Sayt test rejimida ishlamoqda

Махрамхужаев Султонхужа Акрамхужа ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Янги ўзлаштирилган эрозияланган оч тусли бўз тупроқлар ва доривор ўсимликларда циклик элементлар биогеокимёси», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/В1140.
Илмий раҳбар: Юлдашев Ғулом, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.05.03.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор; Собитов Ўлмасбой Тожахмедович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: янги ўзлаштирилган тош-шағалли, эрозияланган оч тусли бўз тупроқларининг шаклланиш қонуниятлари, эволюцион ҳолати, морфологик белгилари, агрокимёвий ва биогеокимёвий хоссаларини эрозия жараёнида ўзгариши ҳамда доривор ўсимликларнинг биогеокимёвий хусусиятларини аниқлаш, самарали фойдаланишга қаратилган илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги ўзлаштирилган тош-шағалли бўз тупроқларида эрозияланганлигига боғлиқ равишда уларнинг ҳозирги ҳолати, морфологик белгилари, умумий-физик, агрокимёвий хоссалари аниқланган;
илк бор эрозияланганлигига боғлиқ ҳолда оч тусли бўз тупроқларнинг геокимёвий барерларида циклик кимёвий элементлар, жумладан Фе, Ал, Си, Мн, Cа, Мг, К, На, Ср, Мо, Сб, Ба, Ас, Ҳф ва бошқаларнинг консентрация кларклари, геокимёвий, физик-кимёвий хусусиятлари, биоген миграцияси, аккумуляциясининг ўзгариши очиб берилган ҳамда ушбу тупроқларда ўсган лаванда, шувоқ каби доривор ўсимликларнинг биогеокимёвий хусусиятлари аниқланган;
циклик кимёвий элементлар консентрациясининг ортиши билан уларнинг миграция импулсини камайиши, аксинча элементларнинг консентрацияси камайиши билан уларнинг миграция инмпулсини ортиши аниқланган, бу ҳолатлар Ср ва Ба ларнинг миграция импулсини ортиши ва На, К, Мг, Cа ларни миграция импулсларини пасайиши орқали исботланган;
шўрланмаган, шўртобланмаган оч тусли бўз тупроқларда циклик кимёвий элементларнинг консентрациялари, консентрация кларки, радиал миграцияси ушбу тупроқларнинг оналик жинсларидаги даражаларида эканлиги, бундан ташқари деградацияга учраган ушбу тупроқларни унумдорлигини ошириш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Янги ўзлаштирилган эрозияланган оч тусли бўз тупроқлар ва доривор ўсимликларда циклик элементлар биогеокимёси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги ўзлаштирилган турли даражада эрозияланган оч тусли бўз тупроқларнинг 1:5000 масштабли мукаммал рақамли агрокимёвий хаританомаси Фарғона вилояти Учкўприк тумани «Меҳригиё» корхонасининг Поп туманидаги 10 гектар майдонида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 29-мартдаги 05/01-05/02-05/04-04-113-сонли маълумотномаси). Натижада, автоморф шароитда шаклланган адир минтақаси оч тусли бўз тупроқлари унумдорлигини сақлаш ва ошириш, доривор ўсимликлардан юқори ҳосил олиш учун мажмуавий агротехник, агрокимёвий ва мелиоратив тадбирлар тизимини амалга оширишда илмий асос сифатида хизмат қилган;
янгидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари, она жинслари ва доривор ўсимликларида Фе, Ал, Мн, Зн, Cа, Мг, К, На, Ср, Сб, Се, Ба Си, Cу, Cр, Ни, Ас, Мо, Ҳф  ва бошқа элементларнинг миқдори, биогеокимёвий хусусиятлари «Меҳригиё» корхонаси 10 гектар майдонида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2024-йил 29-мартдаги 05/01-05/02-05/04-04-113-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудуд тупроқлари ва доривор ўсимликларини тавсифлаш, тупроқ-экологик мониторингини олиб бориш, органик ўғитлаш, доривор ўсимликларни тўғри жойлаштириш, экологик тоза ўсимлик хом-ашёлари етиштириш ҳамда тайёрлашга асос сифатида хизмат қилган, бундан ташқари «ювилма» вариантларда лаванда ўсимлигининг маҳсулдорлиги ортиши ва элементар геокимёвий майдонлардан 42 с/га миқдорда ҳосил олиш учун хизмат қилган, шунингдек, УСДА «Органик» қоидаларига мувофиқлиги халқаро сертификатини олишга имкон берган;
янги ўзлаштирилган тош-шағалли деградацияга учраган оч тусли бўз тупроқларнинг агрокимёвий ва биогеокимёвий ҳамда унда ўсадиган доривор ўсимликларнинг биогеокимёвий хусусиятлари «Тупроқ биогеокимёси» номли ўқув қўлланмага киритилган ва 60530700-Тупроқшунослик йўналиши талабаларининг ўқув жараёнига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг №55141 рақамли 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи гувоҳномаси). Натижада, республикамиз турли тупроқ-иқлим минтақаларида тарқалган доривор ўсимликларнинг кимёвий таркиби, биологияси, экологияси, етиштириш агротехнологиясини амалга ошириш ва дориворлик хусусиятларидан фойдаланишда қўлланма сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish