Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзакулов Акрам Гафуржановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кроссфит восита ва усуллари ёрдамида курсант қизларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: УЎК: 796.015.132:42.093.61
Илмий раҳбар: Кочкаров Атабек Ахматваевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мухаммадиев Комил Бурханович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кроссфит спорт турнинг восита ва усуллари курсант қизларнинг жисмоний сифатларини ривожлантиришда самарали усул сифатида эканлигини эксперементал асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
курсант қизларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини бёрпи ва В-сит-ап пресс воситаларини такрорлаш сони ва дам олиш интервалини тўлиқ, қаттиқ, экстремал меъёрлаш асосида машғулотлар жараёнида кроссфит махсус машқлар мажмуасини қўллаш ҳисобига уларнинг тезкор-куч – қўлга таяниб қад ростланган ҳолатда юқорига сакраш имкониятлари оширилган;
ўқув-машғулот жараёнларда курсант қизларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун тўрт ҳафталик микроциклларда жисмоний тайёргарлик (тезкор-куч ва чаққонлик) кўрсаткичларини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ҳисобига курсант қизларнинг кроссфит восита ва усуллари тўғрисида тезкор ахборот олиш имкониятлари кенгайтирилган;
курсант қизларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини яхшилаш мақсадида кроссфит машғулотлар кетма-кетлиги бир дақиқа давомида пресс ҳамда қўлларга таяниб ётган ҳолда қўлларни букиб ёйиш, тумбага сакраб чиқиш воситаларини дифференциал тизимлаштириш эвазига курсант қизларнинг кейинги машғулот учун захира имкониятлари кенгайтирилган;
курсант қизларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун мослаштирилган кроссфит машқлари ва техник ҳаракат элементларини машғулот жараёнига сингдириш ҳисобига курсант қизларни ўқув-машғулотларни олиб боришда махсус тайёргарлик имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Курсант қизларнинг жисмоний тайёргарлик ҳолатини кроссфит воситалари орқали оширишнинг машғулот воситалари ва юкламалари ҳажмини оптималлаштириш юзасидан  олинган илмий натижалар  асосида:
курсант қизларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичларини бёрпи ва В-сит-ап пресс воситаларини такрорлаш сони ва дам олиш интервалини меъёрлаш асосида машғулотлар жараёнида кроссфит махсус машқлар мажмуаси ИИВ Академияси курсант қизларнинг ўқув-машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 2023-йил 29-августдаги 38/3-485-сон маълумотномаси). Натижада курсант қизларнинг 100 м масофага югуриш кўрсаткичлари 16,39 % га яхшиланган;
ўқув-машғулот жараёнларда курсант қизларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш учун тўрт ҳафталик микроциклларда жисмоний тайёргарлик (тезкор-куч ва чаққонлик) кўрсаткичларини оширишга қаратилган дастури Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ўқув-машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг 2023-йил 10-сентябрдаги 15/23-сон маълумотномаси). Натижада курсантларнинг жисмоний тайёргарлик ҳолатини кроссфит  воситалари орқали амалиётига жорий этилган услубият ва модел кўрсаткичлардаги машқлар мажмуаси курсантларнинг тайёргарлигига 13.6 %  самарали таъсир кўрсатган;
курсант қизларнинг жисмоний тайёргарлигини ошириш учун мослаштирилган кроссфит машқлари ва техник ҳаракат элементлари ИИВ Академияси курсант қизларнинг ўқув-машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 2023-йил 29-августдаги 38/3-485-сон маълумотномаси). Натижада курсант қизларнинг жисмоний тайёргарлик ҳолатини кроссфит  воситалари орқали жисмоний тайёргарлиги яъни 10х10 м.га моккисимон югуриш 12,16 % га яхшиланган;
курсант қизларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини яхшилаш мақсадида кроссфит машғулотлар кетма-кетлигида бир дақиқа давомида пресс ҳамда қўлларга таяниб ётган ҳолда қўлларни букиб ёйиш, тумбага сакраб чиқиш воситаларини дифференциал тизимлаштириш асосида ишлаб чиқилган машғулот услубияти ИИВ Академияси курсант қизларнинг ўқув-машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023–йил 1–декабрдаги 03-01/04/20/12913-сон маълумотномаси). Натижада курсантларнинг жисмоний тайёргарлик ҳолатини кроссфит  воситалари орқали амалиётига жорий этилган 1 км. масофага 14.20 % имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish