Sayt test rejimida ishlamoqda

Зияев Фаррух Чориёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқув машғулот гуруҳи босқичларида босқон улоқтириш техникасини ўргатиш самарадорлиги”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped2021.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Мехриддин Жунайдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рузамухамедов Комолиддин Фахриддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқув машғулот гуруҳи босқичларида босқон улоқтирувчиларнинг машғулотларида инновацион воситаларни қўллаш асосида улоқтириш техникасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув машғулот гуруҳи босқон улоқтирувчиларига икки айланиб улоқтириш техникасини ўргатишда  “Ротатион рай” ускунасида ҳаракатланаётган ёʻналиш кўрсатувчи нурни кузатиш орқали улоқтириш вақтидаги айланма ҳаракатлар ва вистубиляр анализаторни ривожлантириш ҳисобига улоқтириш вақтидаги айланишга кириш, тўғри ва тўлиқ айланиш техникаси такомиллаштирилган;
ўқув машғулот гуруҳи босқон улоқтирувчиларига оёқ кафтини товондан бошланиб юқорига кўтарилиш техникасини ошириш мақсадида майдонга қараб интилиш техникасини оёқ учига 12о қия баландликдаги махсус улоқтириш секторида ротацион ҳаракатларни бажариш ҳисобига тўғри айланишни ва айланиш тезлигини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
ўқув машғулот гуруҳи босқон улоқтирувчиларини машғулот жараёнларида юқори малакали босқон улоқтирувчиларнинг турли ёш даврларига хос бўлган модел кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ҳисобига босқон улоқтирувчиларни саралаш ва спорт натижаларини башорат қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
ўқув машғулот гуруҳи босқон улоқтирувчиларини охирги куч бериш техникасини ошириш учун улоқтириш вақтидаги айланиш текислиги, ритми, айланишдаги бош ҳаракати, қўлдан учиб чиқиш бурчаги, марказдан қочувчи кучга қарши тура олиш каби техник ҳаракатларни машғулотлар жараёнига сингдириш ҳисобига снаряднинг қўлдан 45о бурчак остида учиб чиқиш бурчагини назорат қилиш имкониятлари оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув машғулот гуруҳи босқон улоқтирувчиларига улоқтириш техникасини ўргатиш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
ўқув машғулот гуруҳи босқон улоқтирувчиларига икки айланиш усули орқали  улоқтириш техникасини ўргатиш жараёнида, “Ротатион рай” ускунаси ёрдамида ҳаракатланаётган нурли нуқтани кузатиш орқали икки айланиш техникасига ўргатиш бўйича таклиф ва тавсиялар “Енгил атлетика назарияси ва услубияти (улоқтириш турлари)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-168-сон рухсатномаси). Натижада ўқув машғулот гуруҳи босқон улоқтирувчиларни спорт натижалари 9,0 % га ошган;
ўқув машғулот гуруҳи босқон улоқтирувчиларига оёқ кафтини товондан бошланиб юқорига кўтарилиш техникасини ошириш учун майдонга қараб интилиш техникасини оёқ учига 12о қия баландликдаги махсус улоқтириш секторида ротацион ҳаракатларни бажариш ҳисобига тўғри айланиш ва айланиш тезлигини ошириш таклиф ва тавсиялар “Енгил атлетика назарияси ва услубияти (улоқтириш турлари)” номли ўқув қўлланманинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 23-ноябрдаги 500-168-сон рухсатномаси). Натижада тадқиқот якунида, жойидан туриб босқон улоқтирувчилар 11,28% га, 3 кгли тўлдирма тўпни бош ортидан олдинга улоқтирганда 10,36% га, 60 кг штанга билан ўтириб турганда 11,71% га ўсган;
босқон улоқтирувчи спортчиларнинг ҳаракатланиш параметрларини биомеханик таҳлил қилиш асосида махсус куч тайёргарлигини такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган машқлар мажмуаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги фаолиятида спортчиларда қўллаш бўйича педагогик ёʻриқнома шакллантирилган ва амалиётга татбиқ этилган (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 4-декабрдаги 03-01/04/20/13056-сон рухсатномаси). Натижада тадқиқот якунида ўқув–спортчиларининг кинематик характеристикаларини нисбий ўсиш динамикасининг учиш масофаси 12,46 % га ошган;
ўқув машғулот гуруҳи босқон улоқтирувчиларини охирги куч бериш ва снаряднинг қўлдан учиб чиқиш бурчагини 45о бурчак остида чиқишини назорат қилиш учун “Ротатион рай” ускунаси ёрдамида босқоннинг оптимал учиб чиқиши бўйича таклиф ва тавсиялар Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тасарруфидаги спортчиларнинг машғулотлар жараёнига жорий этилган (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 4-декабр 03-01/04/20/13056-сон рухсатномаси). Натижада тадқиқот якунида ўқув–спортчиларининг кинематик характеристикаларини нисбий ўсиш динамикаси босқонни учиб чиқиш бурчаги 12,56% га, ўртача тезлик 14,25 % га ўсган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish