Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукурова Баҳор Болтаевнанинг
фаласафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий ўзбек ҳикоячилиги поетикаси (Ш.Холмирзаев, Э.Аъзам, Н.Эшонқул ижоди асосида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil 2081.
Илмий раҳбар: Муродов Ғайрат Некович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори, (DSc), профессор; Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек ҳикоячилигида инсон тасвири ва ёзувчи маҳорати, ҳикояда детал ва ровий образи, бадиий тасвир воситалари ва бадиий тил хусусиятларига оид муаммоларни аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳикояда инсон образидаги асосий хусусиятлар ифодаси, унинг тасвирига холис – бетараф муносабатда бўлиш: унга тарафкаш-биртомонлама қарамаслик, одамни қандай бўлса, шундайлигича кўрсатиш, уни ортиқча салбийлаштириш ёки ижобийлаштиришдан эҳтиёт бўлиш, бадиий матндаги воқеани баён этувчи ровийнинг тасвирланаётган одамларга баҳо беришдан тийилиши, уларнинг хатти-ҳаракати, мулоқоти, ички монологи ифодаси орқали характеридаги ўзига хосликлар, психологик эврилишлар, унга муҳитнинг таъсири каби энг муҳим жиҳатлар аниқланган;
миллий Мустақиллик даврида яратилган кичик эпик асарлар ҳажмида анъанавий мезон сақланиши, ўзбек ҳикояларида тасвирланаётган муҳит бадиий манзарасини белгилаш, хронотоп аниқлигига эришиш, персонажлар руҳиятига хос хусусиятларни юзага чиқариш каби ўзгаришларнинг намоён бўлаётганлиги, асар ҳажмининг кенгайиш ҳодисаси, янги давр ҳикоячилигида жанр ва инсон образининг ўзига хос характер ҳамда овозга эга алоҳида образ вазифасини бажариши, унинг тасвирида изчил реализмнинг намоён бўлиши асосланган;
ҳар бир ижодкорнинг ҳаёт ва инсонга муносабати, ҳажвга мойиллиги, унинг шахсий-ўзига хос услуби, улар ижод этган адабий метод билан боғлиги, ровий ва персонажлар нутқида киноя, қочирим коннотацияларнинг ўрни, унинг таркибига кирадиган пейзаж, портрет, хусусан, деталнинг мавжудлиги, романтизм, реализм каби ижодий методлар билан узвий алоқаси борлиги далилланган;
замонавий миллий наср намуналари, хусусан, ҳикояларда сифатлаш, муболаға, истиора, контраст, такрор, киноя сингари бадиий санъатлар ёзувчининг услуби, иккинчи тарафдан муайян бир ижодий метод (романтизм, реализм, модернизм)нинг у ёки бу тасвир воситаларига нисбатан фаол қўлланиши, адабий яратмаларни бадиий тил нуқтайи назаридан ўрганиш матннинг умумий руҳи, ундаги ҳукмрон дунёқараш нафақат образлар поетик ва ғоявий қурилиши, шу билан бирга, ровий ва персонажлар нутқига ўз таъсирини ўтказиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ҳикояда инсон образидаги асосий хусусиятлар ифодаси, унинг тасвирига холис – бетараф муносабатда бўлиш: унга тарафкаш-биртомонлама қарамаслик, одамни қандай бўлса, шундайлигича кўрсатиш, уни ортиқча салбийлаштириш ёки ижобийлаштиришдан эҳтиёт бўлиш, бадиий матндаги воқеани баён этувчи ровийнинг тасвирланаётган одамларга баҳо беришдан тийилиши, уларнинг хатти-ҳаракати, мулоқоти, ички монологи ифодаси орқали характеридаги ўзига хосликлар, психологик эврилишлар, унга муҳитнинг таъсири каби энг муҳим жиҳатларига оид хулосалардан ФА-Ф1-ОО5-рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёшунослигини тадқиқ этиш” (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 12-сентябрдаги 344/1-сон маълумотномаси). Натижада янги давр насрига хос бўлган хусусиятлар, ундаги шаклий ва мазмуний янгиликлар, ҳикоя жанридаги ўзгаришлар аниқланган;
миллий Мустақиллик даврида яратилаётган кичик эпик асарлар ҳажмида анъанавий мезон сақланиши, ўзбек ҳикояларида тасвирланаётган муҳит бадиий манзарасини белгилаш, хронотоп аниқлигига эришиш, персонажлар руҳиятига хос хусусиятларни юзага чиқариш каби ўзгаришларнинг намоён бўлаётганлиги, асар ҳажмининг кенгайиш ҳодисаси, янги давр ҳикоячилигида жанр ва инсон образининг ўзига хос характер ҳамда овозга эга алоҳида образ вазифасини бажариши, унинг тасвирида изчил реализмнинг намоён бўлиши каби хулосалардан ФЗ-2016-09081655 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” (2017-2020-йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 10 октябрдаги 494-сон маълумотномаси). Натижада ҳикоя сюжет-композицион қурилмаси, образлар тизимининг мазмун кўлами бойитилган;
замонавий миллий наср намуналари, хусусан, ҳикояларда сифатлаш, муболаға, истиора, контраст, такрор, киноя сингари бадиий санъатлар ёзувчининг услуби, иккинчи тарафдан муайян бир ижодий метод (романтизм, реализм, модернизм)нинг у ёки бу тасвир воситаларига нисбатан фаол қўлланиши, адабий яратмаларни бадиий тил нуқтайи назаридан ўрганиш матннинг умумий руҳи, ундаги ҳукмрон дунёқараш нафақат образлар поетик ва ғоявий қурилиши, шу билан бирга, ровий ва персонажлар нутқига ўз таъсирини ўтказиш таҳлиллари асосида олинган натижалардан Сурхондарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 30-сентябрида эфирга узатилган “Мунаввар тонг” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023 йил 24-октябрдаги 01-02/88-рақамли маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек ҳикоячилигида давр ва инсон образининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish