Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдуллаева Саодат Абдумажитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Олий таълим тизимида ўқув жараёнлари самарадорлигини оширишни эконометрик баҳолаш”08.00.06 – Эконометрика ва статистика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: B2022.4.PhD/2550.
Илмий раҳбар: Алимов Раимжон Ҳакимович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.1.16.03.
Расмий оппонентлар: Маҳмудов Носир Маҳмудович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Асрақулов Абдурахмон Султонович иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги қошидаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим тизимида ўқув жараёнлари самарадорлигини оширишни эконометрик баҳолаш ёрдамида тадқиқ этиш ва истиқболли йўналишларини аниқлаш бўйича илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим тизимида фаолиятни самарали ташкил этиш жамланма бюджет харажатларининг ўсиш суръати таълим тизимининг бошқа таркибий қисмлари (олий таълим учун жамланма бюджет харажатлари, олий таълим тизимининг тўлиқ штатдаги ходимлари сони, олий таълим муассасалари сони ва олий таълим муассасалари талабалар сони)нинг ўсиш суръатларидан 〖OT〗_bx≥〖OT〗_xs≥〖OT〗_ms≤〖OT〗_ts тенгсизликка кўра ортда қолмаслик шарти асосида такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида ўқув жараёнлари самарадорлигини оширишда а>1, яъни талаба ва олий таълим муассасасининг манфаатларини кучли ижобий боғлиқликка P ̅=ан асосан мувофиқлаштириш усули такомиллаштирилган;
олий таълим тизимда ўқитиш жараёнлари сифати билан харажатлар ўртасидаги муносабатнинг векторли (y=∑_(i=1)^n▒〖β ⃗_i*x ⃗_i 〗) умумлашган баҳолаш усули олий таълим муассасалари хизматларига талаб ва таклифнинг нисбати қийматини аниқлаш жараёнини киритиш орқали такомиллаштирилган;
Ўзбекистон олий таълим тизимида ўқув жараёнлари самарадорлигини икки томонлама манфаатлар уйғунлигида кўп омилли баҳолаш асосида 2027 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим тизимида ўқув жараёнлари самарадорлигини оширишни эконометрик баҳолаш ёрдамида тадқиқ этиш ва истиқболли йўналишларини аниқлаш бўйича илмий таклиф ҳамда тавсиялар асосида:
олий таълим тизимида фаолиятни самарали ташкил этиш жамланма бюджет харажатларининг ўсиш суръати таълим тизимининг бошқа таркибий қисмлари (олий таълим учун жамланма бюджет харажатлари, олий таълим тизимининг тўлиқ штатдаги ходимлари сони, олий таълим муассасалари сони ва олий таълим муассасалари талабалар сони)нинг ўсиш суръатларидан 〖OT〗_bx≥〖OT〗_xs≥〖OT〗_ms≤〖OT〗_ts тенгсизликка кўра ортда қолмаслик шарти асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 11 октябрдаги 4/17-316-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  фармони ижросини бажарилишида хусусан, 2020  йилда олий таълимга умумий қамровни 25 % ва 2021 йилда эса 28 %га етказилишида муайян даражада хизмат қилган;
олий таълим тизимида ўқув жараёнлари самарадорлигини оширишда а>1, яъни талаба ва олий таълим муассасасининг манфаатларини кучли ижобий боғлиқликка P ̅=ан асосан мувофиқлаштириш усулини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 11 октябрдаги 4/17-316-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида олий ўқув юртлари билан талабалар ўртасидаги тўлов шартномаларини мувофиқлаштирилишига имкон берган ва таълим сифатини қўшимча 12,1 %га ҳамда самарадорлик даражасини 16,3 %га оширишга эришилган;
олий таълим тизимда ўқитиш жараёнлари сифати билан харажатлар ўртасидаги муносабатнинг векторли (y=∑_(i=1)^n▒〖β ⃗_i*x ⃗_i 〗) умумлашган баҳолаш усули олий таълим муассасалари хизматларига талаб ва таклифнинг нисбати қийматини аниқлаш жараёнини киритиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 11 октябрдаги 4/17-316-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида келгусида олий таълим муассасаларида таълим хизматлари нархини шакллантиришда жойлашуви, давлат мақоми, бюджет ўринлари сони ва мулкчилик шакли омилларидан ташқари олий таълим муассасаларини нуфузини ҳам эътиборга олиш имконини берган;
Ўзбекистон олий таълим тизимида ўқув жараёнлари самарадорлигини икки томонлама манфаатлар уйғунлигида кўп омилли баҳолаш асосида 2027 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 11 октябрдаги 4/17-316-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида прогноз кўрсаткичларидан 2022-2026 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини фаолиятини ривожлантириш консепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish