Sayt test rejimida ishlamoqda

Газиев Шукуржон Шухрат ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори малакали самбочиларнинг кўп йиллик  тайёргарлик тизимининг илмий-назарий асослари”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Ped460.
Илмий маслаҳатчи: Коробейников Георгий Валериевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Расмий оппонентлар: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мухаммадиев Комил Бурхонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Абдуллаев Мехриддин Жунайдуллоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади самбочиларнинг кўп йиллик тайёргарлик тизимини ташкил этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий спорт маҳорати босқичидаги самбочилар томонидан қўлланиладиган асосий усулларини қўллаш характери ва турини инобатга олиб, аниқ ривожлантирувчи машқлар кесимида ажратган ҳолда тузиб чиқилган “Олий спорт маҳорати босқичидаги самбочилар томонидан кенг қўлланиладиган усулларни такомиллаштириш учун машқлар мажмуаси” ёрдамида тож усулларини бажариш самарадорлиги оширилган;
юқори малакали самбочилар томонидан мусобақа жараёнидаги беллашувларда қўлланиладиган тож усулларига ёрдамчи комбинацион тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган модел ёрдамида тож усулини бажариш вақтидаги ҳужум ҳаракатлар рақиб томонидан тўхтатилган ҳолда қўшимча техник усулни узлюксиз бажариш имкониятлари кенгайтирилган;
мусобақанинг финал беллашуви якунига қадар заҳира имкониятларини тўғри тақсимлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Юқори малакали самбочиларнинг беллашувлар натижадорлигини оширишга қаратилган машғулот дастури” ёрдамида ҳужумчи, ҳимоячи ва партерчи сифатида беллашадиган самбочиларнинг мусобақа жараёнининг беллашувлари якунига қадар тактик ҳараклатни бажариш самарадорлиги оширилган;
олий спорт маҳорати босқичидаги самбочиларнинг махсус тайёргарлигини ошириш ҳамда мусобақа вақтида юзага келадиган техник-тактик вазиятларда тож усулини самарали қўллаш, оғритиш усулини тик курашда бажарилган техник ҳаракатдан сўнг қисқа вақт ичида бажариш мақсадида ишлаб чиқилган “Юқори малакали самбочиларнинг махсус тайёргарлиги ва чидамлилигини такомиллаштириш тизими” орқали мусобақаларда бажариладиган ҳужум ҳаракатларининг натижадорлиги такомиллашган;
самбочиларнинг кўп йиллик тайёргарлигини илмий-услубий таъминлаш имкониятини берувчи “Самбочиларнинг кўп йиллик тайёргарлик тизимини илмий-услубий таъминлаш” номли схема ёрдамида кўп йиллик тайёргарлик жараёнидаги амалий фаолиятни ташкил этиш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Малакали самбочиларнинг машғулотлар жараёнларида махсус жисмоний тайёргарлиги ва чидамлилигини такомиллаштириш бўйича тажриба ва тадқиқот натижалари асосида:
самбочиларнинг кўп йиллик тайёргарлигини илмий-услубий таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Самбочиларнинг кўп йиллик тайёргарлик тизимини илмий-услубий таъминлаш” номли схема Ўзбекистон Самбо Ассоциацияси рўйҳатига кирувчи юқори малакали самбочиларнинг ўқув-машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-апрелдаги 03-16/3483-сон маълумотномаси). Натижада “30 сония ичида тиззага ўтириб белдан ошириб ташлаш”лар сони 8,85% га, “30 сония ичида елкадан ошириб” ташлаш 14,16 % га, “30 сония ичида олдидан чалиб ташлаш” усулини бажариш самарадорлиги 10,11% га ошган;
олий спорт маҳорати босқичидаги самбочилар томонидан қўлланиладиган асосий усулларини қўллаш характери ва турини инобатга олиб, аниқ машқлар кесимида ажратган ҳолда тузиб чиқилган “Олий спорт маҳорати босқичидаги самбочилар томонидан кенг қўлланиладиган усулларни такомиллаштириш учун машқлар мажмуаси” Самарқанд вилояти Самбо Ассоцацияси рўйҳатига кирувчи юқори малакали самбочиларнинг ўқув-машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-апрелдаги 03-16/3483-сон маълумотномаси). Натижада мусобақа характеридаги беллашувлардаги усулларни бажариш натижадорлиги 6,84% га ўсган;
юқори малакали самбочилар томонидан мусобақа жараёнидаги беллашувларда қўлланиладиган тож усулларига ёрдамчи комбинацион тактик ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган модел Ички Ишлар Вазирлиги ҳузуридаги “ЖАР” Спорт-соғломлаштириш комплексида шуғулланувчи юқори малакали самбочиларнинг машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-апрелдаги 03-16/3483-сон маълумотномаси). Натижада мусобақа характеридаги беллашувлардаги муваффақиятли бажарилган тож усуллари 12,96% га, беллашувлар давомида амалга оширилган қарши ҳужумларни қўллаш 9,62% га ошган;
мусобақанинг финал беллашуви якунига қадар заҳира имкониятларини тўғри тақсимлаш мақсадида ишлаб чиқилган “Юқори малакали самбочиларнинг беллашувлар натижадорлигини оширишга қаратилган машғулот дастури” ишлаб чиқилган ҳамда Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани 2-сон спорт мактабида шуғулланувчи юқори малакали самбочиларнинг машғулот жараёнларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-апрелдаги 03-16/3483-сон маълумотномаси). Натижада мусобақа характеридаги беллашувлардаги муваффақиятли ушлаш ҳолатлари 40,61% га ўсган;
олий спорт маҳорати босқичидаги самбочиларнинг махсус тайёргарлигини ошириш ҳамда мусобақа вақтида юзага келадиган техник-тактик вазиятларда тож усулини самарали қўллаш, оғритиш усулини тик курашда бажарилган техник ҳаракатдан сўнг қисқа вақт ичида бажариш мақсадида ишлаб чиқилган “Юқори малакали самбочиларнинг махсус тайёргарлиги ва чидамлилигини такомиллаштириш тизими” Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг самбо ихтисослигида таҳсил олувчи талабаларнинг амалий машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 6-апрелдаги 03-16/3483-сон маълумотномаси). Натижада мусобақа характеридаги беллашувлардаги бажарилган партер ҳолатидаги усуллар 20,33% га ҳамда оғритиш усулларини муваффақиятли бажариш самарадорлиги 36,4% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish