Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонов Рауф Расуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўрта масофага югурувчиларни йиллик тайёргарлик машғулотларида югуриш техникасини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3250.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Мехриддин Жунайдуллаевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Мухсинбек Сотиволдиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Хайдаров Бахтиёр Тажиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта масофаларга югурувчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотларни режалаштиришда спортчиларнинг индивидуал тайёргарлигини инобатга олиб югуриш техникасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўрта масофаларга югурувчиларнинг йиллик машғулотларини режалаштиришда техник тайёргарлик юкламалари шиддати, ҳажми ва меъёрлари нисбатларини даврлар (тайёргарлик, мусобақа ва ўтиш) бўйича оптимал тақсимлаш ҳисобига техник тайёргарлик даражаси танани югуриш вақтида тебраниши, гавдани вертикал ҳолатдаги оғиши, югуришда тиззаларни букилиши, оёқ кафтини ерга қўйиш бурчаги каби ҳаракат кўникмалари такомиллаштирилган;
ўрта масофага югурувчиларни жисмоний ривожланганлигини белгиловчи тана тузилишининг тотал ва порсиал кўрсаткичларини (тана қисмининг оёқ, тизза, тос-сон, қорин, бел, елка, қўл мушаклари ривожлантириш) ривожлантириш учун махсус ихтисослаштирилган ҳар хил турдаги махсус югуриш машқлари (ўртача ва катта амплитудада сонни кўтариб ҳамда қадам машқлари) комплексини такомиллаштириб қўллаш ҳисобига югуриш техникасини эгаллаш самарадорлиги оширилган;
13-17 ёшли ўрта масофаларга югурувчиларнинг машғулот жараёнларида жисмоний тайёргарлиги ва функсионал ҳолатини инобатга олиб югуриш техникасини такомиллаштириш учун техник маҳорат модели таркибига техник тайёргарликнинг заруратини мақсадли сингдириш ҳисобига мусобақа жараёнида юқори натижаларга эришиш имкониятлари кенгайтирилган;
ўрта масофа югурувчиларни югуриш жараёнида оёқ ва қўл ҳаракатини ўзаро мутаносибликда тўғри ҳаракатланиш техникасига ўргатиш самарадорлиги билан ўрта масофаларга югуришда ҳаракат элементларини осон ўзлаштириш имкониятлари “Техник югуриш комплекс машқлари методикаси”ни ишлаб чиқиш ҳисобига кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Ўрта масофага югуришга ихтисослашган спортчиларнинг ўқув жараёни ва мусобақа фаолиятида қўлланилган инновасион усулларни асослаш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
ўрта масофаларга югурувчиларнинг йиллик машғулотларини режалаштиришда техник тайёргарлик юкламалари шиддати, ҳажми ва меъёрлари нисбатларини даврлар (тайёргарлик, мусобақа ва ўтиш) бўйича оптимал тақсимлаш бўйича таклифлар Бухоро олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази енгил атлетика машғулотида шуғулланувчи 8-9-10-11-синф (ўғил болалар) ўқувчиларининг машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 16-майдаги 04-01/04/20/4737-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир енгил атлетикачиларнинг тезкор-куч сифатлари 9,8 % га, тезлик сифати 6,5 % га, чидамлилик 11,7 % га ўсган;
ўрта масофага югурувчиларни жисмоний ривожланганлигини белгиловчи тана тузилишининг татол ва порсиал кўрсаткичларини (тана қисмининг оёқ, тизза, тос-сон, қорин, бел, елка, қўл мушаклари ривожлантириш) ривожлантириш учун махсус ихтисослаштирилган ҳар хил турдаги махсус югуриш машқлари (ўртача ва катта амплитудада сонни кўтариб ҳамда қадам машқлари) комплексини такомиллаштириб қўллаш бўйича таклифлар Бухоро шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати енгил атлетика машғулотида шуғулланувчи 8-9-синф (ўғил болалар) ўқувчиларининг машғулот жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 16-майдаги 04-01/04/20/4737-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир енгил атлетикачиларнинг машғулот жараёнларида аероб юкламалари ҳажми 78,3%, аралаш юкламалар 17,9% ва анаероб юкламалар 3,8% ни ташкил этди ва мусобақа фаолияти натижалари 8,6%га ўсган;
13-17 ёшли ўрта масофаларга югурувчиларнинг машғулот жараёнларида жисмоний тайёргарлиги ва функсионал ҳолатини инобатга олиб югуриш техникасини такомиллаштиш учун техник маҳорат модели таркибига нима учун техника кераклигини сингдириш ва техникани тўғрилаш (югуриш вақтида) бўлимини қўшиш бўйича таклифлар Бухоро шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати енгил атлетика машғулотида шуғулланувчи 10-11-синф (ўғил болалар) ўқувчиларининг машғулотларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил
16-майдаги 04-01/04/20/4737-сон маълумотномаси). Натижада ўсмир енгил атлетикачиларнинг машғулот ва мусобақаларда югуриш техникаси элементлари 2,8%га ошган;
“Техник югуриш комплекс” машқлари методикасини қўллаш ҳисобига ўрта масофа югурувчиларни югуриш жараёнида оёқ ва қўл ҳаракатини ўзаро мутаносибликда тўғри ҳаракатланиш техникасига ўргатиш самарадорлиги оширилган ҳамда ўрта масофаларга югуришда ҳаракат элементларини осон ўзлаштириш бўйича тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғига асосан 68-607-рақамли гувоҳнома). Натижада спортчиларнинг спорт натижалари 7,2% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish