Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллаева Саятхан Узақбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида лирик кечинма табиати (Б.Сейтаев, О.Сатбаев, М.Жуманазарова, П.Мирзабаева лирикаси мисолида)», 10.00.12 – «Қорақалпоқ адабиёти» (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil3240.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Гайлиева Огулбай Курбанмурадовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Дабилов Пердеғалий Абатбаевич, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида лирик кечинма табиати ва мотивларининг тутган ўрни, бадиий хусусиятларини қорақалпоқ шоирлари Б.Сейтаев, О.Сатбаев, М.Жуманазарова ва П.Мирзабаеваларнинг лирик асарлари асосида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида лирик кечинма табиатини белгиловчи ватанга муҳаббат, ошиқлик ва ёр ишқи, яқин инсонлар ёди, жамиятда ёлғизланиш, ижодкорликга садоқат мотивларини Б.Сейтаев, О.Сатбаев, М.Жуманазарова, П.Мирзабаева лирик асарларида ифодалашнинг образ яратиш, детал танглаш каби хусусий, макон ва замон бирлиги (тақдирдошлик) каби умумий томонлари аниқланган;
ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида лирик кечинмани Б.Сейтаев - образни конкретлаштириш, О.Сатбаев - фикр-ҳаёлларни деталлаштириб тасвирлаш, М.Жуманазарова - ватанпарварлик туйғуларини сингдириш, П.Мирзабаеванинг -инсонпарварлик ғояларини параллел тарзда тасвирлаш усули орқали ифодалаши шоирларнинг услубий индивидуал хусусияти сифатида асослаб берилган;
лирик кечинманинг ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида учликлар, тўртликлар, беш мисрали, олти мисрали, саккиз мисрали шеърлар ва тўлғов бадиий шаклларида тутган ўрни, мазмун билан шаклда онг оқими ва бадиий маҳоратнинг мутаносиблик хусусиятлари аниқланган;
шоирларнинг назмий асарларида лирик кечинманинг табиатидан келиб чиқиб, образларнинг поетик манзара, ритм ва бадиий тасвирий воситалар ёрдамида ифодаланишига эришиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида лирик кечинма табиатини шоирлар Б.Сейтаев, О.Сатбаев, М.Жуманазарова, П.Мирзабаева асарлари мисолида ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида лирик кечинма табиатини белгиловчи ватанга муҳаббат, ошиқлик ва ёр ишқи, яқин инсонлар ёди, жамиятда ёлғизланиш, ижодкорликга садоқат мотивларини Б.Сейтаев, О.Сатбаев, М.Жуманазарова, П.Мирзабаева лирик асарларида ифодалашда образ яратиш, детал танглаш каби хусусий, макон ва замон бирлиги (тақдирдошлик) каби умумий томонлари, ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида лирик кечинмани – Б.Сейтаев образни конкретлаштириш, О.Сатбаев фикр-хаёлларни деталлаштириб тасвирлаш, М.Жуманазарова ватанпарварлик туйғуларини сингдириш, П.Мирзабаеванинг инсонпарварлик ғояларини параллел тарзда тасвирлаш усули орқали ифодалаши шоирларнинг услубий индивидуал хусусияти сифатида асослаб берилиши бўйича келтирилган илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 «Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш» мавзусидаги  фундаментал тадқиқотни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2023 йил 23-октябрдаги 410/1-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида лирик кечинма табиатини ўрганиш бўйича диссертациядаги назарий хулосалар ва амалий таклифлар унда асосий манба сифатида қўлланилган;
лирик кечинманинг ҳозирги қорақалпоқ шеъриятида учликлар, тўртликлар, беш мисрали, олти мисрали, саккиз мисрали шеърлар ва тўлғов бадиий шаклларида тутган ўрни, мазмун билан шаклда онг оқими ва бадиий маҳоратнинг мутаносиблик хусусиятлари бўйича олинган назарий натижалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ёш ижодкорларга бағишланган семинарларда ва маҳорат дарсларини ўтишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар Уюшмасининг 2023 йил 25-сентябрдаги 99-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларнинг асарларида лирик кечинмани ифодалашдаги бадиий маҳорати такомиллаштирилган;
шоирларнинг назмий асарларида лирик кечинманинг табиатидан келиб чиқиб, образлар, поетик манзара, ритм ва бадиий тасвирий воситалар ёрдамида ифодалашга эришишини ўрганиш асосида олинган илмий хулосалардан Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг «Адабиёт ва давр», «Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон», «Таълимда ислоҳот» ва «Хайрли тонг» мавзусидаги  радиоешиттиришлари ссенарийларини тайёрлашда қўлланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 26-сентябрдаги 05-22/478-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар кенг халқ оммасининг бадиий адабиётга қизиқишини янада ошириш ҳамда китобхонлик маданиятини ривожлантиришга  хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish