Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Илёс Тўйчиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кураш машғулотлари самарадорлигини оширишда рақамли технологияларни қўллаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Ped5381.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти, DSc.33/01.02.2022.Ped.146.01.
Илмий раҳбар: Икрамов Амирбек Аминович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Расмий оппонентлар: Мухамадиев Комил Бурхонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Мирзаев Абдулҳамит Марупович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбияга ихтисослашмаган олий таълим муассасаларида талабаларнинг кураш спорт туридан машғулот самарадорлигини оширишга қаратилган рақамли технологияларни қўллаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кураш машғулотлари самарадорлигини ошириш учун тузулган комбинацияларнинг мажбурий элементларини ўргатишда машқларни амалий бажаришдан аввал “ҳаёлан ҳис қилиш” идеомоторик машгʻулотларни киритиш ҳисобига мушак фаолиятининг оптимал режимини шакллантиришга эришиш мумкинлиги асосланган;
курашчда техник тайёргарликни режалаштириш учун тик турган ҳолда ҳимояланиш ҳаракатларида таянч майдонини оширишга қаратилган (кенг, тор ва тик туришни қабул қилиш каби) динамик ҳимояланиш шаклларини машгʻулотларга киритиш ҳисобига ҳимояланишнинг таснифий гуруҳлари рақамлаштирилган;
талаба-курашчиларнинг техник ҳаракатларни ўзлаштириш имконияти тайёргарлик тизимида қайта тикловчи (нафас олиш ва жисмоний иш қобилиятларини тезда тикловчи) машқлар комплекси ва ўтказиш назорат синовлари (тезкор, жорий ва босқичли)ни машгʻулотларнинг тайёрлов қисмида организм мушакларини керакли даражада ривожлантириш учун вариатив қўллаш ҳисобига такомиллаштирилган;
олий таълим муассасалари талабалари билан ўтказиладиган кураш тўгарак машғулотларида техник ҳаракатларни осон ўзлаштириш имкониятлари ва психологик тайёргарлик даражасини спорт турига нисбатан барқарор ривожлантиришга қаратилган мотивацион модулни киритиш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Енгил атлетика спорт турларига  саралаш тизими бўйича такомиллаштириш услубиятини ишлаб чиқиш юзасидан ўтказилган тажрибалар асосида:
кураш машғулотлари самарадорлигини ошириш учун тузулган комбинацияларнинг мажбурий элементларини ўргатишда машқларни амалий бажаришдан аввал “ҳаёлан ҳис қилиш” идеомоторик машгʻулотларни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Термиз давлат педагогика институти кураш ўқув-машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва Спорт вазирлигининг 2023-йил 31-октябр 03-01/04/20/11517-сон маълумотномаси). Натижада, талаба-курашчиларнинг жисмоний тайёргарлиги 13%га ошган;
курашчда техник тайёргарликни режалаштириш учун тик турган ҳолда ҳимояланиш ҳаракатларида таянч майдонини оширишга қаратилган (кенг, тор ва тик туришни қабул қилиш каби) динамик ҳимояланиш шакллари ҳамда ҳимояланишнинг таснифий гуруҳларини рақамлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Кураш назарияси ва услубияти” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 2-августдаги 257-сон буйруғига асосан 257-082-сон гувоҳнома). Натижада, курашчи талабаларнинг техник-тактик усулларини бажариш самарадорлиги 16% га ошган;
талаба-курашчиларнинг техник ҳаракатларни ўзлаштириш имконияти тайёргарлик тизимида қайта тикловчи (нафас олиш ва жисмоний иш қобилиятларини тезда тикловчи) машқлар комплекси ва ўтказиш назорат синовлари (тезкор, жорий ва босқичли)ни машгʻулотларнинг тайёрлов қисмида организм мушакларини керакли даражада ривожлантириш учун вариатив қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар Термиз давлат педагогика институти ва Термиз давлат университети кураш ўқув-машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғига асосан  391166-рақамли гувоҳнома). Натижада, техник ҳаракатларни ўзлаштириш самарадорлиги 14%га яхшиланган;
олий таълим муассасалари талабалари билан ўтказиладиган кураш тўгарак машғулотларида техник ҳаракатларни осон ўзлаштириш имкониятлари ва психологик тайёргарлик даражасини спорт турига нисбатан барқарор ривожлантиришга қаратилган мативацион модулни қўллаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Кураш назарияси ва услубияти” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 2-августдаги 257-сон буйруғига асосан 257-082-сон гувоҳнома). Натижада, курашчи-талабаларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги 12%га ва функсионал ҳолати 15% га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish