Sayt test rejimida ishlamoqda

Кабулова Мехрибан Толибаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитишда ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантириш методикаси (В-Х синфлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (қорақалпоқ тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped2854.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси я унвони: Юсупов Қонисбай Абилович, педагогика фанлари доктори, професссор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нажимов Пердебай Айманович, филология фанлари доктори, профессор; Ходжанийзова Айгул Айтмуратовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактаблари В-ИХ синфларида ўқувчиларнинг оғзаки я ёзма нутқини ривожлантириш усулларини, унинг методик асосларини илмий тизим шаклида ишлаб чиқиш ва улардан педагогик амалиётда фойдаланиш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларининг В-ИХ синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитишда ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришнинг продуктив, эвристик технологияси лингвометодик жараёнларни параметрларга мувофиқ ривожлантирганлиги сабабли каллиграфик, лексикографик, конструктив машқларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
В-ИХ синфларда қорақалпоқ тили ва қорақалпоқ адабиёти дарсларида ўқувчиларнинг нутқ маданияти, тил қоидаларини ўзлаштириш, ёзма фикрларни тузиш, мулоқотни монологик ва диалогик шаклларда ифодалаш ҳамда суҳбатдошига мослашиб олишнинг индивидуаллиги, стилистик кўникмаларни шакллантириш омиллари мослашиш ва индивидуаллаштириш жараёнларини парадигматик ва синтагматик ресурсларини фаоллаштиришга кўра оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
В-ИХ синф ўқувчиларининг нутқини интегратив йўндашув асосида ривожлантириш методикасини лойиҳалаштириш билан боғлиқ компетенцион алоқа мезонлари функсионал-стилистик ва эҳтимоллик жиҳатларини тизимли ва комплекс шакллантиришига кўра семантик, синтагматик ва парадигматик уйг'унлаштириш асосида такомиллаштирилган;  
В-ИХ синфларда қорақалпоқ тили ва қорақалпоқ адабиёти дарсларида ўқувчилар нутқини ўстириш билан боғлиқ дидактик материаллар тизимини ишлаб чиқишда, ғояларни ижтимоий-маданий ва ижтимоий-лингвистик компетенсияларни когнитив ва шахсий-семантик шакллантиришга, фанлараро алоқалар ва бадиий хусусиятларни тил бирликларининг семантикаси ва шаклларини когнитив тартибга солиш орқали очиб беришга имкон берадиган лирик асарларни изчиллик ва контекстли матнларнинг грамматик тузилишини яхлит консепсиялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта таълим макиаблари В-ИХ синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитишда ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини риволлантириш методикаси оид тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим мактабларининг В-ИХ синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитишда ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ўстиришнинг продуктив, эвристик технологияси лингвометодик жараёнларни параметрларга мувофиқ ривожлантирганлиги сабабли каллиграфик, лексикографик, конструктив машқларга устуворлик беришга оид фикрлардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида ФА-Ф-л-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзисидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 16-июндаги 259/1-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактаблари В-ИХ синфларида қорақалпоқ тили ва адабиётини ўқитишда ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқи, ўқитувчи ва ўқувчилар ҳамкорлигига йўналтирилган ўқитиш шакилари, В-ИХ синфларида қорақалпоқ тили ва адабиёти бўйича ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини текҳириб кўриш самарадорлиги ортган;
В-ИХ синфларда қорақалпоқ тили ва қорақалпоқ адабиёти дарсларида ўқувчиларнинг нутқ маданияти, тил қоидаларини о'злаштириш, ёзма фикрларни тузиш, мулоқотни монологик ва диалогик шаклларда ифодалаш ҳамда суҳбатдошига мослашиб олишнинг индивидуаллиги, стилистик ко'никмаларни шакллантириш омиллари мослашиш ва индивидуаллаштириш жараёнларини парадигматик ва синтагматик ресурсларини фаоллаштиришга доир таклифлардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йии 14-ийиндаги 280-сон маълумотномаси). Натижада В-ИХ синфларда қорақалпоқ тили ва қорақалпоқ адабиёти дарсларида ўқувчиларнинг мотивацияси иу коммуникатив компетенсиясини оширишнинг методик йиғиндиси бўйича тегишли таклиф ва кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
В-ИХ синф ўқувчиларининг нутқини интегратив йўндашув асосида ривожлантириш методикасини лойиҳалаштириш билан боғлиқ компетенцион алоқа мезонлари функсионал-стилистик ва эҳтимоллик жиҳатларини тизимли ва комплекс шакллантиришига кўра семантик, синтагматик ва парадигматик уйг'унлаштириш, ижтимоий-маданий ва ижтимоий-лингвистик компетенсияларни когнитив ва шахсий-семантик шакллантиришга, фанлараро алоқалар ва бадиий хусусиятларни тил бирликларининг семантикаси ва шаклларини когнитив тартибга солиш орқали очиб беришга имкон берадиган лирик асарларни изчиллик ва контекстли матнларнинг грамматик тузилишини яхлит консепсиялашга оид таклифлардан Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг “Хабарлар” ахборот дастурларида, “Фан ва таълим” радиоешиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2023-йил 23-июндаги 05-22/323-сон маълумотномаси). Натижада дастурлар мазмуни Қорақалпоғистон Республикаси умумтаълим мактабларининг В-ИХ синф ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантиришни ўргатиш муаммоси бўйиша янги эксперт хулосалари билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish