паст бўйли унаби боғларини етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
боғдорчилик фермер хўжаликлари учун «Қашкадарё воҳаси шароитида унаби (Ziziphus jujuba Mill) плантациясини ташкил этиш ва етиштириш технологиясини ишлаб чикиш» мавзусидаги тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024 йил 19 апрелдаги 05/01-05/02-05/04-04-154 сон маълумотномаси). Натижада ушбу тавсиянома боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида унаби боғларини барпо қилиш ва парваришлашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
унабининг “Занҳуангдазао” навидан плантация барпо этиш ишланмаси Қашқадарё вилоятининг Косон туманидаги “Барчиной издошлари” фермер хўжалигида 1,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024 йил 19 апрелдаги 05/01-05/02-05/04-04-154 сон маълумотномаси). Натижада, барпо қилинган унабизордан 16,5 т/га ҳосилдорлик олинган ҳамда рентабеллик даражаси 175,0% ташкил қилган.
унаби плантацияларини барпо етиш технологияси Қарши туманидаги “Мўминов Искандар Азимович” ва “Шомуродов Тошпўлат Нормуродович” фермер хўжаликларида 1,0 гектардан, жами 2,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2024 йил 19 апрелдаги 05/01-05/02-05/04-04-154 сон маълумотномаси). Натижада, гектаридан олинган соф даромад унаби навларида – 31,5-33,6 млн сўм, унаби меваларини етиштиришда рентабеллик даражаси эса 175,0% ташкил қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish